Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Ботафого
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн
3-тур Ал-Ҳилол 2-0 Пачука
3-тур Зальцбург 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. Нимчорак финал

28/06 21:00 Палмейрас - Ботафого
29/06 01:00 Бенфика - Челси
29/06 21:00 ПСЖ - Интер Майами
30/06 01:00 Фламенго - Бавария
30/06 23:59 Интер - Флуминенсе
01/07 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
01/07 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
02/07 06:00 Боруссия Д - Монтеррей

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ тарихидаги энг "хавфли" жанглар: "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал"...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни дамда АПЛ чемпионлиги борасида қаттиқ жанг кетмоқда. Икки етакчи клуб, "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль"ни бир очко ажратади. Бу ҳолат – вақтинчалик. Ҳар икки томон бир-бирини хато қилишини кутиб яшамоқда. Айни вазиятга ўхшаш воқеалар тарихда ҳам кўп такрорланган. Қуйида сизга АПЛ тарихидаги энг қизғин пойгалар ҳақида айтиб берамиз!


2018-2019 йилги мавсум: "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" кураши

Гарчанд бу йилги чемпионликка даъвогар томонлар қолган ўйинларининг барчасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, ўзларининг 2018-19 йилги мавсумдаги натижасини такрорлай олмайди. 2019 йил январь ойида икки рақиб тўқнаш келади. Ўша онда Юрген Клопп жамоаси иккинчи ўриндаги "шаҳарликлар"дан 9 очкога ўзиб кетганди. Жамоалар қизғин курашга киради ва Садио Маненинг 18 дақиқадаги голи мувозанатни ўзгартиради. Аммо якун "Манчестер Сити"нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Шундан кейин мерсисайдликларнинг "Эвертон" ва "МЮ"га қарши кераксиз пайтда, аммо керакли ўйинларда очко йўқотиши, 29 турдан сўнг "Манчестер Сити"ни бир очко фарқ билан олдинга олиб чиқади. 29 дан то 37 турга қадар, саккизта ўйинда ҳар икки томон фақат ғалабалар қайд этади. Сўнгги, ҳал қилувчи баҳсда Клопп жамоаси "Вулверхэмптон"ни (2-0), "Манчестер Сити" эса "Брайтон"нни енгади. Шу сабаб, ўртадаги бир очколик фарқ сақланиб қолади ва Гвардиола жамоаси 98 очко билан турнир чемпионига айланади. "Ливерпуль" эса 97 очко билан титулсиз қолади. Бу кўрсаткич клубнинг кубоксиз қайд этган энг яхши натижаси бўлиб тарихга муҳрланган.

1998-1999 йилги мавсум: "МЮ" ва "Арсенал" кураши

"Манчестер Юнайтед"нинг 1998-99 йилги натижаси абадий мухлислар томонидан ёдга олинади. Чунки жамоа энг кучли пайтларидан бирини бошдан кечирган ва требл қайд этган. Айниқса, ЕЧЛ финалида "Бавария"га қарши баҳс супер-ўйин эди. АПЛдаги вазият Янги йил арафасида анча мураккаб бӯлган. Хусусан, жадвалдаги етакчилик "Астон Вилла"нинг қўлида эди. Иккинчи ўринни "Лидс", тўртинчи поғонани эса "Арсенал" банд этиб турганди. Учинчи ўринда эса "МЮ" бўлган. Бироқ Янги йилдан бошлаб ҳаммаси ўзгарди. "Арсенал" ва "қизил иблислар" то мавсум сўнгига қадар ҳар бир ўйинда ўртача 2,42 очкодан жамғарган бўлса, "Астон Вилла" пастга тушиб кетган ва якунда олтинчи ўринни эгаллаган.
Январдан майга қадар 20 та турда "МЮ" мағлубиятга учрамади. 6 та дуранг қайд этди, холос. "Арсенал"нинг натижаси эса ундан ҳам ёрқинроқ эди. Арсен Венгер ўша мавсумнинг сўнгги 19 та баҳсини ғалаба билан битирган. Мавсум сўнгида "Арсенал" "Астон Вилла"ни 1-0 ҳисобида мағлуб этди. "МЮ" эса "Тоттенхэм"ни енгди (2-1). Аммо "Манчестер Юнайтед" бир очколик фарқ билан чемпионликка эришади.

2009-2010 йилги мавсум: "Челси" ва "МЮ" кураши

"Челси" ўз мураббийи Жозе Моуриньо билан илк бор хайрлашган пайтлар эди. Бу эса клуб келажагига раҳна сола бошлайди. 2009 йилнинг ёзида Моур ўрнига Карло Анчелотти олиб келинади. Италиялик мутахассис эса "Челси"га учинчи АПЛ совринини олиб беришга муваффақ бўлди. Аммо бу йўл осон кечмайди. Чунки бошқа томонда ўта кучли Фергюсон жамоаси бор эди. Бироқ, "қизил иблислар" бу пайтда ўз етакчиларидан бири бўлган Криштиану Роналдуни 80 миллион фунтга "Реал" томон кузатганди. Бу эса "қизил иблислар"га қимматга тушди. Шунга қарамай, Фергюсон чемпионлик учун қаттиқ курашди.
"Челси" таркибида ҳам афсоналар йиғилган, Жон Терри бошчилигидаги клуб Френк Лэмпард ва Дидье Дрогбадан ташкил топганди. Ушбу жуфтлик 2009-10 йилги мавсумда жами 63 та голда бевосита иштирок этади. Икки томон ўртасидаги жанг апрелда чўққига етади ва ўша пайт "Челси" ва "МЮ" қарама-қаршилиги юз беради. Ўйин бош ҳакам Майк Диннинг мунозарали қарорлари сабаб "Челси"нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланади.
Ҳал қилувчи паллада "Челси" қаттиқ ҳаракат қилди. Хусусан, "аристократлар "Сток Сити"га 7 та, "Уиган" билан ўйинда эса 8 та гол уришга эришди. Дидье Дрогба эса мавсум "Олтин Бутса"сини қўлга киритди.  "Манчестер Юнайтед"нинг 4-0 ҳисоби 38 турдаги ғалабаси фақатгина иккинчи ўринни эгаллаш учун кифоя қилди, холос. "Қизил иблислар"дан бир очко кўп тўплаган "Челси" эса мамлакат чемпиони бўлади (86 очко билан).

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

 

Манба: planetsport.com
Киритилди: 21:11, 29.04.2022. Ўқилди: 2328 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Реал Мадрид Гонсало Гарсия 2
7 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
8 Ювентус Франциско Консейсао 2
9 Бенфика Леандро Баррейру 2
10 Атлетико Пабло Барриос 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.