Бугун "Анжи" бош мураббийи Гус Хиддинкнинг Доғистон ОАВлари учун матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Голландиялик мутахассис "Кубань" билан ўйиндан сўнг Жирков ва Это'О ўртасидаги келишмовчиликка ҳам тўхталиб ўтди.
- Мен тўғри одамман ва бу каби нарсаларни яшириб ўтирмайман. Бунинг устига кучли рақибнинг майдонидаги дурангни шундай қабул қилганликларида ҳикмат кўряпман. "Анжи" ўсяпти ва меҳмондаги дуранг жамоани қониқтирмаяпти. Ҳа, футболчилар бироз қизиққонлик қилдилар, ўйинни баланд овозда "таҳлил" қилишди. Дарвоқъе, Самуэл ҳам, Юрий ҳам катта футболдан баҳра олган футболчилардир. Это'О ўз фаолиятида кўп совринларни ютган, Жирков ҳам юқори савияда тўп сурган ва унга топ клубларнинг ечиниш хонасидаги ҳолатлар таниш. У ерда бундай ҳолатлар учраб туради, чунки улар фақат ғалабани ўйлайдилар ва жамоасининг натижасига бефарқ эмаслар.
Голландиялик мутахассис еврокубокларда қатнашиш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб бераётиб, бу ҳолда жамоага янги кучлар лозимлигини таъкидлади. Унинг айтишича, тақдир бўлса Европа лигаси эмас, Чемпионлар лигасида ҳам қатнашишга қарши эмаслигини билдирди.
Ўз шартномаси ҳақида Хиддинк қуйидагиларни айтди:
- Бу мавсумнинг натижаларидан қатъий назар клуб ҳам, ҳам мен ҳам ҳамкорликни давом эттиришимиз ва хайрлашишимиз мумкин. Бу ҳамкорлигимизнинг самарасига боғлиқ. Менга келсак, "Анжи"да ишлашдан роҳатланяпман. Клубда жиддий одамлар ишлаётганини ва "Анжи" ўсаётганини кўриб турибман.