Суперлига. «Нефтчи» - «Локомотив». Превью
2002 йилда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат кампанияси томонидан ташкил этилган "Локомотив" футбол клубининг "Нефтчи" билан ўзаро ўйинлари ҳамиша муросасиз ўтиб келган. Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатимизда 28 учрашув ўтказишган. Уларнинг 7 тасида фарғоналиклар, 15 тасида пойтахтликлар зафар қучишган, 6 та баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган. Умумий тўплар нисбати — 49-34, "Локомотив" фойдасига.
"Нефтчи"нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 4:0 га тенг, "Локомотив"да бу кўрсаткич 4:1 га тенг.
Жамоаларнинг Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича:
04.05.2018. "Нефтчи"-"Локомотив" - 1:4
03.11.2017. "Нефтчи"-"Локомотив" - 0:0
14.08.2016. "Нефтчи"-"Локомотив" - 1:1
08.08.2015. "Нефтчи"-"Локомотив" - 1:2
14.06.2014 "Нефтчи"-"Локомотив" - 0:1
Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 09:44, 05.05.2022. Ўқилди: 1422 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар