Италиянинг "Фиорентина" клуби бош мураббийи Делио Росси матбуотда чиқиш қилди ва бутун Флоренция клуби мухлисларидан ўтган куни юз берган вазият учун узр сўради.
"Мен ўзимни "Фиорентина" мухлислари орасида айбордек хис қилмоқдаман. Бунинг учун ҳаммангиздан узр сўрайман", дейди тажрибали италиялик мутахассис.
"Мен ўша пайтдаги ҳатти-ҳаракатларимдан афсусдаман. Аммо бундай йўл тутишимга мени мажбур қилишди. Ортиқча нарса дейишни истамайман.
"Ўша вазиятда футболчи менга нима деганини ҳам айтмоқчи эмасаман. Агар айтсам, ўзини оқламоқчи бўлаётгандек бўлиб қоламан.Шунчаки асабларимни жиловлай олмадим. Мен ҳато қилдим ва бунинг учун кечирим сўрайман. Бошқа гапга ўрин йўқ"
"Аммо кези келганда айтиб қўймоқчи эдим. Мен ўзимни ва оиламни ҳурмат қилишларини истайман.Шунингдек жамоага ва футболчиларга ҳам ҳурмат билан муомалада бўлишингизни сўрайман", дейди Делио Росси Football Italia нашрига берган иентервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун олдин Италия "А" сериясининг 36-турида ўтказилган "Фиорентина" - "Новара" учрашуви чоғида, флоренцияликлар бош мураббийи Делио Росси ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Адем Льяичлар ўртасида жанжал келиб чиққан ва натижада Делио Росси футболчини дўппослагани учун клуб президенти томонидан истеъфога чиқариб юборилганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).