Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6004 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      19:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      03:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.10.2025

      05:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      10:10 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      10:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      11:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:10 "Команда мечты".
      16:40 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      17:05 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Многоборье. Финал.
      19:00 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:30 "Небесная грация".
      22:50 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      23:20 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Голевая неделя. РФ".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 320 в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Алекса Перейры. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Матч! Парад.
      18:55 LIVE Баскетбол. Winline Basket Cup. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" (Москва) - "Салават Юлаев" (Уфа). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.10.2025

      05:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      07:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      09:00 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      10:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      14:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      14:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      15:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      21:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 11 в Кадисе, Испания. Обзор.
      23:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.
      01:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      02:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболи юз ёшда – Қорақалпоғистон ва Хоразмга сафар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Тадбирлар / Ўзбек футболи 100 ёшда!
Рукн: Репортажлар
A A A
Foto: Ҳасан Пирмуҳамедов

збек футболининг юз йиллик юбилейини кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон футбол федерацияси президентининг қарорига биноан мамлакатимизнинг ҳудудлари бўйлаб сафарлар уюштирилмоқда. Ана шундай сафарларнинг биринчиси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошланди.

Юртимизнинг энг узоқ ва шимолий ҳудудлари ҳисобланган бу замин жуда қадим тарихга эга. Футбол соҳасида ҳам бу ўлкаларнинг ўз тарихи, қаҳрамонлари, севимли жамоалари бор. 28 апрел куни Қорақалпоқ диёрига қадам қўяр эканмиз, футбол фахрийлари Тўлаган Исоқов, Вячевлав Солохо, Розиқ Турғунов, шунингдек, ҳамкасбларимдан иборат делегацияни нон ва туз билан кутиб олишди. Қорақалпоқ футболининг фахрийлари Қувват Туреев, Неъматулла Қуттибоев, Мақсуд Ниязимбетовлар, шунингдек, футболсевар инсонларни бирлаштирган маҳаллий федерация вице-президенти Владимир Намозов боришимизга қатор тадбирларни режалаштириб қўйган экан. Делегациямиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда ишга киришиб кетди. Футбол фахрийларининг триоси Нукусдаги темирйўл коллежида «Локомотив» болалар футбол клуби вакиллари билан учрашувга отланган бўлса, журналистлар делегацияси «Турон» стадионида ўтаётган фахрийлар ўртасидаги турнирнинг финали сари ошиқдик. Икки кун давомида болалар, ёшлар ва фахрийлар ўртасидаги футбол турнирларининг финал учрашувлари, шунингдек, биринчи лиганинг «Орол» ва «Насаф-2» жамоалари иштирокидаги ўйин, Нукус спорт коллежида футболсеварлар билан учрашувлар ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этдик.

«Сизларнинг ташрифингиз футболимизнинг ривожи учун катта туртки бўлади, - дейди Қорақалпоғистон футбол федерацияси вице-президенти Владимир Намозов. – Республикамизда футболни ривожлантиришда асосан болалар ва ўсмирларга эътибор қаратмоқдамиз. Бу борада ЎФФ ва Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ёрдами катта бўлаяпти. Футболнинг оммавийлиги ўсмоқда. Бизнинг эндиги қиладиган ишимиз катта футболни ривожлантиришдир. «Орол» жамоамиз ўз номи ва тарихига эга. Уни қайта тикладик, лекин, ҳали етарлича шароитларга эга эмас. Клуб учун ўқув-машғулотлар базаси, моддий таъминот етарли бўлиши керак. Ҳозирча ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда баҳоли қудрат ишламоқдамиз».

Экологик жиҳатдан мураккаб минтақада яшаётганига қарамасдан бу Республика вакиллари футболни ривожлантириш учун жон куйдираётганидан хурсанд бўлдик. Футболимиз фахрийлари ёшлар билан учрашувлар чоғида уларни Ватанни севишга, футбол майдонларида юрт шаъни учун майдонга чиқишга чорлади. Ўзбекистон футболининг тарихи, ўзлари ўйнаган даврлар хотиралари билан ўртоқлашишди. Икки кунлик сафаримиз давомида Қарақалпоғистонлик болалар, ёшларнинг футболга бўлган иштиёқи нақадар юқори эканини кўриб қувонган бўлсак, катта футболчиларнинг имкониятлари ҳали етарли даражада эмаслигини кўриб, бироз ранжидик. Ватанимиз футболига Бердах Алланиёзов, Қувват Туреев, Неъматулла Қуттибоев каби юлдузларни етиштирган бу диёрдан яна юлдузлар чиқишига умид қилган ҳолда отнинг бошини қадим Хоразм томон бурдик.

Саккиз кишилик делегация иккита енгил машинада Нукусдан Урганчга қараб кетар эканмиз, йўл бўйидаги Тупроққалъада ўтовлар тикилганига гувоҳ бўлдик. Кейин билсак, бу ерда «Асрлар садоси» фестивалига тайёргарлик кетаётган экан.

Кетаяпмиз, узоқдан баланд кўприк кўринди. Аввал ҳам бу ерда бўлганим боис, кўприкнинг янгилигини англадим. Авваллари, Хоразм ва Қорақалпоғистон аҳолисини Амударё устидаги паром кўприкдан ўтишар, бу бироз ноқулайликлар туғдирарди. Улкан, қарийб икки километрлик баҳайбат кўприкдан ўтиб ниҳоят, Хоразм тупроғига қадам қўйдик. Чолиш қишлоғида бизни Равшан Отажонов бошчилигидаги хоразмлик футбол фахрийлари кутиб олишди. Дастлабки учрашув Урганч давлат университетида бўлиб ўтди. Шаҳарда бир неча ҳафта давомида Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб мини-футбол бўйича банк ходимлари ўртасида Хоразм вилояти ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилаётганди. 30 апрель куни ана шу мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи беллашувда «Савдогар банк» ва «Халқ банки» мини футболчилари ўзаро баҳс юритишди. Ниҳоятда кескин кураш остида ўтган мазкур баҳсда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган»Халқ банки» жамоаси ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланди. «Микрокредит банк» вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими янада файзли кечди. Сабаби шунда эдики, ушбу тадбирда Ўзбек футболининг юз йиллиги муносабати билан Хоразм воҳасига ташриф буюрган футболимиз фахрийлари Тўлаган Исоқов, Вячеслав Солохо, «Спорт» ва «Ўзбекистон футболи» газеталари бош муҳаррири ўринбосари Толибжон Қосимов, Ўзбекистон телевидениеси «Спорт» телеканалининг футбол шарҳловчиси Муроджон Ризаев, «Машъал» радиоканали сухондони Норбек Ниёзов, Ўзбекистон футбол федерацияси вакили Ҳасан Пирмуҳамедов ва Ўзбекистон телерадиокомпанияси вакили Рамз Қосимовлар иштирок этишди.

Шу куни куннинг иккинчи ярмида биз Хоразм футболи фахрийси, «Хонқа» жамоасининг собиқ ҳужумчиси Комилжон Отажоновнинг хонадонида меҳмон бўлдик. Комилжон ака ўз клуби билан Собиқ Иттифоқ чемпионатининг иккинчи лигасида иштирок этган.

- Идгай Тазетдинов мураббийлигида ўйнаган кезларимни яхши эслайман. У пайтда «Хоразм Хонқа» кучли жамоа эди. Бугун ҳам юртимизда футбола катта эътибор берилаяпти. Бугун ногирон бўлиб қолган мендек бир фахрийни йўқлаб келганларинг кўнглимни тоғдек кўтарди. Ўзбек футболига юз йил тўлиши муносабати билан ҳаммани табриклайман, кейинги юзйилликда бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритайдик, - дейди футбол фахрийси Комилжон Отажонов.

Отахоннинг уйида бир пиёла чой устида ўтганлар эсланди, фахрийлар ўзларининг ёшликлари ва у пайтдаги футболчиларни хотирлашди. Сўнгра Урганчдаги «Камолот» ЁИҲ кубогининг финал учрашувини кузатдик. УрДУнинг жисмоний маданият факультети жамоаси биринчи, ТАТУнинг Урганч филиали вакиллари иккинчи, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар диплом ва совринларни футбол фахрийларининг қўлидан олишиб, бирга суратга тушишди. Урганчдаги 5-сонли футбол мактаб-интернатига қилган ташрифимиз ёш футболчилар учун унутилмас бўлишига шубҳам йўқ. Ҳар бир болакай биз меҳмонлар билан дилдан суҳбатлашишди, катта футболчи бўлиш учун нималар қилиш кераклиги борасида футбол фахрийларидан маслаҳатлар олишди. Куннинг сўнгги учрашуви «Олимпиа» стадионида бўлиб ўтди. Унда Хоразм футболининг фахрийлари иштирокида футбол учрашуви, футбол мактаб интернати тарбияланувчилари билан суҳбатлар бўлиб ўтди. Нукусда бўлгани каби бу ерда ҳам катта саҳнада меҳмонларга ўзбекона тўн кийгизишди.

Хоразмликлар азалдан тадбиркор, ишнинг кўзини биладиган халқ, дейишганди. Шу куни мен бунга амин бўлдим. Икки кунда қилишимиз керак бўлган ишни бир куннинг ичида уддаладик. Қойил! Энди иккинчи куни балки зиёратга борсак, қадимий ўлканинг тарихий обидаларини кўрсак, деб ният қилгандик. Лекин, бу ҳам Хоразмликларга хос тарзда ташкиллаштирилди. Хивага минибасда биргаликда кириб борар эканмиз, Ичанқалъа ёнида бизни маҳаллий футбол фахрийлари, жонкуярлари кутиб олишди. Маҳаллий футбол мактаби тарбияланувчи билан учрашувлар, фотосессия дегандек, хуллас, сўнгра Хива зиёрати бошланди. Ичанқалъага кириб бораверишда чўгирмалар кийиб суратга тушдик. Калта Минор, Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрта қилдик. Кимдир Ислохўжа минорасига чиқди, яна кимдир музейлар томошасида. Хуллас, Хива дунёнинг нариги чеккасидан келган меҳмонлар қаторида биз ҳам катта таассуротлар билан Ичанқалъадан чиқдик.

