Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9010 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

17 ёшгача бўлган энг қиммат 16 нафар футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

17 ёшгача бўлган дунёдаги энг иқтидорли 16 нафар футболчи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишишингиз мумкин. Маълумот ўрнида, рейтинг Transfermarkt томонидан тузилган.

17 ёшгача бўлган дунёнинг энг қиммат 16 нафар футболчиси:

14-16. Сергей Пиняев (Россия / «Крилья Советов»), Жакил Маршалл-Ратти (Канада / «Торонто»), Антонио Нуса (Норвегия / «Брюгге») – € 1,5 млн

17 ёшгача бўлган ўйинчилардан яна кимнинг нархи бир хил ёки ундан юқори? 14-16-ўринларни Пиняев, Жакил Маршалл-Ратти ва Антонио Нуса бўлишиб турибди. Маршалл-Ратти канадалик  бўлиб, «Торонто»нинг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Жакил Америка чемпионатида ҳозиргача 16 ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. Антонио Нуса норвегиялик футболчи ҳисобланади. Аммо унинг асли келиб чиқиши нигериялик ҳисобланади. Нуса қанот ҳужумчиси сифатида ўйнайди. Йигитча Норвегия чемпионатида ўзини яхши кўрсатди (13 ўйинда учта гол урди) ва «Брюгге»га 3 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Пиняев «Крилья Советов»)да ҳужумчи позициясида ўйнайди. У ҳозиргача клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.

13. Николас Сири (Уругвай / «Монтевидео») — € 1,6 млн

Уругвайлик Николас Сири 1,6 миллион евродан бироз каттароқ суммага  баҳоланган. У ҳужумчи сифатида ўйнайди ва ўтган ёзда «Данубио»дан «Монтевидео Сити»га 3,1 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. У «Бостон Ривер» билан ўйинда 3 та гол урди ва профессионал даражада хет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди. 3 та гол уриш орқали Николас Диего Марадона ва Пеленинг Жанубий рекордларини янгилади.

9-12. Пьер Двомо (Бельгия / «Антверпен»), Зидан Сертдемир (Дания / «Байер-04»), Матис Тель (Франция / «Ренн»), Пауль Ваннер (Германия / «Бавария») — € 2 млн

Кейинги ўринлардан 2 миллион евролик футболчилар рўйхати жой олди. Бу таркибида Пьер Двомо, Зидан Сертдемир, Матис Тель ва Пауль Ваннер каби футболчилар бор. Двомо марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. 2021 йил август ойида «Антверпен» уни «Генк»дан атиги 2 миллион еврога сотиб олди. Пьер аллақачон бу жамоа сафида 12та ўйин ўтказган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Сертдемир исми тахмин қилганингиздек, Зинедин Зидан номига атаб қўйилган. Даниялик футболчи майдон марказида ўйнайди. Бир йил олдин йигит Германияга жўнаб кетди: «Байер» Сертдемирни 2,5 миллион еврога сотиб олди. У аллақачон Леверкузеннинг асосий жамоаси сафида учта ўйин ўтказган ва клуб тарихидаги энг ёш дебютантга айланди.

Матис Тель эндигина 16 ёшда. Қанот ҳужумчиси «Ренн» сафида саккизта ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ура олмади. У жамоаси тарихидаги энг ёш дебютант - Эдуардо Камавинга рекордини янгилади.

«Бавария» футболчиси Ваннер ҳам бор-йўғи 16 ёшда. Йигитча бу мавсум немис топ-клуби сафида тўртта ўйин ўтказди. Пауль Австрияда туғилган бўлиб, унинг отаси Клаус Австриянинг  «Лустенау» жамоасида тўп тепган.

8. Илиас Акомах (Испания / «Барселона») – € 3 млн

 

Мухлисларга яхши бўлган «Барселона» футболчиси Илиас Акомахнинг нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда. Асли марокашлик бўлган испаниялик футболчи жорий мавсум каталонияликлар сафида учта ўйинда майдонга тушди. Аммо 17 ёшли вингер на гол урган, на голли узатма берган.

