Сарлавҳага ҳайрон бўлманг, агар Папписс Сиссенинг 95-дақиқада Чех дарвозасига киритган голини кўрган бўлсангиз, тўғри тушунасиз. Албатта, топиб кўринг.
Унгача эса, “Ньюкасл” айнан ўша Сиссенинг ҳисобни очишидан сўнг олдинда бораётганди. Мата ва Лемпардни захирада қолдирган, кейин эса мажбур бўлиб, туширгач, марказни эгаллаган, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилаётган пайт эди. Иккинчи гол “Челси”ни нафақат ушбу ўйинда, балки мавсумда имконият қолдирмади, энди “Челси” 4-ўрин учун курашиши фақат назарий томондан мумкин холос.
“Тоттенҳэм” ҳам сафарда “Болтон” устидан ғалаба қозонди ва энди бу икки жамоа “Арсенал”дан атиги бир очко ортда қолмоқдалар. “Стемфорд Бриж” трибунасида ўтирган Роберто Манчинини ҳам кўрсатишди. Эслатиб ўтамиз, кейинги турда Манчини шогирдлари “Ньюкасл” меҳмони бўладилар. Ўтказиб юборманг.
ЧЕЛСИ - НЬЮКАСЛ 0:2
Голлар: Сиссе (19, 90)
Челси: Чех, Иванович, Бертран, Терри, Босингва, Мейрелеш (Лэмпард, 78), Рамирес, Оби Микел, Малуда (Дрогба, 61), Старриж (Мата, 46), Торрес.
Ньюкасл: Крул, Перч, Уильямсон, Колоччини, Сантон, Кабай, Тиоте (Р. Тэйлор, 69), Бен Арфа (Обертан, 88), Гутьеррес, Д.Ба (Амеоби, 75), Сиссе.
Огоҳлантиришлар: Тиоте (4), Кабай (56), Крул (90).
БОЛТОН – ТОТТЕНҲЭМ 1:4
Голлар: Рео Коккер (51) - Модрич (37), ван дер Варт (60), Адебайор (62, 69)
Болтон: Богдан, Уитер, Рим, Боята, Риккеттс, М. Дэвис, Иглз (Мияити, 84), Рео-Кокер (Вела, 65), М. Петров, К. Дэвис, Нгог (Класнич, 65).
Тоттенҳэм: Фридель, Қобул, Уокер, Галлас (Нелсен, 87), Бэйл, ван дер Варт (Ливермор, 79), Роуз, Леннон (Саа, 84), Сандро Раньери, Модрич, Адебайор.
Огоҳлантиришлар: Уокер (52), Вела (71), Иглз (74).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).