Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8967 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Манчестер сотқинлари! Погба ҳам улар қаторига кирармикин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир шаҳарнинг икки клуби шарафини ҳимоя қилганлар одатда мухлисларга ёқмайди. Ишқибозлар ундай футболчиларни “сотқинлар” деб атайди. Албатта, бу ҳолат Манчестернинг икки клубида ҳам рўй берган. Аммо ҳозирги кунда ўртадаги интрига туфайли бу вазият янада жиддийроқ кўринади.

Поль Погба ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги муносабатлар (яна) ўзаро норозилик билан якунланмоқда. Июнь ойидан бошлаб ярим ҳимоячи эркин агент бўлади ва аллақачон янги клуб ҳақида ўйламоқда. Эҳтимол, Эрик тен Хаг уни қолишга кўндиришга уриниб кўрар, аммо ҳозирча бу вариант даргумон. Потенциал шартнома таклиф қилаётганлар қаторига “ПСЖ”, “Ювентус”, “Реал Мадрид” ва кутилмаганда “Манчестер Сити” бор.  “Шаҳарликлар” Погба учун асосий давогар бўлиб турибди. Шундай экан биз, қуйида Манчестернинг икки клубда тўп сурган футболчиларни эслаб ўтамиз.

Жейдон Санчо

"Манчестер Сити" - 2015-2017: ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган

Кубоклар: -

"Манчестер Юнайтед" - 2021 йилдан бери: 38 ўйин - 5 гол, 3 голли узатма

Кубоклар: -

Манчестер Сити U23 рўйхати Жейдон Санчонинг учун сўнгиси бўлган. Вундеркинд ёшлар жамоасининг ҳам, Англия ёшлар жамоасининг ҳам юлдузи эди (Европа 2017 ёшлар ўйинларида энг яхши футболчи). Афтидан, “Сити”да ҳам уни юқори баҳолаган, Филь Фоден билан бирга асосий жамоага жалб қилинган. Бироқ, Санчо янги шартнома бўйича таклифни рад этди ва ўзаро можаро бошланди: клуб уни мавсумолди турига киритмади, Жейдон машғулотларга келмади. Натижада Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси вазиятдан фойдаланиб кетди. 8 миллион евро эвазига немислар бўлажак юлдузни харид қилишди.

"Санчо асосий таркибдан жой олиш учун курашишга тайёр эмас эди", - дея хулоса қилди Пеп Гвардиола. У бундай чақирувни қабул қилишни хоҳламади. Бунинг ўрнига Жейдон Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтишга қарор қилди. Менимча, бу жуда яхши қарор”.

Бир неча мавсум давомида Санчо кескин ўсди ва Манчестерга қайтди. Лекин аллақачон унинг қизил қисмида.

Карлос Тевес

"Манчестер Юнайтед" - 2007-2009: 99 ўйин - 34 гол, 14 голли узатма

Кубоклар: икки карра Англия чемпиони (2007/2008, 2008/2009), Чемпионлар лигаси-2007/2008,Лига кубоги (2008/2009), Англия Суперкубоги - 2008 йил.

“Манчестер Сити” - 2009-2013: 148 ўйин - 73 гол, 35 голли узатма

Кубоклар: Англия чемпиони - 2011/2012, Англия кубоги - 2010/2011 ва Англия Суперкубоги ғолиби - 2012.

Тевес "Манчестер Юнайтед"га "Вест Хэм"даги қийин мавсумдан сўнг ва ўйинчи ҳуқуқлари билан боғлиқ узоқ давом этган жараёндан сўнг келиб қўшилган. ШартномаMediaSportInvestment (МСИ) компаниясига тегишли эди. У билан "Юнайтед"да икки йиллик ижара шартномаси тузилди.

Биринчи мавсумда Тевес чемпионлик ва Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Умуман олганда, аргентиналик ўзини Роналду ва Руни билан трионинг бир қисми сифатида яққол кўрсатди. Бироқ, ижара муддати тугагач, тўлиқ трансфер амалга ошмади. Тевес эса кучайиб бораётган "Сити"га ўтди. Карлос музокараларнинг бузилишида Алекс Фергюсон ва бош директор Девид Гиллни айблади. "Мен учун асосийси пул эмас, балки "Юнайтед"да олмаган ишонч", - дейди ҳужумчи.

Оуэн Харгривз

"Манчестер Юнайтед" - 2007-2011: 39 ўйин - 2 гол, 2 голли узатма

Кубоклар: Англия чемпиони - 2007/2008, Чемпионлар лигаси 2007/2008 ғолиби

Манчестер Сити - 2011-2012: 4 ўйин - 1 гол

Фаолияти жароҳатлар туфайли барбод бўлган энг иқтидорли футболчилардан бири ва Манчестер клублари ўртасидаги энг ғалати трансфер.

Оуэн Харгривз “Бавария” юлдузи сифатида “Юнайтед”га 25 миллион евро эвазига ўтди, бироқ у ерда бир мавсум ўтказди. Худди шу мавсум-2007/2008 олтин дубл билан. Шундан сўнг, тиззалар билан абадий муаммолар бошланди. Агар биринчи мавсумда Харгривз барча турнирларда 34 та ўйин ўтказган бўлса, кейинги барча турнирларда атиги 5 та ўйин ўтказган. "Манчестер Юнайтед" шартномасини янгиламади ва сер Алекс шундай деди: "Бу қийин қарор эди. Оуэн формага кириш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Умид қиламизки, у фаолиятини бошқа клубда давом эттира олади”.

 Ишончсиз ҳолатга қарамасдан, вариантлар мавжуд эди. Харгривзни ўртамеёна клублар ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ футболчи бир йиллик шартнома имзолаб, «Сити»ни танлади.

Питер Шмейхел

"Манчестер Юнайтед" - 1991-1999: 384 ўйин - 318 та гол ўтказиб юборилган.

Кубоклар: Англиянинг беш карра чемпиони (1992/1993, 1993/1994, 1995/1996, 1996/1997, 1998/1999), Чемпионлар лигаси 1998/1999 ғолиби, учта Англия кубоги ғолиби, 1994 йил, 1991 йил), Лига кубоги - 1992 , Эвропа Суперкубоги - 1991 ва тўртта Англия Суперкубоги (1993, 1994, 1996, 1997)

“Манчестер Сити” - 2002-2003: 31 ўйин - 41 та гол ўтказиб юборилган

Кубоклар: -

Питер Шмейхелнинг энг яхши йиллари “Манчестер Юнайтед”да ўтган.

Шмейкс «Юнайтед»ни футболдан толиққани учун тарк этди. 1999 йилги треблдан сўнг дарвозабон Англия чемпионатининг доимий босими ва кескинлигидан чарчаган эди. Фергюсон ўз таржимаи ҳолида бу нима учун зарба бўлганини шундай таърифлаган: «Питер Шмейхелнинг кетиши билан осонликча курашолмайсиз. У дунёнинг энг яхши дарвозабони эди.»

36 ёшида у вазиятни ўзгартиришга қарор қилди ва иссиқ Португалияга кетди. Маълум бўлишича, сиз амбицияли клубни тарк этишингиз мумкин, аммо амбициялар сизни тарк этмайди. “Спортинг”да Шмейхел ҳам “Порту”нинг уч йиллик гегемонлигини синдириб, чемпионликни қўлга киритди. Афтидан, ҳалигача бу кескинликсиз яшай олмаслигини англаган Шмейхел 2001 йилда Премер-лигага қайтди. У мавсумни “Астон Вилла”да ўтказди ва кейин Манчестерга қайтди. Фақат кўк либослиларга. Чексиз пул, жаҳон даражасидаги ўйинчилар ва махсус амбицияларсиз.

Андрей Канчельскис

"Манчестер Юнайтед" - 1991-1995: 148 ўйин - 34 гол, 14 голли узатма

Кубоклар: икки марта Англия чемпиони (1992/93, 1993/94), 1993/94 Англия кубоги, 1991/92 Лига кубоги, икки марта Англия Суперкубоги (1993, 1994) ва Эвропа Суперкубоги (1991) ғолиби.

“Манчестер Сити” - 2001: 11 ўйин - 1 гол, 1 голли узатма

Андрей Канчельскис "Манчестер Юнайтед"нинг чемпионлик сари интилаётган биринчи версиясининг бир қисми эди. Алекс Фергюсон эндигина клубдаги дебют ўзгаришини якунлаган ва чемпионлик жамоасини йиғган эди. Услуб қанотдан марказга кўчиш - бунга айнан Канчельскис жавобгар эди. У энг яхши ўйинлардан бирини "Ман Сити"га қарши ўтказган - 1994/95 йилги мавсумда. "Юнайтед" 5 та гол урган бўлса, Канчелскис 3+1 статистика қайд этди. Фергюсон ўзгаришларнинг навбатдаги циклини бошлаганида, Андрей кетишга мажбур бўлди.

“Эвертон”, “Фиорентина”, “Рейнжерс”дан таклифлар бор эди. Шотландияда қийин кечди: клуб инқирозга юз тутди, ички низолар, ёмон натижалар. 2001 йилда россиялик футболчи жамоадаги ўрнини йўқотди, шунинг учун у "Манчестер Сити"га уч ойга ижарага ўтишга рози бўлди. Клуб чўкаётган эди, омон қолиш учун бироз имконият бор эди ва Канчелскисни "Эвертон"даги дўсти, мураббий Жо Ройл чақирди. Натижада, Андрей 10 та муносиб ўйин ўтказди, аммо "Сити" барбир Чемпиншипга равона бўлди.

Энди Коул

"Манчестер Юнайтед" - 1995-2001: 275 ўйин - 121 гол, 45 голли узатма

Кубоклар: Англиянинг беш карра чемпиони (1992/93, 1993/94, 1995/96, 1996/97, 1998/99), 1998/99 йилги Чемпионлар лигаси ғолиби, икки марта Англия кубоги соҳиби (1996, 1999), Икки марта Англия Суперкубоги (1996, 1997)

Манчестер Сити - 2005-2006: 23 ўйин - 10 гол, 1 голли узатма

Кубоклар: -

Энди Коул ҳам «Юнайтед»даги даври ўтиб «Сити»да бир неча йилдан сўнг пайдо бўлган. 2001 йилга келиб жароҳатлар уни қийнаб қўйди ва Фергюсон янги жамоа туза бошлади. Руд ван Нистелрой сотиб олинди, Коул учун фақат заҳирада жой бор эди.

Ҳужумчи "Блекбурн"га йўл олди ва у ерда деярли 100 та ўйин ўтказди ва ҳаттоки Лига кубогини қўлга киритди - 2001/2002. Кейин "Фулхэм" ва 2005 йилда 34 ёшли ҳужумчи МСда фаолиятини якунлади.

Денис Лоу

"Манчестер Юнайтед" - 1962-1973: 306 ўйин - 183 гол, 1 голли узатма

Кубоклар: икки марта Англия чемпиони (1964/65, 1966/67), ЭCЧ-1968, Англия кубоги-1963 ва Англия Суперкубогининг икки марта ғолиби (1965, 1967)

Манчестер Сити - 1960-1961 ва 1973-1974: 50 ўйин - 25 гол

Кубоклар: - Манчестер Сити - 2009-2013: 148 ўйин - 73 гол, 35 голли узатма

"Манчестер Юнайтед" афсоналаридан бири Денис Лоу 1960йилларда “шаҳарликлар” таркибида эди. Шундай қилиб, мухлислар Денис Лоу - Бобби Чарлтон - Жорж Бест триосини исташди. Шу билан бирга, ҳужумчи ўзининг ажойиб фаолиятини, жумладан, "МЮ"да ҳам давом эттирган.

11 йил ва жуда кўп голлардан сўнг, Денис "Сити"га қайтди ва фаолиятини шу клубда якунлади.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 06:00, 08.05.2022. Ўқилди: 5426 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.