Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Брайтон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола: "Мен кўп жиҳатларда Юргенга яқинман, аммо АПЛдаги бошқа мураббийларни ҳам ўрганаман"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола мураббий сифатида изланиши ва ривожланишини айтиб ўтди.

"Барселона Б" жамоасидан мураббийлик фаолиятини бошлаган каталониялик, 15 йил давомида 31 совринни қўлга киритди ва барча даврларнинг энг муваффақиятли футбол устозлари қаторидан жой эгаллади.

Гвардиола "Манчестер Сити" мураббийи сифатида Премьер-Лигадаги 250-ғалабасини нишонлаши учун яна битта ўйин керак бўлади.

Кўплаб муваффақиятларига қарамай, у доимий равишда ўз устида ишлаши, ўрганиши ва ривожланишини, Юрген Клопп у яхши кўрадиган ҳамда ўрганадиган мураббийлар орасида эканлигини ҳам айтиб ўтди.

"Ўз кўрганларимдан шуни айтишим керакки, мен Юргенга яқинман. Биз кўп жиҳатлар бўйича жуда ўхшашмиз, аммо унинг ҳужум учлиги сифат бўйича ҳавас қиладиган даражада. Лекин, мен фақат Юргендан эмас, балки Премьер-Лигада тўқнаш келган барча мураббийлардан ўрганаман.

Рақибнинг нима иш қилаётганини кўришга қизиқаман. Уларнинг ўйин услубини кашф қилиш ва уларни биз қандай назорат қилишимиз мумкинлигини кўриш - мана шу сабабдан мен мураббийман, сизнинг қаршингизда ўтирибман", - дея журналистларга мурожаат қилди Гвардиола.

"Баъзида ўйинчиларни ғамгин ҳолатда кўрганимда кўп асабийлашаман, чунки улар ўйнашга муносиб бўлишади ва бу пайтда жавобгарликни ҳис қиламан. Буни ёқтирмаслигим яхши эмас, бироқ кўп нарсаларни ўрганаман. Шунинг учун ҳам фаолиятимни бошлаган давримга нисбатан ўзимни яхшироқ мураббий сифатида ҳис қиламан.

Рақиблардан ўрганаман, тактика ёки бошқа нарсалар ҳақида китоблар ўқиш орқали изланаман, уларнинг нима қилишлари борасидаги тажрибалари ва қандай фазилатга эга эканликларини билиб бораман. Шунингдек, кейинги сафар уларга қарши яхшироқ ўйнашга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан" - дейди испаниялик мутахассис.

Бундан ташқари, Гвардиола Англиядаги ОАВ ва жамоат олдида мураббий бўлиш мукаммал атмосферани тақдим этишини таъкидлаб ўтди.

"Бу ерда хотиржамроқ. Англия футболчи ва мураббий бўлиш учун энг яхши мамлакат саналади. Ютганимизда ёки ютқазганимизда, танқидларни ва кўплаб яхши нарсаларни қабул қиламиз. Аммо, бу ерда одамлар мураббийлар ва ўйинчиларни қандай ҳурмат қилишидан келиб чиқиб айта оламанки, бу ерни мен бўлган давлатлар билан солиштириб бўлмайди.

Бу ерда барча футболга боради, ташқаридан кўплаб инсонлар жалб қилинади. Бу ерда барчаси мукаммал", - дея таъкидлади Пеп Гвардиола.

Манба: mancity.com
Киритилди: 05:58, 10.04.2022. Ўқилди: 2093 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик