Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марокаш умиди – беш баҳодир

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бемалол айтиш мумкин: ЖЧ-2022 финал раундига қуръа ташлаш жараёнида омад Марокаш миллий жамоасидан юз ўгирди.

Бемалол айтиш мумкин: ЖЧ-2022 финал раундига қуръа ташлаш жараёнида омад Марокаш миллий жамоасидан юз ўгирди. Ҳар ҳолда, Африка вакили Хорватия, Бельгия ва Канада термалари қатори «F» квартетидан жой олди. Қаранг, хорватлар охирги ЖЧда финалгача етиб боришди, бельгияликлар анчадан буён ФИФА рейтингининг юқори поғоналаридан тушишмаяпти, Канада футболи эса ҳозирда айни кўтарилиш палласида. Хоккей ватани футболчилари КОНКАКАФ ҳудудидаги саралаш гуруҳида бежиз 1-ўринни эгаллашмади. Лекин нима бўлишидан қатъий назар, марокашликлар Қатар мундиалини ўзига хос кўтаринки кайфиятда кутишмоқда - «Атлас Лайонс» таркибида умид уйғотувчи 5 нафар иқтидор бор. Айтиш ўринли, Марокаш миллий жамоаси бунга қадар ЖЧда 5 марта иштирок этган, энг яхши натижаси эса Мексика-86 турнирида кузатилган. Ўшанда АФК вакили гуруҳ босқичида Англия, Польша ва Португалия термаларига қарши ўйнаб, 1-ўрин орқали 1/8 финалга чиққанди. Марокашлик мухлислар хулосаларига кўра, бош мураббий Воҳид Халилхожич ихтиёридаги иқтидорли йигитлар Мексика майдонларида намойиш этилган ўша жасоратни такрорлашга қодирлар. Хўш, улар кимларни назарда тутишмоқда?

- Порлоқ келажакка даъво қилаётган беш йигит Марокаш миллий жамоаси ва унинг мухлисларига Қатар мундиалида яхши қатнашиш умидини бермоқда. 

- Иқтидорлардан 2 нафари «Барселона»дан қўним топгани эътиборга молик. 

- Марокаш миллий жамоа­си бош мураббийи Воҳид Халилхожич шу беш йигитдан бири билан клуб миқёсида ҳам ҳамкорлик қилган.

Аззадин УНАХИ (22 ёш). Алоҳида иқтидор соҳиби. Аззадин Касабланка шаҳрида жойлашган «Муҳаммад V» стадионида Конго ДР термасига қарши кечган ўйинда «дубль» қайд этиш асносида мухлису мутахассислар меҳрини қозонди. Айнан шу голлари марокашликларнинг ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритишларига шубҳа қолдирмади. Касабланкада туғилиб-улғайган футболчи айни пайт Франциянинг «Анже» клуби ихтиёрида. Унахи айниқса, тўпни эгаллаганида ўта хавфли. Чунончи, ҳужум чизиғига кескин узатма амалга оширишни яхши ўзлаштирган. Зарбалари ҳам чакки эмас. Шу икки фазилат ёнига олис масофадан дарвозани аниқ нишонга олиш қобилиятини қўшсак, марокашликлар нима учун бу йигитдан кўп нарса кутишаётгани ойдинлашади.

Абдусамад ЭЗЗАЛЗУЛИ (20 ёш). Марокашлик ўта ноёб иқтидорлардан яна бири. «Барселона» футболчисининг ЖЧ финал раундида ўз сўзини баралла айтиши тахмин қилинмоқда. Катта умид уйғотаётган бу йигит ҳозирча «Атлас Ла­йонс»да дебют қилганича йўқ. Тўғри, Абдусамад ўтган ой саралашнинг «плей-офф» раунди 2та ўйинида ҳам Воҳид Халилхожич рўйхатидан жой олди. Демак, у жамоага яқин. Эззалзули қанотда юқори тезлик билан рақибларини алдаб ўтиш бобидаги маҳорати билан кўпчилик эътиборини қозонди. У шунинг баробарида жисмонан бақувват йигит, ҳар икки қанотда бирдек самарали ҳаракатланади. Абдусамад Каталония гранди тизимида ривожланиш жараёнини давом эттира олса, мундиалга қадар миллий жамоанинг етакчи ўйинчилари қаторига кириши ҳам ҳеч гап эмас.

Чади РИЁД (18 ёш). «Бар-селона» тизимидаги марокашлик ёш ҳимоячи айни пайт европалик тенгқурларининг энг сара гуруҳида бормоқда. Мукаммал жисмоний кўрсаткичга эга Чади мунтазам равишда ўз маҳоратига сайқал бериш билан машғул. Ўсмирлар ва ёшлар тоифасида Марокаш шарафини ҳимоя қилишга улгурган Риёд энди бош жамоада порлаш ишқида ёнмоқда. Ҳа, Воҳид Халилхожич Қатар-2022да катта эҳтимолки, Ромен Саис ва Найиф Агердга ишонч билдиради, Чади эса бемалол захира кучи вазифасини бажариши мумкин.

Имрон ЛУЗА (22 ёш). Бу йигит ўта қисқа вақт ичида Воҳид Халилхожичнинг юқори талабларига мослашиб, миллий жамоа етакчилари қаторига бош суқди. Умуман олганда, босниялик мутахассис Имронни Франциянинг «Нант» клубидаги ҳамкорлик давридаёқ яхши билиб олганди. Универсал саналган Луза жисмоний қуввати эвазига ҳужум ва ҳимояда бирдек самарали тўп суриш салоҳиятига эга. «Уотфорд» ярим ҳимоячиси юксак савиядаги ўйин­лари билан бутун Марокашни тўлқинлантириб юбормоқда. Бордию, Имрон бўлажак ЖЧда мамлакат миллий жамоасида етакчиликни қўлга ололмаса, бу нохуш «сюрприз» сифатида баҳоланса керак.

Закария АБУҲЛАЛ (22 ёш). Воҳид Халилхожичнинг доимий ишончида юрган ва буни тўлиқ оқлаётган ўйинчилардан бири. Мураббий уни январь ойида ўтказилган Африка Миллатлар кубоги турнирида тўлиқ ўйнатди, йигитча ҳам чакки таассурот қолдирмади. Нидерландиянинг АЗ (Алкмаар) клуби ҳисоботига кўра, Закария ҳар доим рақиб дарвозаси олдида ҳозиру-нозир турадиган, чекланган ҳудудда ҳам эффектли ҳаракатланадиган туғма қобилиятли ҳужумчи. Абуҳлал яна чарчаш нималигини билмайди, ҳаттоки, орқага қайтиб, ҳимоя чизиғига ёрдам беради, тўпсиз қолган паллада рақибларга прессинг қўллайди. Закария ҳам бошқа жамоадошлари каби нималарга қодирлигини намойиш этиш онларини интизорлик билан кутаётганига шубҳа йўқ.

Манба: iff.uz
Киритилди: 16:00, 01.05.2022. Ўқилди: 4364 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик