Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Ботафого
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн
3-тур Ал-Ҳилол 2-0 Пачука
3-тур Зальцбург 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. Нимчорак финал

28/06 21:00 Палмейрас - Ботафого
29/06 01:00 Бенфика - Челси
29/06 21:00 ПСЖ - Интер Майами
30/06 01:00 Фламенго - Бавария
30/06 23:59 Интер - Флуминенсе
01/07 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
01/07 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
02/07 06:00 Боруссия Д - Монтеррей

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал” Испания чемпионлигини қўлга киритди, аммо унинг қиймати паст. Нега?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мавсумда Ла Лигада рақобат жуда паст бўлди.

"Реал Мадрид" Ла Лиганинг 34-тури якунларига кўра Испания чемпионига айланди. 81 очко жамғарган пойтахтликлар номинал таъқибчилари билан орадаги фарқни жуда ҳам йириклаштириб олди. Айни дамда иккинчи ўриндаги "Барселона" билан орадаги фарқ 15 очкони ташкил қилмоқда. "Реал" 1989/1990 йилги мавсумдан бери энг эрта чемпионликни қўлга киритди. Ўшанда ҳам клуб, худди ҳозиргидек, чемпионат тугашига тўрт тур қолганида ғалаба қозонган эди. Ўшандан бери мадридликлар 9 марта кубокни қўлга киритишган.

Албатта, “Реал” ўйинчиларининг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Карло Анчелотти Европанинг барча топ-5 лигаларида чемпионликни қўлга киритган тарихдаги биринчи мураббийдир. Бу йил "Олтин тўп"га Карим Бенземадан бошқа асосий даъвогар кўринмаяпти. Сабаби, у "Эспаньол"га қарши ўйинда мавсумдаги 42-голини киритди ва деярли бутун мавсум давомида жамоасини олдинга тортиб юрди.

"Реал Мадрид" 35-марта Испания чемпионига айланди. Бу Европанинг топ-5 лигаси учун янги рекорд бўлиб, Италиянинг “Ювентус” жамоаси эришган 34 марталик натижадан ўтиб кетишди. "Барселона" Испанияда 26 та чемпионликка эга. Энг принципиал рақиб билан тафовут йилдан-йилга ортиб бормоқда. Марсело Мадрид клуби билан ўзининг 24-кубогини қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича мутлақ жаҳон рекордчисига айланди. "Реал Мадрид"нинг чемпионатдан кейин совуққонлиги ҳақида яна кўплаб рақамли далиллар мавжуд. Якунда жамоа чемпионликни қўлга киритиш учун энг кам вақт сарфлаш бўйича аср рекордини ўрнатди. Аммо бу ютуқнинг қиймати паст. Нега?

Биринчи сабаб - рақобатчиларнинг заифлиги. Айни пайтда турнир жадвалида “Барселона” (66), “Севилья” (64 очко), “Атлетико” (61) жамоалари 2-3-4-ўринларни эгаллаб туришибди. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоанинг очколари 75 тага ҳам етиб бормаслиги мумкин. Бу эса Ла Лига учун одатий бўлмаган нарса. Мисол учун, ўтган мавсумда бу кўрсаткич барча тўртта топ-клуб томонидан амалга оширилган. Ундан сўнг чемпионликни "Атлетико Мадрид" (86), "Реал" (84), "Барселона" (79) ва "Севилья" (77) эгаллади. Чемпионат интригаси сўнгги дақиқаларгача давом этди.

Ҳозир нима бўляпти? Кутилганидек, "Атлетико" зафарли мавсумдан сўнг орқага қайтди. Диего Симеоненинг тактикаси ўзини-ўзи тугатди, дейиш мумкин эмас, аммо ҳозирда, "матрасчилар" Европада ва умуман, Испания футболида суперклуб мақомига даъво қилгани йўқ. Ҳа, улар ўтган мавсум чемпионликни қўлга киритди - яхши. Бу шуни англатадики, улар маълум бир мавсумда "Реал" ва "Барса"нинг заиф томонларидан фойдалана олишди. Бу клубнинг энг содиқ мухлисларигина "Атлетико"дан доимий равишда чемпионлик унвонларини кутишлари мумкин. Аммо оптимист мухлислар “матрасчилар”дан доимо ҳам чемпионлик кутишмайди. Сабаби, клуб ўз севимлиларини бунга ўргатиб қўйишган.

"Севилья" иккинчи ўрин ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда, буни Хулен Лопетеги жамоаси учун катта муваффақият деб аташ мумкин. Бу клуб сўнгги тургача "Реал Мадрид" клубини таъқиб қилади деб умид қилиб бўлмас эди.

"Барселона"нинг муаммолари аллақачон ўнлаб марта муҳокама қилинган. Каталонияликлар учун мавсум бошиданоқ натижа бермади. Роналд Куман Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида омадсиз старт олди, бунинг учун у бош мураббийликдан бўшатилди. Хави клуб мавқеини сақлаб қолиш учун чақирилди. Ҳа, у билан жамоа ўйинидаги баъзи нарсаларда ижобий ўзгаришларни кўриш мумкин, аммо барибир "Барса" ҳозирда доминантлик даражасидан узоқда. Европа лигасида анчагина камтарона Германиянинг “Айнтрахт”идан “тарсаки ейиш”, Ла Лигада аутсайдерлар билан ўйинда тез-тез очко йўқотиш бунинг далолатидир. “Кўк-анорранглилар” доимий равишда ижобий натижага эриша оладиган даражасига қайтгани йўқ.

Яқинда Хави ва унинг шогирдларининг "Реал Мадрид" устидан қозонилган йирик ғалабаси (4:0) "Барселона" учун мавсумнинг энг ёрқин дақиқаларидан бири бўлди, аммо барибир бу муваффақиятнинг аҳамиятини ортиқча баҳолаб бўлмайди. Сабаби ўша пайт "Реал Мадрид" аллақачон Ла Лигада муносиб пешқадамлик қилаётган ва Чемпионлар Лигаси плей-оффи ҳақида кўпроқ ўйлайдиган пайт эди. Назарий жиҳатдан келаси мавсумда Хави қўл остидаги "Барселона"дан яхшироқ ўйин кутиш мумкин. Буни мураббийнинг ўзи ваъда қилиб, "Реал"ни муносиб чемпионлик билан табриклади.

"Реал Мадрид чемпион бўлгани билан биз уларни табриклаймиз. Бугунги кунда улар ҳақиқатан ҳам энг яхши жамоа: турнир узоқ давом этади ва одатда бунга лойиқ бўлгангина ғалаба қозонади. Биз уларни табриклаймиз, аммо кейинги мавсумда уларга қарши жиддийроқ рақобат олиб борамиз”, - деди Хави.

Қолаверса, “Реал Мадрид”нинг чемпионлик учун янада кўпроқ очко тўплаши ҳам мадридликларнинг супер ўйин кўрсатганидан далолат бермайди. "Реал Мадрид" 38 турда максимал 93 очко тўплайди. Аммо, катта эҳтимол билан бунча очко тўплай олишмайди, чунки Анчелотти шогирдлари сўнгги турларда дам олишади ва кўпроқ ўйин амалиётисиз қолган футболчиларга имкон берилади. Аммо "Реал Мадрид"нинг олдинги чемпионлик мавсумларини эсдан чиқариб бўлмайди. Бош соврин учун кураш деярли мавсум охиригача давом этган ва очко йўқотиш катта фалокатга олиб келган. 2016/2017 йилги мавсумда "Реал Мадрид" 93 очко тўплади ва улар иккинчи ўриндаги "Барселона"дан 3 очко олдинда эди. 2011/2012 йилги йилларда эса бу жамоаларнинг очколари сони 100дан ошиб кетган. Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола ўртасидаги ўша носталги қарама-қаршиликлар ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак а!?

"Реал Мадрид" — ажойиб клуб. Анчелотти жамоаси ички чемпионатда аъло даражада ҳаракат қилди, ҳақли равишда ғалаба қозонди ва энди бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратади. Президент Флорентино Перес Европа Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритмоқчи. Аввалига қийин вазифани бажариб, жавоб ўйинида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиш керак (биринчи ўйин - 3:4). Ла Лигага келсак, келаси мавсумдан бошлаб чемпионлик учун курашда яна рақобат бўлишини истардик. Биринчи ўрин ва иккинчи ўрин ўртасидаги тафовут катта бўлиши, бу чемпионатнинг даражасини белгилаб бермайди.

Манба: Championat.com
Киритилди: 15:26, 02.05.2022. Ўқилди: 7322 марта. Фикрлар: 53 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Реал Мадрид Гонсало Гарсия 2
7 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
8 Ювентус Франциско Консейсао 2
9 Бенфика Леандро Баррейру 2
10 Атлетико Пабло Барриос 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.