Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» яна дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасида кечди.

ТТМЙИ кошидаги стадионда кечган баҳс, ҳақиқатда ҳам марказий учрашув мақомини оқлади. Ўйин жуда чизиқарли куршаларга бой, асабий ва шиддатли тарзда кечди. Учрашувни бошқариб борган Марат Исмоиловга бугун жуда қийин бўлди дейиш мумкин. Сабаби, биринчи бўлимда ҳисоб очилмагач, учрашувнинг иккинчи бўлими кутилганидек анча асабий тарзда кечди.

Аввалига "Локо" дарвозасига пенальти белгиланди. "Пахтакор" сардори Станислав Андреевнинг зарбасини Азиз Ашуров қайтаришига бир баҳя қолди. Дарвозабон тўп йўналишини топган эди, аммо зарба бироз кучли йўлланганди. - 0:1

Шундан кейин майдонда ҳақиқий жанг бошланди. Аввалига жуда қўпол ҳаракати учун Кахи Махарадзе майдондан четлатилди. Шундан кейин устунликни ўз қўлига олган "Локомотив" футболчилари кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди.

Шундай вазиятлардан бирида чяамаси 30 метрлар масофадан "Пахтакор" дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Тўп ёнига яқинлашган Дилшод Жабборов жуда кучли зарба билан тўпни Темур Жўраев қўриқлаётган дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди.- 1:1

Ўйиннинг қолган қисми эса, кўпроқ жамоаларнинг қўпол ҳаракатлари билан ёдда қолди. Ўйин сўнггида "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам иккинчи сариқ карточкаси туфайли майдондан четлатилди.

"Локомотив" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам дурранг ўйнамоқда. Яна бир хил ҳисобда - 1:1. Ушбу ҳисобдан эса бугун ҳар иккала жамоа ҳам қониқмаганлиги табиий.

«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР» 1:1 (0:0)
Голлар: Станислав Андреев (52-пен) - Дилшод Жабборов (80).

ЛОКОМОТИВ: Азиз Ашуров, Ислом Иномов, Темур Айзатулов (Муҳаммад Бинди Мустафо, 43), Ислом Тўхтахўжаев, Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев, Максим Казанков (Николай Гурьянов, 84), Зайниддин Тожиев (Александр Шадрин, 46), Жора Оганесян, Рустам Аъзамов, Дилшод Жабборов.

ПАХТАКОР: Темур Жўраев, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов, Иракли Климиашвили, Шерзод Каримов (Аббос Махcталиев, 74), Дилшод Шарофетдинов (Илҳом Суюнов, 58), Станислав Андреев, Алексей Николаев, Ойбек Қиличев.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Рахматуллаев 20, Ислом Тўхтахўжаев 28, Иракли Климиашвили 35, Садриддин Абдуллаев 51, Рустам Аъзамов 76, Илҳом Суюнов 81.  
Четлатишлар: Ислом Тўхтахўжаев (90+3) - Кахи Махарадзе (75).

Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент), Ф.Ҳасанов (Наманган), Н.Тошматов (Фарғона), Р.Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:33, 27.04.2012. Ўқилди: 6054 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик