Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия кубоги мусобақасининг клублар учун молиявий фойдалари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олдин ҳам бу ҳақида кўп гапирганмиз – Англия кубоги футбол тарихидаги энг қадимий турнир. Унда Бирлашган Қиролликдаги профессионал футбол клубларининг ҳаммаси иштирок этиш ҳуқуқига эга. Мусобақада қатнашиш, албатта молиявий томондан фойдалидир. Англия Футбол ассоциацияси мусобақанинг ҳар бир босқичи учун алоҳида пул мукофотлари белгилаган. Бу эса клублар учун яхшигина фойда олиш имкониятини беради. Ушбу даромад пастки лига жамоалари учун катта ёрдам бӯлади. Шу билан бирга АПЛ вакиллари ҳам турнирда узоқроққа бориш орқали каттагина рағбатга эга чиқади. «Уэмбли»да эса бош совринни кўтариш орқали энг йирик пул мукофотини қўлга киритиш мумкин...

Англия кубогининг 2021-22 йилги мавсуми илк босқичларида қатнашган ва ғалаба қозонган клубга 1,125 фунт мукофот белгиланган. Ҳатто мағлуб бўлган томон ҳам қуруқ қўйилмайди. Улар 375 фунт билан сийланган. Босқичлар янгилангани сайин мукофотлар ҳам йириклашади. Хусусан, биринчи раунднинг ғолиблари бу мавсумда 22,629 фунт ютишга муваффақ бўлган. Мағлублар эса ўз ҳаққини ярим финал ҳамда финал баҳсларидан кейин олишади.

Мусобақанинг учинчи босқичида АПЛ ва Чемпионшип жамоалари тўқнаш келса, ғолиб томонга 82,000 минг фунт мукофот тақдим этилади. Шу зайлда, жамоалар янги босқичга чиққани сайин молиявий рағбатлар ҳам ошиб боради. Жумладан, финалга етиб келган жамоа ғолибликни қўлга киритса, 1,8 миллион фунтга эга бўлади. Ушбу клубнинг мавсум давомида фақатгина ФА кубоги турнирида қўлга киритган умумий маблағи 3 миллион 412 минг фунтни ташкил этади. Финалдаги мағлуб клуб ҳам қуруқ қолдирилмайди. Улар ҳам 900 минг фунт билан сийланади. Мағлуб жамоа Англия кубоги давомида йиғган умумий суммаси эса 2 миллион 512 минг фунтга тенг бўлиши кўзда тутилган (2021-22 йилги мавсум учун).

Англия аёллар футболидаги айни шу мусобақанинг муқобили яқин йиллар ичида танқид остида қолмоқда. Бунга асосий сабаб эса мукофот пулларининг эркакларники каби кўп эмаслигидир. Хусусан, аёллар жамоаси турнирнинг биринчи босқичида ғалаба қозонса, 850 фунтга, мағлуб эса 215 фунтга эга чиқади (эркакларники билан солиштиринг!). Тўртинчи босқичда ғалабага эга бўлган клуб бор-йўғи 2000 фунт ютиб олади. Мағлуб эса – 500 фунт (жуда кулгили сумма). Финал босқичидаги зафарнинг нархи 25 минг фунт қилиб белгиланган. Умумий ҳисоблаганда, финалга чиққан аёллар клублари ғолибининг мавсумий даромади 39 минг, мағлубники эса 29 минг фунтни ташкил этади ( фақат ФА кубоги турнирида).
Бироқ Англиядаги жамоатчилик ва тегишли ташкилотларнинг босими билан мусобақа ташкилотчилари аёллар турнирига кейинги мавсумдан умумий қиймати 3 миллион фунтга тенг бўлган мукофот пули қўйишни режалаштирмоқда. Бу эса катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 15:19, 18.04.2022. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик