Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [10]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [7]

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [6]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [6]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [6]

Филипп Лам Бундеслига учун янги қоида таклиф қилди: "Таркибда камида 3 та жой академия учун бўлиши шарт" [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хотира ва Қадрлаш кунига: Тошкентча характер

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЗЕЗЕ МОРЕЙРА БОШ ЭГАДИ!

1964 йилда Уругвайнинг йигирма карра чемпиони, Монтевидеонинг «Национал» жамоаси Европа бўйлаб турне уюштиради. Тошкентга келиш олдидан уругвайликлар Швецияда «Гетерборг»ни 2:1 ҳисобида, Австрияда Дорнбирк терма жамоаси, Германияда Аусбург шаҳри вакиллари ва Бельгияда «Льеж»ни бир хил – 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратадилар.  Шунингдек, «Нюрнберг», «Торино» каби жамоалар билан дуранг натижа қайд этадилар. Москвада «Спартак» билан 0:0, Киевда «Динамо» ва Олма-отада «Қайрат» билан ўтган учрашувлар мос равишда 2:0 ва 1:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якун топади. Хуллас, тўққизта учрашувда мағлубият нималигини билмаган Лотин Америкаси чарм тўп усталари Тошкентда сўнгги учрашувларини «Пахтакор»га қарши ўтказгандилар.

Ушбу учрашув юртимизда жуда катта қизиқиш билан қарши олинди. Нафақат пойтахт, бошқа шаҳарлардан, ҳатто қўшни республикалардан ҳам мухлислар оқиб кела бошлади. Қизиқиш шу даражада эдики, чипта етмай, стадион ташқарисида қолиб кетган минглаб ашаддий футбол мухлислари ўйин охиригача қайтиб кетишмаган, стадиондан келаётган шовқину олқишларга қараб майдонда бўлаётган ходисалардан хабар топишга ҳаракат қилишарди. 

Шу ўринда барчамиз учун севимли «Ёр-ёр» фильмида буюк актёрлар Сойиб Хўжаев ва Ғани Аъзамовлар иштирокидаги стадион саҳнаси айнан ўша учрашув асосида тасвирга олинганлигини таъкидлашни истардим.

Меҳмонларнинг устози футбол оламида Зезе номи билан машҳур бўлган бразилиялик Альфредо Морейра эди. Унинг футболчилик фаолияти унчалик ҳам ёрқин кечмаган бўлса-да, буюк мураббий сифатида катта эътибор қозонган. Бразилиянинг «Флумененсе», «Ботафого», «Сан Пауло» каби клубларида ишлаган Зезе футбол оламига, хусусан Бразилия футболига машҳур 4-2-4 схемасини олиб кирган, айнан шу тизим ўнлаб йиллар мобайнида «бразилча усул» деб номланди ва жаҳон футболидаги тактик тараққиётни ўз ортидан эргаштирди.

Жамоа жуда кучли таркиб ҳосил қилганди, тўрт ҳужумчи – Санфилиппо, Урусменди, Рамос ва Акосталар жаҳон миқёсидаги юлдузлар саналишар ва майдонни голсиз тарк этишмасди. 

Ўша пайтларда «Пахтакор» олий лигага қайтиш учун қаттиқ кураш олиб бораётган, Красницкий, Любушин, Стадник, Малиновский, Мелкумов, Таджиров ва Абдураимовлар жамоанинг ўзагига айлангандилар. Дарвозани эса Пшеничников қўриқларди. 

Мухлислар кутганидек ўйин жуда жонли бошланди, 15-дақиқадаёқ Санфилиппо дарвозага орқа турган ҳолатда кутилмаган зарбани ижро этди ва меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Кўп ўтмай Владимир Тажиров ҳисобни тенглаштиради. Красницкий билан биргаликда дарвоза томон кириб борган футболчи ҳамма шеригига ошириб беришни кутаётган паллада зарбани амалга оширади — 1:1. 

Иккинчи бўлимни «Пахтакор» анча фаол бошлайди, меҳмонлар дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятлар яратила бошланади. Ўйиннинг 60-дақиқасида эса Мелкумов – Тажиров – Малиновский – Любушин комбинацияси самарали якунланади ва «Национал» турне давомида биринчи бор қийин вазиятда қолади. Уругвай чемпионининг бор кучи билан ҳужумга ташланиши ёрдам бермайди, ҳимояда бехато ҳаракат қилган пахтакорчилар ғалабани сақлаб қоладилар.

— Бугунги рақибларим олдида бош эгаман, — деганди Зезе Морейра учрашувдан сўнг, — Европанинг кучли клублари йигитларим қаршисида иложсиз қолгандилар. Айнан Тошкентда мағлуб бўлишимизни умуман ҳаёлимга келтирмагандим. Ўзбек футболчиларининг аҳил ва жамоавий ўйини бутун учрашув давомида ажойиб таассурот қолдирди. Энг яхшиси эса дарвозабон ва 10-рақамли футболчи (Тажиров) эди.

