Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ахир бу ер Англия!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бу Англия. Бунақаси ҳозирча фақат шу ерлардан бўлади. Бутун Европа қанақадир омадсиз ўринларни бўлишаётган бир пайтда туманли ўлкада барчаси туман остида эди. Қанақа сўнгги тур, ҳатто дақиқа сайин чемпионлар ўзгариб кетаётганди, сездингизми? Гоҳ “Сити 44 йилдан кейин Англия чемпиони бўлди” деб сарлавҳа қўйдим, гоҳ, “Бир соатлик ҳалифа” деб Мансурнинг устидан кулдим. Хаёлан. Лекин бу ер Англия. Чемпион ҳакамнинг хуштагидан сўнг маълум бўлади. Сабр қиласизлар.

Ўйин мезбонларнинг ташаббуси остида бошланган бўлса-да, биринчи тайм айтарли хавфли вазиятларга гувоҳ бўлмади. Мағлубиятдан жуда қўрқаётган “КПР” ҳимояга ётиб олган, “Сити” ҳам жуда секин темпни намойиш қилаётганди. Сўнгги турларни даҳшатли ўтказаётган Яҳё Туре жароҳатлангач, Манчининг юзида илк хавотир учқунлари пайдо бўлди. Йўқ, Туре шундоқ чиқиб кетмасди, барибир. Чемпионлик “тупроғи”ни олиб чиқиб кетди. Унинг моҳирона тўп узатишидан сўнг, Сабалета ҳисобни очди – 1:0.

“КПР”да ўйинда бурилиш ясаш учун умуман потенциал кўринмаётганди. Бу эса улар учун чинакам фожеали якун топарди. Нарёғда “Болтон” ғалаба қозонаётганди. Бу ҳисоб “КПР”ни қўйи тушириб юбориши аниқ, демак олдинга бормаса бўлмасди. Шу аҳволда ҳам, бўлажак чемпион қаршилигини синдириб, иккита гол ура олганликлари учун меҳмонларга қойил қолиш керак. Биринчи тайм Сиссенинг голи билан бошланган бўлса, 65 дақиқада Мэкки “Иттиҳад”га йиғилган минглаб мухлисларни “музлатиб” қўйди – 1:2.

Ўйиннинг давоми қандай кечганини таҳмин қилиш қийин эмас. 82 га 18 - тўпни назорат қилиш. 35-3 - дарвозага берилган зарбалар. 19 та бурчак тўпи. Ва ҳоказо. Мана шу босим ниҳоят ўз сўзини айтди. “Сити” мақсадига етди.

Бир пайтлар “Барселона” дарвозасига иккита гол уриб, Фергюсонга Кубок эгалари кубогини олиб берган Марк Хьюз “Юнайтед” учун иккинчи буюк ёрдамини амаллай олмади. Бутун ўйин ҳимояда ўйнаб чарчаган “КПР” сочилиб кетдими ёки “Болтон” гол ўтказиб юборгач, ҳар қандай ҳисоб ҳам уларни лигада олиб қолиши маълум бўлгач, бўшашиб қолишдими, билмадим. Хуллас, айнан мана шу “расклад”да айнан “Сити” керакли пайтда керакли ишни бажара олгани ва ҳақли равишда чемпион бўлганига кўпроқ эътибор бериш тўғрироқ бўларди, деб ўйлайман. Ахир бу ер Англия!

90+2 да Эдин Жеко 19-бурчак тўпини боши билан Кенни дарвозасига йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса,  90+4 да Агуэро жарима майдонида керакли пайтда, керакли нуқтада пайдо бўлиб, керакли нуқтага тўпни олиб бориб, дарвозанинг керакли нуқтасига йўллади. Айнан олтин тўпни айнан Агуэро киритгани АПЛ нинг мантиқий якун сари етаклаб борди.

