«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Юнайтед»га бош мураббий Эрик тен Хаг келиши билан «қизил иблислар»ни қандай трансферлар кутаётгани ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Ишончим комилки, «Манчестер Юнайтед» бу ёзда яхши харидлар амалга оширади. Ўтган йили улар кимни сотиб олганига қаранг: Криштиану Роналду, Рафаэль Варан ва Жейдон Санчо. Улар бу футболчиларнинг барчасини кучли тўртликка кириш учун эмас, балки чемпионлик учун курашишга таклиф қилишган эди», - дея Каррагернинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, бугун «Манчестер Юнайтед» расман эълон қилдики, келаси мавсумдан бошлаб жамоани «Аякс» собиқ устози Эрик тен Хаг бошқаради. Айни дамда манкунианликларни германиялик мутахассис Ральф Рангник бошқармоқда, у мавсум якунида клуб маслаҳатчиси лавозимини эгаллайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).