Ўша учрашув мухлисларга олам-олам қувонч улашиш билан биргаликда, «Пахтакор»нинг ҳар қандай рақиб олдида осонликча таслим бўлмаслигини, ўзбек футболининг нуфузини бутун дунёга намойиш қилган ўйин сифатида тарихга қайд этилди. Бу тарихий ғалаба «Пахтакор» футболчиларида ўзига бўлган ишонч туйғусини олиб кирди ва жамоа мавсумни ажойиб тарзда ўтказиб, олий лигага қайтди.  

СУПЕРКУБОК СОҲИБИНИНГ ҚУЛАШИ

1975 йил «Динамо» (Киев) га бағишланганди. Киевликлар мамлакат чемпионатида ғалаба қозониш билан биргаликда Европа Кубок эгалари кубогини ва Суперкубокни қўлга киритишга муваффақ бўлгандилар. Жамоа етакчиси Олег Блохин эса кетма-кет учинчи бор мамлакатнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритган ва Европанинг энг яхши ўйинчисига аталган «Олтин тўп»га ҳам эга чиққанди. Ўша пайтларда аниқланадиган мамлакатнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатида эса биратўла 12 нафар динамочининг исми қайд этилганди. 

Бир йил олдин анча ишончли ўйин кўрсатган (8-ўрин) «Пахтакор» учун эса ўша мавсум анча муваффақиятсиз кечганди. Айниқса, сўнгги натижаларга ҳавас қилиб бўлмасди, жамоа сўнгги 6 учрашувнинг 5 тасида мағлубиятга учраган, хуллас, лигани тарк этиш хавфи «Пахтакор»ни таъқиб қилаётганди. Жамоа ўзининг охирги ғалабасига роппа-роса уч ой олдин, Тошкентда «Арарат» устидан эришганди, олдинги турда эса Тошкентда грузиялик динамочиларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.  

«Дев» ва «Пакана» 17 октябрь куни, навбатдаги турда Тошкентда учрашдилар. «Пахтакор» (Филатов, Корченов, Иванов, Могильний, Белов, Серостанов, Жуков, Ан, Исаков, Фёдоров, Хадзипанагис) ўз номини сақлаб қолиш учун жон жаҳди билан олдинга ташланди. Ҳужумдаги учлик рақиб ҳимоясини босим остига ола бошладилар. Ниҳоят, меҳмонлар ўйинчиси Фоменконинг хатоси ҳисобнинг очилишига олиб келди. Бўлдими? Меҳмонларнинг ўйини анча ишончли ва барибир барчаси ўз ўрнига тушадигандек тасаввур уйғотарди. Киевликлардан яна бирортасининг хатога йўл қўйишини кутишдан бошқа илож қолмаганди гўё.

Аммо иккинчи таймда мезбонлар босимни янада оширдилар. Тўлаган Исоқов кетма-кет иккита тўп киритади ва ҳар икки вазиятда ҳам ассистентлик вазифасини Хадзипанагис бажаради. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда меҳмонлар дарвозага чамаси 20 метрлар масофада ўйин қоидасини бузадилар. Жамоа сардори Михаил Ан тўпга яқинлашади ва шундай айланма зарба берадики, дарвозабон Симохин тўпни қайтара олмайди. 88-дақиқада эса Ан бу сафар пенальтидан ҳисобни шармандали кўринишга олиб келади – 5:0!

Агар биринчи даврада Киевда бўлиб ўтган учрашувда «Пахтакор»нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганлигини эътиборга олсак, бўлажак чемпион мавсум давомида умумий 0:6 натижа билан тошкентликларга мағлуб бўлганининг гувоҳига айланамиз. Қизиғи, киевликлар бутун мавсум давомида атиги 4 маротаба мағлубият аламини тортиб кўргандилар.

Ўша ғалаба ҳам «Пахтакор»нинг олий лигада жон сақлаб қолиши учун кифоя қилмаганди. Днепропетровскда дуранг ўйнаб қайтган тошкентликлар сўнгги икки учрашувни Тошкентда, Москва спартакчилари ва динамочиларига қарши ўтказдилар. Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса, «Динамо» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва «Пахтакор» яна икки йил олий лига ўйинларидан четда қолишга мажбур бўлди.  

Йирик мағлубиятдан 10 кунгина олдин «Динамо» ажойиб тарзда Европа чемпионлар кубоги соҳиби «Бавария» устидан ғалаба қозонган ва 100 минг мухлис кўз ўнгида Европа Суперкубогини қабул қилиб олганди. 

«Суперкубок учун курашни «Пахтакор» билан эмас, «Бавария» билан олиб борганликлари киевликлар учун катта бахт», – деб ҳазиллашганди ўша Тошкентдаги ўйин-топишмоқнинг гувоҳига айланган машҳур мутахассислардан бири.  

ТОШКЕНТЧА ХАРАКТЕР

1966 йилнинг 26 апрелида дунёнинг барча телеграф агент­ликларида мудҳиш хабар тарқалди – «Тошкент шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 5:23 да 7.5 балли зилзила содир бўлди. Яшаш уйлари, давлат ва жамоатчилик бинолари ер қимирлаши натижасида вайрон бўлди. Шаҳардаги газ ва сув таъминотига путур етди, юзлаб инсонлар бошпанасиз қолди».

Худди шу куни, марказий «Пахтакор» стадионида мамлакат чемпионатининг навбатдаги учрашуви мезбонлар ва Минскнинг «Динамо» жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. 

Таниқли мутахассис Михаил Якушин мураббийлиги остида «Пахтакор» қаторасига иккинчи мавсумни кўтаринки руҳда бошлаганди. Жамоа дастлабки турларда «Торпедо», ЦСКА ва «Зенит» каби кучли жамоалар билан дуранг натижа қайд этди. Мухлислар айнан беларуслик динамочиларга қарши навбатдаги учрашувда «Пахтакор» мавсумдаги илк ғалабасини нишонлашига ишонардилар ва ўша ўйинни интиқлик билан кутаётгандилар. Хўш, энди нима бўлади? Ўйин ўтказиладими, ахир барчанинг кўз ўнгидан фалокат ариб улгургани йўқ, шаҳарнинг ҳар бир бурчаги вайрона уйлар, синган ойналардан иборат, гўёки бутун дунёда ҳаёт тўхтаб қолгандек. Зилзила марказига яқин ерда жойлашган стадион атрофига ҳам қараб бўлмайди. 

Қизиқ халқ бўлар экан бу мухлис деганлари. Ер деярли ҳар соатда кичик силкинишлар билан ўзининг борлиги ҳақида эслатиб турган, бутун шаҳар бўйлаб турли ташкилий штаблар йўлга қўйилаётган, кўпчиликнинг миясида «бугун қаерда тунайман» деган хавотир чарх ураётган бўлса-да, ўйингоҳга севимли жамоасини қўллаб қувватлаш учун 50 000 ишқибоз (эллик минг, нолга адашмадим) ташриф буюрди.

«Пахтакор» ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: Пшеничников, Зокиров, Шарипов, Науменко, Суюнов, Мухин (Штерн), Тажиров, Казаков, Раҳматуллаев, Красницкий, Абдураимов

Ўйин анча қизиқарли ўтди, «Пахтакор» ярим ҳимояси майдон марказини ўз қўлига олди ва ўйинда устунлик қила бошлади. Ўйиннинг 22-дақиқасида Абдураимов бурчакдан тўпни ажойиб тарзда етказиб берди ва биратўла уч пахтакорчи тўп учун кураш олиб борди. Ҳаммадан баланд сакраган Тажиров аниқ ҳаракат қилди ва ҳисобни очди – 1:0.

Ҳавога турли бош кийимлар уча бошлади, бутун стадион голни нишонлай бошладилар. Ҳаммаси унутилганди. Ҳаммаси. Ер билан битта бўлган бинолар, эски шаҳардаги қулаган деворлар, Олой бозори яқинида шошилинч равишда ўрнатилган палаткалар... Барчаси унутилган ва мухлислар суюкли футболчиларининг муваффақиятларини олқишлардилар.

Ўйин давом этди... баъзида оёқ ости сезилар-сезилмас қимирлаб қўяр, ҳеч ким тақдир яна нималар тайёрлаб қўйганини билмасди. Мухлислар қувноқ суръатда футболни таҳлил қилишар, ўйин ҳақида баҳслашардилар. Ҳамманинг қалбига ўзгача илиқлик кирганди ва «ҳаммаси яхши бўлади» деган ишончни барчага сингита олганди бу футбол.  

Ўша мавсумни «Пахтакор» яхши ўтказди. Жамоа дастлабки 18 учрашувни мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи даврани фахр­ли 3-поғонада якунлаганди. Мавсумнинг сўнгги учрашуви кузнинг охирларида, нейтрал майдонда, Тбилисида Москванинг «Торпедо»сига қарши кечди ва ўша ўйиндаги дуранг «Пахтакор»га 9-ўринни олиб берди.

Биз юқорида эслаб ўтганимиз, мавсумдаги илк ғалаба эса ўзгача қийматга эга эди. Ушбу ўйин зоҳирида ўзбек халқининг мардлигию матонати, садоқату қатъияти, ватанга бўлган меҳри намоён бўлганди.


В.САФАРОВ нинг "40 йилга чўзилган ўйин" китобидан олинди  

Киритилди: 16:46, 09.05.2012. Ўқилди: 7812 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.