Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

1998 йилги Жаҳон чемпионатида Эрон ва АҚШ ўртасидаги ўйин кескинлик тимсолига айланди, аммо Қатар-2022даги ўйин сиёсий қарама-қаршиликни давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрон ва АҚШ 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Англия билан бир гуруҳда ўйнайди.

Жаҳон кубоги спорт доирасидан ташқарига чиқадиган қарама-қаршиликни тақдим этади.

Спорт сиёсатдан ташқаридами?

Спорт ва унинг атрофида ҳар доим жуда кўп шиорлар мавжуд бўлиб, улар ҳақиқатга деярли алоқаси йўқ. Мисол учун, Пьер де Кубертеннинг Олимпиадада нафақат ғалаба қозониш, балки иштирок этиш муҳим деган ибораси кўп марта талқин қилинган ва ўзгартирилган. Муаллифнинг ўзи буни турли хил версияларда айтган. Масалан, “иштирок” сўзини “муносиб кураш” билан алмаштириш.

Аммо барибир, бу моҳиятни ўзгартирмади ва спортнинг сиёсатдан ташқарида эканлиги тўғрисида гапириш умуман бўлмаган гап. Аксинча, спорт ютуқлари ҳамиша сиёсий воситалардан бири бўлиб келган. Шунга кўра, давлатлар ва тизимларнинг зиддиятлари спортга ўтказилди. Акс ҳолда, 1980 ва 1984 йилги Олимпиада ўйинларининг бойкотлари рўй бермаган бўларди ва УЕФА саралаш турнирларида баъзи жамоаларни ёки Европа мусобақаларида баъзи мамлакатлар клубларини жалб қилмаган бўларди.

Евро-2012 саралашида Арманистон ва Озарбайжон терма жамоалари бир гуруҳга тушиб қолди ва футбол мутасаддилари жонли эфирда буни ўзгартиришга мажбур бўлишганди. Аммо бундан тўрт йил олдин муносабатлари кескинлашган қўшни давлатлар ўзаро қаерда ва қандай ўйнашни аниқлай олмади ва УЕФА иккала жамоага техник мағлубиятлар ёзишга мажбур бўлди.

Бундан ташқари, Европа турнирларида Россия ва Украина, Испания ва Гибральтар, шунингдек, Сербия ва Босния билан Косово ўртасидаги ўйинлар ташкил этилди. Гарчи бу мумкин бўлган низоларни бартараф этмаса ҳам. Мисол учун, ЖЧ-2018да Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячилари Жердан Шакири ва Гранит Жака серблар билан ўйинда албан бургути тасвирини ифодалаб голларни нишонлаган.

Устига-устак, Шакирининг бутсаларида нафақат Швейцария, балки Косово байроғи ҳам тасвирланганди. Ва буларнинг барчасини 2014 йилда Сербия ва Албания ўртасидаги ўйинда Белграддаги майдонда Буюк Албания байроғи туширилган дрон пайдо бўлганига қиёслаш мумкин бўлган провокация деб ҳисоблаш мумкин. Мезбонлар ҳимоячиси Стефан Митрович миллатчилик деб ҳисобланган байроқни уриб туширгач, майдонда муштлашув келиб чиққанди.

Барча ўйинлар онаси

2022 йилги жаҳон чемпионатида бир гуруҳдан жой олган Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳам мураккаброқ. Қаттиқ санкциялар, Яқин Шарқ минтақасидаги можаролар, Эрон ядро дастури бўйича музокаралар... Хоҳласангиз, Ислом инқилоби ва 1979 йилда Теҳрондаги Америка элчихонасининг босиб олинишидан бошлаб, шу мавзуда бутун бошли тадқиқот ёзишингиз мумкин. Лекин гап ҳали йил охирида Эрон ва АҚШ футбол майдонида учрашиши ҳақида кетмоқда.

Улар 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўйнашган ва бу ўйинга катта эътибор қаратилган эди. Штатларда спорт бошлиқларидан бири қуръа ташлаш маросимидан кейин "барча ўйинларнинг онаси" атамасини ишлатган, гарчи кейинчалик жамоада ҳамма сиёсий тусларни қатъиян рад этган. Эронда кўплаб сиёсатчилар учун бу ёвуз империя билан учрашув эди. Лиондаги ўйин арафасида эса вазият қизиганди. Жумладан, эронлик курашчилар штатларда бўлиб ўтадиган турнирга қўйилмаган, қочқинлар эса форслар бош мураббийи, ўтмишда терма жамоанинг машҳур футболчиси Жалол Толебийнинг матбуот анжуманида норозилик билдиришган.

Айтганча, аввалроқ Эрон ёшлар терма жамоасида ишлаган мутахассис мамлакатда футболга вақтинчалик тақиқ қўйилганидан сўнг ватанини тарк этишга мажбур бўлди. Толеби Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур ва Индонезияда ишлаган, кейин бутунлай Калифорнияга кўчиб ўтган ва у ерда университет жамоасига мураббийлик қилган. Бироқ, жаҳон чемпионатидан уч ҳафта олдин терма жамоа Томислав Ивични ишдан бўшатиб, ўз қаҳрамонини чақирганди.

Эрон учун америкаликлар билан ўйин 1998 йилги жаҳон чемпионатидаги асосий ўйин бўлиб, терма жамоа лагеридан қаттиқ гаплар эшитилди. Осиёнинг энг яхши футболчиси сифатида этироф этилган Ҳадад Азизи, форсларнинг фикрича, АҚШ томонидан гижгижланган Эрон-Ироқ уруши қурбонларини эслади. Ўйинда мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари кўрилишига олиб келган тартибсизликлар ҳақида миш-мишлар тарқалди. Толеби эса ҳар икки давлатга яқин инсон сифатида бор эътиборни футболга қаратишга ундади ва унинг ёндашуви ғалаба қозонди.

Оқ атиргуллар ва жамоавий суратга тушиш

Қоидага зид равишда америкаликлар биринчи бўлиб қўл бериб кўришди, ўйин олдидан эронликлар Эронда тинчлик рамзи ҳисобланган оқ атиргул гулдасталарини рақибларга совға қилишди. Форсларнинг жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабаси (2:1) эса миллий байрамга айланди.

"20 йил ўтди, лекин мен ўша пайтда бошдан кечирган ҳис-туйғуларимни қандай ифодалашни ҳали ҳам билмайман", деди Толеби The Guardian нашрига берган интервюсида. "Мен буни тушунтириб беролмайман. Ҳали ҳам кўнглимда, юрагимда. Лекин бу АҚШ бўлгани учун эмас. Бу Эрон халқи бахт кутаётган бир пайтда жаҳон чемпионатидаги илк ғалаба эди. Ва бу одамларни хурсанд қилди. Менинг юртимдаги одамлар ўша тунни ва эрта тонггача кўчаларда қандай рақсга тушишганини ҳеч қачон унутишмаган.

Биз ўйинни сиёсийлаштирмадик, аммо Эрон буни ҳаддан ташқари қилди. Менимча, Эрон ҳукумати буни сиёсий ўйинга айлантирди. Агар мен буни яна қилишим керак бўлса, мен икки давлат ўртасидаги тарихни кўтариб, натижага эришиш учун мотивацион восита сифатида фойдаланардим. Аммо ўша пайтда мен бундай қилмасликка қарор қилдим. Мен ўз мамлакатимга ёрдам беришдан хурсанд бўлдим, аммо АҚШда ҳам бахтли эдим. Бу менга имконият берган жой эди. Ватанимга ёмонлик қилишни хоҳламадим, бу менга ва оиламга яхши келажакка эга бўлиш имкониятини берди".

“Лион” ўйини икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаган. Бироқ, бир неча йиллик мулоқот ва вазиятни юмшатиш бўйича ҳақиқий қадамлар муваффақияцизликка айланди. Жорж Буш 2002 йилда Эронни ёвузлик ўқи деб эълон қилган ва ҳозир муносабатларнинг нормальлашуви ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Аммо Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин нима бўлишини ким билади?

Киритилди: 20:43, 03.04.2022. Ўқилди: 3143 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.