Италия А Сериясининг 32-турида "Рома" ўз майдонида "Салернитана" жамоасини қабул қилди.
Меҳмонлар учрашувнинг 22-дақиқасида Радованович томонидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
Учрашувнинг 81-дақиқасида Карлес Перес ва 85-дақиқада Крис Смоллинг томонидан киритилган голлар эвазига "Рома" иродали ғалабани қўлга киритди.
Беллашувнинг 68-дақиқасида Элдор Шомуродов Сержиу Оливейрани ўрнига майдонга тушди.
"Рома" – "Салернитана" 2:1
10 апрель, 21.00, «Стадио Олимпико»
Голлар: 0:1 – 22 Радованович, 1:1 – 81 Карлес Перес, 2:1 – 85 Смоллинг.
"Рома" – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Кумбула (Дзаньоло, 46), Рожер, Мхитарян, Сержиу Оливейра (Шомуродов, 68), Кристанте (Верету, 75), Абрахам, Афена-Гьян (Карлес Перес, 68), Эль-Шаарави (Залевски, 68).
"Салернитана" – Сепе, Маццокки (Ярошиньски, 74), Радованович, Дьомбер, Раньери (Дрэгушин, 60), Оби (Дзортеа, 65), Кулибали, Бохинен (Кастанос, 65), Эдерсон, Рибери (Верди, 75), Джурич.
Огоҳлантиришлар: Бохинен (13), Кумбула (21), Джурич (30), Дьомбер (41), Кристанте (54), Рибери (67), Сепе (71), Кастанос (75), Мхитарян (80), Дзортеа (81), Радованович (90), Абрахам (90), Руй Патрисиу (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).