Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейруш 19 кишилик Эрон терма жамоаси рўйхатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш олдинда турган йиғин ва ЖЧ саралаш ўйинлари учун 19 нафар футболчининг рўйхатини эълон қилди. ОАВда эълон қилинган 33 кишидан иборат аввалги рўйхат шунчаки виза олиш учун Ўзбекистон футбол федерациясига  тақдим қилинган рўйхат бўлиб чиқди.

Янги рўйхат эса аввалгисидан бироз фарқ қилади. Ёш футболчи Пайам Содиғиён рўйхатга киритилган бўлса, Бельгия чемпионатида тўп сурадиган Ризо Ғучаннажодга таклифнома юборилмаган. 

Карлос Кейруш жароҳат туфайли бир нечта футболчилар хизматидан фойдалана олмайди. Араш Афшин, Ризо Норузий, Умид Алишоҳ, Муҳаммад Ғуломий, Масъуд Шожаий ва Ашкон Дежага - шулар жумласидан. "Вольсбург" футболчиси ҳисобланган Дежага жароҳатидан фориғ бўлса, кейинроқ таркибга қўшилиши мумкин.

Йўқотишларнинг ўрнини қоплаш мақсадида 19 футболчи сафига Кейруш ОЧЛда иштирок таётган жамоалар — "Сепоҳон", "Истиқлол" ва "Персеполис"дан 8 нафар футболчи жалб қилган. Учала жамоа келаётган ҳафтада ўзларининг гуруҳдаги сўнгги ўйинларини ўтказишади. "Сепоҳон" нимчорак финал масаласини ҳал қилиб бўлган бўлса, қолган 2 жамоа плей-оффга чиқиши учун дуранг ўйнашса кифоя. Шунда Эрон жамоалари 22-23 май кунлари 1/8 финал ўйинларида иштирок этишади.

Эрон терма жамоаси 21 майдан бошлаб Туркияда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди ва Истанбулда "Бешиктош" клуби ва Албания терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Шундан сўнг 27 кишилик рўйхат 24га камайтирилади ва жамоа 28 май куни Тошкентга йўл олади. 3 июнь куни эса Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ саралаш баҳси бўлиб ўтади.

Қуйидаги Карлос Кейруш эълон қилган 19 кишилик рўйхат
Дарвозабонлар
Алиризо Ҳақиқий - "Рубин", Россия
Мухсин Форузан - "Тракторсозий"
Шаҳоб Гордан - "Зоб Оҳан"

Ҳимоячилар
Ҳуссайн Маҳиний - "Зоб-Оҳан"
Ҳоди Оқилий - Ал-Арабий", Қатар
Шожа Халилзода - "Мис Кармон"
Иброҳим Каримий - "Роҳ-Оҳан"
Эҳсон Ҳожисафий - "Тракторсозий"

Ярим ҳимоячилар
Жавод Нукунам - "Осасуна", Испания
Ризо Ҳақиқий - "Фажр Сепасий"
Пежман Нурий - "Эмирейтс", БАА
Қосим Ҳадодифар - "Тракторсозий"
Қосим Деҳнавий - "Мис Кармон"
Аҳмад Ҳасанзода - "Мис Кармон"

Ҳужумчилар
Муҳаммад-Ризо Халатбарий - "Ал-Васл", БАА
Пайам Содиғиён - "Зоб-Оҳан"
Карим Ансарифард - "Сайпа"
Муҳаммад Ғозий - "Зоб-Оҳан"
Муҳаммад Иброҳимий - "Тракторсозий"

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:56, 13.05.2012. Ўқилди: 6770 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик