Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Моуринью «Бенфика»нинг тўрт нафар футболчисидан норози [0]

Диего Симеоне Ямални тўхтатиш режасини ишлаб чиқди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф». Драматик баҳсда сўнгги дақиқадаги пенальти қўқонликларни қутқарди [0]

Суперлига. «Сурхон» сўнгги дақиқада киритилган супергол эвазига ОКМК билан дуранг ўйнади [0]

U-20 аёллар Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, тарихда илк бор чорак финалга йўл олди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф» - 1:1 (видеошарҳ) [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: Ҳакам «Насаф» дарвозасига нотўғри пенальти белгилади (видео) [0]

Суперлига. «Динамо» камбэк эвазига Самарқандда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди [0]

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди [0]

Чемпионлар лигаси. «Барселона» — «Атлетико»: асосий таркиблар маълум [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қандай қилиб тарихдаги энг буюк футболчига ҳуштак чала оласиз?» Афсоналар Мессини ҳимоя қилмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кассано ҳатто «ПСЖ»нинг норози мухлислари билан шахсан учрашишни истайди.

Лионель Месси жаҳон юлдузи ва дунёнинг энг яхши футболчиси мақомида «ПСЖ»га ўтди. Ажабланарлиси шундаки, парижлик мухлислар узоқ кутилган Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши учун аргентиналикка умид боғлашди. Аммо кутилган кубок ўрнига Месси мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди. У ҳозирда фаолиятидаги энг ёмон мавсумни ўтказмоқда: Лигадаги 18 ўйинда 2 та гол ва 10 та голли узатма. Шубҳасиз, бу натижалар Лионелдан кутилган нарса эмас.

Албатта, гап фақат Лео ҳақида эмас – «ПСЖ»нинг муаммолари мураккаб, шунингдек, Неймар ҳам ўзининг энг ёмон мавсумини ўтказмоқда. Месси-Неймар-Мбаппе триоси тез-тез прессингда пассив ўйнагани учун танқид қилмоқда. Шунинг учун ҳам Почеттино ўз ғояларини юлдузли жамоага сингдира олмади. Икарди, Кимпембе ва Вейналдум каби топ даражадаги футболчилар ҳам омадсиз мавсум ўтказмоқда, Рамос эса доимий тарзда шифохонада даволанмоқда. Мураббий эса оптимал таркиб тузишда қийналмоқда.

Шу сабаб жамоа аста-секин парчалана бошлайди. «ПСЖ» Франция Кубогидан, ундан кейин эса Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Бу эса мухлисларни довдиратиб қўйди. Месси Парижга мухлислар наздида жамоа қутқарувчиси бўлиб келган эди, аммо у нафақат етакчи, балки асосий юлдуз мақомини ҳам қўлга кирита олмади. Шунингдек, жамоа ичидаги муҳитнинг ҳам ёмон томонга ўзгаришига олиб келди.  

Яна кимлар уни танқид қилди?

Масалан, Мишель Платини мухлисларнинг Леога нисбатан ҳуштак чалишида ғалати нарсани кўрмаган. Фанатлар доим ҳақ. Футбол ҳиссиётлар учун керак, шунинг учун ҳам улар қайсидир футболчига нисбатан ҳуштак чалиши одатий ҳол. Платини Месси ҳақида шундай дейди: «У янги вазифани бажаришга қарор қилди. Мессининг «ПСЖ»га ўтгани француз футболи учун фойдали. Аммо Лео ҳеч қачон беш-олти йил аввалгидек яхши ўйнай олмайди».

Италиялик Паоло Ди Канио ҳам Леонинг ўтмишига ишора қилди: «Мессини «Барселона»даги ўйинлари учун танқид қила олмайсиз. Аммо агар у Францияда бир мавсумда иккита гол урган бўлса, уни бошқаларга қараганда кўпроқ танқид қилиш мумкин, чунки ҳеч қайси футболчи олдин еришган ютуқлари билан мақтана олмайди. Сабаби, бу аллақачон ўтмишда қолиб кетган».

Мессини ҳимоя қилганлар борми?

Кўриниб турибдики, омма олдида танқид қилганлар орасида Мессини қўллаб-қувватловчилар кўпроқ. Улар орасида аргентиналиклар ҳам бор ва бу тушунарли ҳолат. Улар учун мамлакатнинг асосий юлдузини ҳақорат қилиш — авлиёни камситиш билан баробар.

«Рома», «Реал» ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси, шунингдек, Леонинг ашаддий мухлиси Антонио Кассано мухлислар уялтириши кераклигини айтди: «Улар шунчаки хушомадгўйлар, ҳаттоки ўзини кўзгуда ҳам кўра олмайди. Эртами-кечми бу одамлар билан учрашиб, уларни ҳақорат қилиб, ўз фикримни айтишни истардим. Ҳозир жавоб берсам, мени судга беришади. Мен уларга эътибор қаратмоқчи эмасман, шунчаки уялишлари кераклигини айтмоқчиман».

Аргентинанинг «Сан-Лоренсо» клуби бош мураббийи Педро Трольо Леога қарши ҳуштакбозлик қилишни кескин танқид қилди: «Уни танқид қилиш, қайсидир ўйинда ёмон ўйнади деб айтиш мумкин, лекин унга ҳуштакбозлик қилиш — ақлга сиғмайдиган нарса. Мессининг ёмон ўйини жаҳон футболининг таназзулга учраганидан далолатдир. Мен тушунаман, жамоа турнирдан чиқиб кетиши яхши эмас ва буни оқлаб бўлмайди. Аммо ҳамма билади, Лео — даҳо.  Уни танқид қилиш — бу ақлбовар қилмайдиган нарса».

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль мухлисларни тушунмаётганини айтди: «Месси дунё футболига кўп нарса берди, у бор эътиборини Париж клубига қаратиб, «ПСЖ»даги вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Дунёнинг ҳеч бир бурчагида унга ўхшаган йигитни учратишингиз мумкин эмас».

Мессининг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Тьерри Анри ҳам Париж клуби мухлисларининг ҳаракатидан норозилигини таъкидлади: «Қандай қилиб тарихдаги энг буюк ҳуштак чалиш мумкин? Лига—1да ассистентлик қилаётган йигитгами?».

«Бока Хуниорс» вице-президенти Хуан Роман Рикельме Мессини даҳо деб атади.

Аргентина терма жамоасининг собиқ ёрдамчи мураббийи Клаудио Хуньяли Леонинг ёмон ўйинини ҳеч қачон кўрмаганлигини, шунинг учун унга ҳуштакбозлик қилиш «дунёнинг энг яхши футболчисига ҳурматсизлик» эканлигини айтди. «Барса»нинг собиқ футболчиси Лилиан Тюрам ҳам шундай фикрда: «бунга чидаб бўлмайди».

«Барселона»да Месси билан бирга ўйнаган Сеск Фабрегас ўз фаолияти давомида Месси билан кўплаб ажойиб нарсаларни бошдан ўтказганини айтди. Шунинг учун Лео ҳали ҳам фаолияти давомида майдонда бирга ўйнаган энг яхши футболчи эканлигини айтди. «ПСЖ»да ҳеч қачон бундай футболчи бўлмаган. Уни қўллаб-қувватлаш ўрнига, Леога босим ўтказиш яхши эмас. Умид қиламанки, Месси кейинги мавсумда ажойиб ўйинлар ўтказади»,  олиб келишади», - дея қўшимча қилди Сеск.

«Агар сиз Мессига ҳуштак чаласангиз, ҳеч нарса ўзгармайди. Агар сиз дунёдаги энг зўр футболчисини таниқид қилсангиз, унда кимни олқишлайсиз? Мен буни тушунмаяпман», - дейди Роналдиньо.

Мессининг «ПСЖ»даги келажаги ҳақида нима дейиш мумкин?

Мессининг ёзда «Барселона»га қайтиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо клуб президенти Жоан Лапорта уларни рад этди. «Биз ҳозирда Мессини ортга қайтариш ҳақида ўйламаяпмиз. Биз ёш жамоа тузмоқчимиз. Лео — дунёнинг энг яхши футболчиси, аммо биз унинг қайтариш ҳақида ўйламяпмиз», - деди Лапорта RAC1 нашрига берган интервьюсида.

RMC Sport нашри хабарига кўра, Месси ёзда Париж клубидан кетмоқчи эмас ва барибир «ПСЖ» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ниятида. Нашр манбасининг айтишича, у ҳуштакбозликдан хафа бўлмаган, чунки унинг ўзи ҳам Чемпионлар лигасини тарк этганидан ҳафсаласи пир бўлган. TyC Sports нашрининг таъкидлашича, Лапортанинг сўзларидан кейин Месси «Барса»га қайтиш фикридан қайтган.

L’Equipe нашрининг ёзишича, «ПСЖ» раҳбарияти Месси ва Неймарни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва улар МЛСга ўтиши мумкин. Аммо буларнинг барчаси миш-миш ва ҳозирча якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Киритилди: 22:09, 03.04.2022. Ўқилди: 2777 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик