Ситора Турдибекова: "Жаҳон рингларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман"
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оз вақт қолмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу жаҳон чемпионати олдидан катталар ўртасидаги Осиё чемпиони Ситора Турдибекованинг фикрлари билан қизиқди.
"Бу мен учун иккинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бунгача ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида ҳам иштирок этганман ва бронза медалини қўлга киритганман.
Истанбулда ўтказиладиган дунё биринчилигига тайёргарлик аъло даражада давом этмоқда. Ҳозирда асосий эътибор техник ва психологик тайёргарликка қаратилган.
Жаҳон чемпионатидаги мақсадим чемпион бўлиш ва олтин медаль билан юртимизга қайтиш. Жаҳон рингларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман.
Чемпионат давомида Япония ва Россия боксчилари мен учун асосий рақиб бўлади", - деди Ситора Турдибекова.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 15:30, 27.04.2022. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар