Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиз "Аброр"лари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар биримиз мактабни битиргач, албатта, олий ўқув юртига киришга ва бирон бир касб эгаси бўлишга интиламиз. Бунда кимнингдир омади келса, кимникидир аксинча. Мен ва яна бир дўстим Бобур ана шундай омадлилардан бири бўлдик. Ўқиш бошланди, курсдошлар билан танишар эканмиз биз билан яна бир ҳамшаҳаримиз борлигини билиб жуда қувондик. Учаламиз биргаликда талабаларнинг энг катта муаммоси бўлмиш квартира излашга туштик, бир аммаллаб бу муаммони хам ечдик ва жонажон талабалик даври бошланиб кетди. Албатта студентнинг энг катта муаммоси “пул” бўларди. Биз бир биримизнинг шароитимизни жуда яхши билардик ва шунга қараб уйдан “мадад” олардик лекин, Аброр (мақолада унинг исмини ҳурмат юзасидан айтмай, Аброр деб турайлик) кимларгадир тенглашиш учун уйдагиларини роса қийнарди. Ўқиш жараёнида шундай гапларни гапирардики, биз баъзида бундай мақтанчоқликдан уялиб кетардик. Болалар эса қизиқиб, “ростдан хам шунақами, ахир сизлар бир жойдансизлар, нима, билмайсизларми?” деб жуда кўп сурашар, биз булса “шунақа бўлса керак, унинг уйи бизнинг махаллада эмас, шунинг учун кўп хам билмаймиз” деб қутилардик. Лекин бу нарса қачонлардир ошкор бўлишидан биз кўпроқ чўчирдик. Ўқишни хам битирдик, хар биримиз ўз йўлимиз сари кетдик. Хайрлашар эканмиз, мен кўпроқ Аброр хақида ўйлардим ва ўзимга “худога шукур Аброрнинг ёлғонлари тугади, бахтига болалар буни билишмади” деган хаёл ўтарди. Лекин адашган эканман, халкимизнинг ажойиб бир нақли бор -  “қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади”. Аброрнинг ишлари 40 кунга хам чўзилмади. Дипломни олган кунимиздан бир ой ўтар ўтмас, Бобурнинг тўйи булди. Туйга хамма курсдошлар келди, фақат Аброр келмади. Аввалига биз хам хайрон бўлдик, болалар эса тинмай, унинг нега келмаганини ҳақида саволлар билан кўмиб ташлашарди. Мен эса хозир келади, мана бу ишни қилинглар, бунга қаранглар, деб чалғитишга уринардим. Шунда Бобурнинг олдига бориб Аброрни айтганмисан нега келмади, деб сўрадим. У бўлса “нега айтмас эканман ўзим бориб айтиб келдим, э... қўй билмисанми ўзинг, қани айтчи сен бўлганингда келармидинг, дарров ха дема ўйла” деди-да кетди. Бир оз ўйладимда унинг мақтанганлари, ёлғонлари ошкор бўлишидан қўрқиб, йигитларнинг олдида юзи шувут бўлишини ўйлаб келмаганини билдим. Тўй тугади, курсдошларни кузатар эканман уларнинг “дўстим, Аброрга айтиб қўй, биздан хижолат бўлмасин биз уйига борсак чиқмади, биз хаммасини тушундик хафа эмасмиз ундан” деди-да чиқиб кетишди. Шунда тўйга келгунча Аброрнинг уйига кириб келганликларини билдим. 

Уйга келдим-да, бир-оз дам олиш ниятида интернет сайтларига кирдим шунда ОТЖнинг  Вьетнамдаги саргузаштлари тўғрисида Аброровдан эээ..., кечирасизлар, Абрамовдан катта бир интервю олишибди. Уни ўқир эканман Жаноб Аброровнинг уфф…, узр, жаноб Абрамовнинг «болаларга Ирокдан учралган маглубиятдан сўнг нима бўлганлигини билмайман», деган гапларига кўзим тушди, ана холос! Мураббий сенми ё биз? Олдинги  натижаларидан сўнг, ўзиям Абрамовга худо берганиди, хатто Моуриньони хам мақтанишда ортда қолдиради. Моуриньо гапига “атвичат” қилади, бизники бўлса...! Негадир кўз олдимга шу пайтда Аброр ва Абрамов гавдаланарди. Аброрку 30 кишилик бир гурухдан уялиб, тавбасини еди, биздан кечирим хам сўради. Лекин Футболимиз Аброри, жаноб Абрамовчи наҳот, у бутун 30 милионлик бир Ўзбек халқидан уялмаса? Хоҳлаганини гапириб, хоҳлаганича эксперементлар-у, тажрибалар қилиб, бутун бир миллат ғурурини топтаса. Бу болалар учун канча шароитлар яратиб берилди? Хориж йигинларини сон саноги йўк, телевизор каршисида ўтирган айрим мухлисларнинг эса ўзимизнинг вилоятларга боришга хам имконлари йук. Шуларга хавас килиб исмларини болларига куйишади, бор пулларини хам аямай футбол мактабларига беришади. Шу коракўзлар хурмати ўйнаса бўлмасмиди? Хатто ўйиндан сунг биронтасининг кўзида ёш кўрмадим, наҳотки шу даражагача боришган бўлса. Мен маглубиятга чидолмай йигладим-ку, нима? Уларда ВАТАН хисси йукми? Балки кимларгадир бу баланд парвоз гаплардир лекин, МТЖ бу бутун Ўзбек  халқи номидан майдонга чиқмайдими?

Шу ўринда бир савол туғилади бизнинг бу даражага-ча боришимизда ким айбдор. ЎФФ ми? Ёки  мураббийларми? Ким? Бирор зот борми жавоб берадиган. Бор, хар доимгидай футболимиз проффессори,  дейсизми!

Рустам Акромовми? Ёки Аскар Толибжоновми? Йўқ, кечирасизлар, мен бу инсонларнинг гапларига сира ишонмай қўйдим. Айниқса  «Гол» ва «Футбол шархи» кўрсатувидан сўнг унга бўлган хурматимдан асар хам қолмади.  Кимлардир бунга қўшилмас, лекин, тан олайлик улар хар сафар берилган саволлардан айланиб ўтиб кетади, ўзгаришларга ваъда беради-ю, аммо айтган гапларнинг мингдан бирини хам кўрмадик хали. Балки унинг айби нима, у бош мураббий эмаску, дерсизлар. Агар адашмасам булар ҳам МТЖ марказида муносиб жойга эга, тўғрими. Жаноб Проффесор шунчалик зўр экан нимага ўзи бошқармайди? Мард булса кўрайлик майдонда. Нима учун бошқармаслигини биласизларми, мен буни сирини англагандайман, у худди бошқалардек шарманда бўлишдан қўрқади. Чунки унинг билими хам МТЖни ЖЧ га олиб чиқа олмаслигини ўзи жуда яхши билади. Шундай экан қандай қилиб ЎФФ мутасаддилари проффессорнинг ақли етмаган ишга оддийгина (Аброр) талабани бош қилиб қўйишди, хайронман. Бу талаба бўлса, ортидан ўзининг бир ярим қаричли шогирдларини “кел энди менинг давримда бир ТЖ да ўйнаб қол” қабилида эргаштириб юрибди. Абрамовни бундан бошқасига ярамаслигини бутун Ўзбекистон билади. Фақат ЎФФ БИЛМАЙДИ. Ўзи бизнинг мақсадимиз нима? Биз нимани хоҳлаяпмиз? ЖЧ-2014 ними ёки МТЖни бора-бора мағлубиятларга кўмиб, Ўзбекистон деганда айни пайтдаги Непал, Муғилистон каби давлвтлар футболини эслашлариними? Нимани?

Балки айб мураббийда эмас, футболчиларда, уларда иштиёқ, рақобат ва ватанпарварлик (шу жойда бир нарсани айтмасам бўлмайди, мен Евстафеев жамоасидан бошка ҳеч кайси терма жамоамизнинг аъзоларини мадҳиямизни овоз чикариб,  «чин дилдан айтишини кўя турайлик», овоз чикариб айтганини кўрмаганман) руҳи йўқ дерсиз. Лекин мана шуларни уларнинг қалбига сингдирадиган, уларни ТЖ даги жойи нақд эмаслигини (гарчи у “Бунёдкор” ва “Пахтакор”да ўйнаса хам), унинг ортида бутун ватани турганини англата оладиган инсон, руҳшинос ким? Бу МУРАББИЙ эмасми? Бизнинг Абрамов нима каромат кўрсатганки, уни ОТЖ ва МТЖга лойиқ кўришди? Нима, “Трактор”ни “запчаст”ларга бўлиб, йўқ қилиб юборгани учунми. М.Қосимовни яхши ўйинчи бўлгани учун МТЖга олиб келишганди. Абрамовни–чи? Олимпия ТЖ даги кароматлари учун ТЖ га қўйишдими? Буни ҳатто ЎФФнинг ўзи хам билмайди. Ишонмайсизми, марҳамат хоҳлаган федерациядаги бирон инсондан сўранг. Аниқ сизга қараб елка қисади. Яқинда эски мақолалардан ўтган йиллари “Локоматив” таркибида ўйнаган Гогольнинг интервюсини ўқидим ва Абрамов хақидаги фикрим нечоғлик тўғри эканлигига Яна бир бор иқрор бўлдим. У мураббий хақида гапирар экан «биз хар куни бир хил машғулот қилар эдик,  кунига икки мартадан шуғуллансак хам фақат бир хил машиқлар эди. Хатто унинг бизга кўрсатма бириши шарт эмасди, бизни кунлик машғулотимиз ёд булиб кетганди. Умрим бино бўлиб бунақасини кўрмагандим. Қандай қилиб уни бош жамоаларинга муносиб курдинглар билмадим»!. 

Негадир бизнинг мураббийлар сира айбларини тан олишмайди. Буни Кабаев ва Убайдуллаевда хам кўрдик. Марат Кабаевнинг бир гапини сира хазим қила олмадим, нима эмиш - «Ким нима деса десин, лекин биз Осиё Чемпионатида хужумкор тактикада ўйнадик». Эй барака топкур, мен биринчи марта кўряпман, бутун ўйинни ўзининг жарима майдонида ўтказа туриб, биз хужумкор тактика танлаганмиз деган мураббийни. Қарши ҳужум ҳам эмас, нақ ҳужумкор эмиш. Убайдуллаев бўлса нақ фол очади. Нима эмиш «агар халиги вазиятда гол бўлганда, халиги манақа бўлганда эди, биз ютардик” миш. Мана Абрамов ҳам «болаларга Ирокдан учралган маглубиятдан сўнг, нима бўлганлигини билмаяпман», дебди-ку. Ҳа сен билмасанг, ким билади, катта ҳолам биладими? 

 Шу ўринда машхур мураббий Лобановскийнинг Мураббийлик хусусиятлари ҳақидаги  манабу гапларини келтирмокчи эдим,

“Мана, ҳозир бемалол бўлиб ўтиринг-да, ҳисобланг, қанчадан-қанча мураббийлар машҳур жамоаларда фаолият юритадилар-у, шунга қарамасдан ўз обрўлари ҳақида ҳам қайғуришни унутмайдилар. Натижага эриша олмай қолсалар-да, ўз номларига доғ туширмаслик учун ҳаракат қиладилар. Масалан, «Ювентус» клубининг собиқ мураббийи Марчелло Липпи жамоа унинг талабларига жавоб бермагач, дарҳол шартномасини бекор қилди. Бунинг учун у клубга жарима тўлади, аммо ўз обрўйини сақлаб қолди. Жамоа ўйинчилари ҳақида нима деганди: «Бу футболчилар аллақачон олға интилишни йўқотиб қўйганлар. Улар менинг кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат ҳам қилишмаяпти. Улар билан ишлаб, бирон-бир натижага эришишни мутлақо мақсадсиз иш деб ҳисоблайман». Агар ўйинчилар унинг кўрсатмаларини бажармайдиган бўлсалар, Липпи кетади ва тўғри қилади. Капелло «Реал»дан яна «Милан»га қайтиб келган эди. Аммо ўйинчиларни ишлашга мажбур қила олмади. Уларга ўз талабларини ўтказа олмади, ўйинчилар ҳам бу талабларни бажара оладиган аҳволда эмасдилар. Капелло ҳам вақт борида этагини йиғиштириб олди. Жамоадаги ҳолат борасида бўлса шундай деганди: «Ўйинчилар майдонда шуғулланишнинг ўрнига матбуот анжуманларида кўпроқ вақтларини ўтказадилар. Бундай шароитда ишлаб бўлмайди». Капелло ўз номини сақлаб қола олди ва нима учун бундай қарорга келганини ҳам тушунтириб берди. Аммо бундай мураббийлар жуда ҳам камчиликни ташкил қиладилар. Масалан, менга мураббий сифатида Пасарелла ҳам жуда «ёққан» эди. Адашмасам, у «Парма»ни қабул қилиб олганида, жамоа Италия чемпионатида саккизинчи ўринда бораётганди. Янги ўринга тайинланган куни уни телевидение орқали кўрсатдилар. Матбуот анжуманида журналистлар қаршисида оёқларини чалкаштириб олганича, димоғдорлик билан: «Мен жамоани қандай қилиб тўртинчи ўринга олиб чиқа олишнинг йўлини биламан», деди. Билсанг, қани кўрсат-чи! Кўрсатди ҳам, бешта ўйинда бешта мағлубият. Аммо у катта пулларни ишлаб олди. Мана бундай мураббийларни ўз обрў-иззатларию номлари заррача ҳам қизиқтирмайди. Уларга пул бўлса кифоя. Афсуски бундай мураббийлар кўпчиликни ташкил қилмоқдалар. Ачинаман, футболнинг келажаги учун ачинаман...”

Дархакикат бутун ўзбек халки ачинади, ўзбек футболининг келажаги учун ачинади.

Элёрбек Нимониндинов
Андижон вилояти, Марҳамат тумани

 
Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:58, 09.05.2012. Ўқилди: 6654 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.