Қадимий шаҳардан кетар маҳали бир киши билан суҳбатлашдим ва хиваликларнинг «хон кўрган юрт» деган иборасининг маъносига тушуниб етдим. Ўзини «Собир Арқончи» деб таништирган Собир ака Ҳасанов шаҳардаги «Ичанқалъа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси экан. Ушбу суҳбатни эринмасдан ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан.

 

- Хива жамоасини ўтган йили қайти ташкил қилиб, асраб қолиб, бу йил биринчи лигада фаолият олиб боришида ҳомийлик қилган ўзимман, - дейди Собир ака. – Бугунги кунда учинчи ўриндамиз ва Худо Ҳохласа яна уч йилдан кейин биз олий лигага ҳаракат қиламиз. Ўтган йили моддий ҳолатимиз ёмонлашиб, клуб йўқолиб кетиш арафасида қолган эди. Шунда мен ўзимнинг миниб юрган манишамни банкка гаровга қўйдим ва 10 миллион сўм кредит олдим, бундан ташқари яна 20 миллион сўм пул қўшиб жамоани сақлаб қолишда ўз ҳиссамни қўшдим. Бу йил ҳам ҳозирги кунда «Хива» футбол жамоаси ўзимнинг меҳмонхонамда ётибди. Хива туман ҳокими Давронбек Сафоев ва бошқа ҳомийларнинг ёрдами билан клуб мавжуд бўлиб турибди. Сафарларни ташкиллаштирмоқдамиз. Ўйинларга 1000 сўмдан чипта сотаяпмиз. Агарда ҳар бир хивалик 1000 сўмдан берса жамоа ҳозирги ўрнида қолади, мабодо улар берадиган пулини 3000-4000 сўмга чиқарди, жамоамиз олий лигага ҳам чиқишига ишонаман.

- Сизнинг футболга пул сарфлашингизга нима мажбур қилаяпти. Ундан сиз нима кутаяпсиз? – деб яна саволга тутдим Собир акани. 
- Ҳамма нарса пул билан ўлчанмайди. Ёшлигимизда Хоразмда, Хивада футбол бор пайтда унга ҳомийлик қилганларни ҳозир ҳам кўпчилик эслайди. Инсон дунёдан ўтиб кетганидан сўнг изидан унинг қилган яхши ишлари қолади. Шундай иш қилгинки, тарихда қолгин. Бугунги кунда қилаётган ишларимизни, жамоани қайта тиклаганимизни ҳамма билди. Бу бошқаларга ҳам ўрнак бўлсин. Мана, ҳозир футболимизнинг юз йиллиги бўлаётган экан, эртага икки юз йилликларда ҳам бу бир воқелик сифатида тарихда қолади. Мана ҳозир бир жамоани сақлашнинг ўзи бўлмайди. 25 та одамнинг ейиши, ичиши, ётари-турари, сафар харажатлари осон иш эмас. Тўғри, маҳалла-кўй, ҳокимликлар ёрдам бераяпти. Лекин, асосий юкни ўз зиммамга олганман. Мен ўзим маҳалла оқсоқолиман, кўп муҳтожларга ёрдам қўлини чўзамиз. Ўзим бир кўзи ожизнинг фарзандиман. Биз ёшлигимизда қийналган кунларимизда отамга яхшилик қилган инсонларнинг ёрдамларини ҳамон эслайман. Бу қилаётган ишларимиз эртага Аллоҳдан қайтади. Бу футболга, меҳрибонлик уйига ёрдам бериш керак, камбағалларни қўллаб-қувватлаш керак. Стадиониимизда уч минг-беш минглаган одамларнинг тўпланганини кўриб, уларнинг юракдан қичқириши, қўллаб-қувватлашини кўриб ғурурланиб кетасан киши. Ўзингнинг шу ишда ҳиссанг борлигидан янада ғурурланасан. Бу қилаётган ишларимизнинг барчаси халқимиз учун, - дейди Собир Ҳасанов.

Кўриб турганингиздек, Хивада футбол учун борини берадиган инсонлар бор. Шундай экан, бу юртда футболнинг эртаси хайрли эканига ишонч ҳосил қилган ҳолда Қадим шарқ дурдонаси билан хайрлашдик.

Қорақалпоғистон ва Хоразмга сафаримиз давомида кўплаб инсонлар билан суҳбатда бўлдик, уларнинг қувончу ташвишига шерик бўлиб, келажак режаларини тузишда ёрдамлашдик. Балки, бу ташрифимиз билан минтақа футболи ривожланиб кетмас, лекин, бирор кишининг кўнглида футболга ҳавасини ўйғотган бўлсак бу бизнинг ютуғимиз. Футболимизнинг юз йиллиги муносабати билан уюштириладиган сафарлар ҳали давом этади.

Норбек Ниёзов,
Тошкент-Нукус-Урганч-Тошкент.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:47, 07.05.2012. Ўқилди: 11084 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.