7. Рожер Фернандеш (Португалия / «Брага») – € 4 млн

Топ-7ликдан португалиялик Рожер Фернандеш жой олди. Унинг тахминий нархи 4 миллион еврога тенг. «Брага» клуби вингери 16 ёшда бўлиб, Гвинея-Бисауда туғилган. Футболчи португал клуби асосий таркибда 10 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Португалияликлар ўйинчиларни қандай сотишни ҳисобга олсак, Фернандеш яқин орада Англия ёки Испанияда катта пул эвазига трансфер қилиниши мумкин.

4-6. Андреас Шельдеруп (Норвегия / «Норшелланн»), Ноа Мбамба (Бельгия / «Брюгге»), Савио (Бразилия / «Атлетико Минейро») – € 5 млн

Яна учта иқтидорли футболчининг ҳар бири 5 миллион евродан туради. Уларнинг исмлари Андреас Шельдеруп, Ноа Мбамба ва Савио. Бу трионинг биринчиси норвегиялик, унинг майдондаги роли ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади. Шельдеруп эса Даниянинг «Норшелланн» клуби шарафини ҳимоя қилади. У мазкур клуб сафида 36 ўйин ўтказиб, олти гол ва тўртта голли узатма амалга оширган.

Мбамба - Бельгия футболининг яна бир маҳсули. Таянч ярим ҳимоячи «Брюгге» сафида тўп тепади. Унинг ҳисобида 22 та ўйин ўтказган бўлиб, Чемпионлар лигасида ҳам учта ўйин ўтказишга улгурган.

Савио - бразилиялик вингер. У ҳозирча «Атлетико Минейро» футболчиси ҳисобланса-да, тез орада 6,5 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтади(қўшимча 6 миллион евро бонуслар). Қизиғи шундаки, Савио «Атлетико Минейро» таркибида 23 та ўйинда на гол урган, на голли узатмани амалга оширган, аммо инглиз клуби скаутлари вингернинг келажаги буюк бўлишига ишонишмоқда.

3. Анжело Габриэл (Бразилия / «Сантос») – € 10 млн

Ниҳоят дунёдаги энг қиммат 3 нафар ўсмирин футболчисига ҳам келдик. Учинчи ўриндан «Сантос»нинг бразилиялик вингери Анжело Габриэл жой олди. Дунёга Пеле ва Неймар каби топ даражадаги футболчиларни етиштириб берган клуб, яна бир янги юлдуз Габриэлни дунёга танитмоқда. Анжело клуб сафида аллақачон 62 та ўйин ўтказган бўлиб, 2 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Қанот футболчиси 10 миллион еврога баҳоланмоқда. Таъкидланишича, «Барселона» бразилияликни сотиб олиши мумкин бўлган клублар рўйхатида етакчи бўлиб турибди.

2. Юссуф Мукоко (Германия/«Боруссия Д»)€ 15 млн

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Юссуф Мукоко жой олди. Камерунда туғилган немис футболчисининг нархи 15 миллион еврога баҳоланади. Ҳужумчи 12 ёшида U-17 жамоаси сафида хет-трик қайд этган, ҳамда U-17 Чемпионлар Лигасидаги энг ёш гол муаллифи ва Бундеслига тарихидаги энг яхши ёш футболчига айланди. Қолаверса, 2020 йилнинг қишида «Зенит»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчига айланганди. Аммо ҳозирча Юсуф «Боруссия»да унчалик омадли ўйнамаяпти. У клуб сафида 32та ўйинда майдонга тушиБ 4 гол ва 2 ассист муаллифига айланган.

1. Гави (Испания/«Барселона») – € 60 млн

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави рўйхатда етакчилик қилмоқда. Ҳеч кимга уни таништиришга ҳожат йўқ. 17 ёшли испаниялик футболчи Каталония жамоасида 35 та (иккита гол ва бешта голли узатма) ва Испания асосий жамоасида бешта ўйинда майдонга тушган. «Барса» ўз футболчисининг 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи, аммо бу унчалик осон эмас, чунки Гавида бошқа жуда фойдали таклифлар ҳам бор. Испаниялик футболчи 60 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 16:37, 03.04.2022. Ўқилди: 5957 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.