Ҳа, мантақан тўғри. “Сити” бутун мавсум давомида энг чиройли ўйин кўрсатди. Энг кўп гол урди. Ҳужумга кўпроқ эътибор қаратди. Муаммоларни фақат гол уриб енгишга ҳаракат қилди. “МЮ”ни икки марта енгди. Айнан керакли пайтда “Ньюкасл”ни тўхтата олди. Хуллас, мавсумга қараганимизда, одатдаги қизил рангни эмас, мовийни беихтиёр пайқашимиз қийин эмас. Мавсум, “Сити”ники бўлди. Ғалаба билан жамоа мухлисиларини, жумладан, 2003 йилдан бери ушбу жамоанинг ижобий маънодаги “жинниси” Азамат Муродовни табриклайман ))

Албатта, бошқа ўйинлар ҳам бўлди. Мана бу ўйин фонида эътиборга кам арзийди. “Юнайтед”ни беш минути кам чемпионга айлантирган, аммо мавсумдаги энг кераксиз бўлиб чиққан ғалабаси ортиқча эътирофга арзимайди. Ҳамкасбим Шерзод Раджабов таъбири билан айтганда, “МЮ” икки дақиқада ЕЧЛ ни ютиш билан бирга, энди икки дақиқада АПЛ ни бой бериш тажрибасини ҳам ўрганиб олди. Шуниси фактки, “Сити”нинг сўнгги дақиқадаги голини “Юнайтед”ликлар анча хотиржам қарши олдилар. Улар чемпионликдан деярли умидларини узгандилар. “КПР” иккинчи голни ургач, хунграб йиғлаб юборган “шаҳарлик”ни кўрдим. Демак ҳаммаси тўғри.

“Арсенал” қийин учрашувда ғалаба қозонди ва учинчи ўринни ўзиники қилиб олди. Жамоа Чемпионлар лигасида қатнашади. Тўртинчи ўрин эса, “Тоттенҳэм”ники бўлди. Аммо ушбу жамоа ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишлари учун, финални кутишларига ва “Бавария”га мухлис бўлишларига тўғри келади. Мавсумнинг энг сўнгги интригасини бизга тақдим эта олган “КПР” эса, барибир лигада қолди. Ҳамма бахтли. Ахир бу ер Англия!

 Қ.Асланов

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ
38-ТУР
МАНЧЕСТЕР СИТИ – КПР 3:2 (1:0)
Голлар:  Сабалета (39), Джеко (90+1), 3:2 - Агуэро (90+5) - Сиссе (48), Мэкки (66).

Манчестер Сити: Джо Харт, Сабалета, Компани, Лескотт, Клиши, Яя Туре (Н. де Йонг, 45), Бэрри (Джеко, 69), Сильва, Насри, Агуэро, Тевес (Балотелли, 76).
КПР: Кенни, Онуоха, Хилл, А. Фердинанд, Тайво, Мэкки, Дерри, Райт-Филлипс, Бартон, Замора (Ботройд, 76), Сиссе (А. Траоре, 59).
Огоҳлантиришлар: Ботройд (77), Агуэро (90).
Четлатиш: Бартон (55).

ЧЕЛСИ – БЛЭКБЕРН 2:1 (2:0)
Голлар:  Терри (31), Мейрелеш (34) – Айегбени (60).

ЭВЕРТОН – НЬЮКАСЛ 3:1 (2:0)
Голлар: Пиенар (16), Елавич (27), Хейтинга (65) – Хибберт (73, автогол).
Четлатиш: Кэйхилл (90, Эвертон).

НОРВИЧ – АСТОН ВИЛЛА 2:0 (2:0)
Голлар: Холт (8), Джексон (22).

СТОК СИТИ – БОЛТОН 2:2 (1:2)
Голлар: Уолтерс (13, 77-пен) - М. Дэвис (39), К. Дэвис (45).

САНДЕРЛЕНД – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 0:1 (0:1)
Гол: Руни (20).
Сандерленд: Миньоле, Бардсли (Бридж, 62), Брамбл, Тернер, О’Ши (Аль-Мухаммади, 43), Макклин, Колбэк, Сессеньон, Воэн (Уикхэм, 74), Гарднер, Ф. Кэмпбелл.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Дж. Эванс, Рио Фердинанд, Джонс, Эвра, Скоулз, Гиггз, Эшли Янг (Нани, 82), Кэррик, Валенсия, Руни.

СУОНСИ – ЛИВЕРПУЛЬ 1:0 (0:0)
Гол: Грэм (86).

ТОТТЕНХЭМ – ФУЛХЭМ 2:0 (1:0)
Голлар: Адебайор (2), Дефо (63).

ВЕСТ БРОМВИЧ – АРСЕНАЛ 2:3 (2:2)
Голлар: Лонг (12), Дорранс (15) - Бенаюн (4), Андре Сантос (30), Косьельни (55).

УИГАН – ВУЛВЕРХЭМПТОН 3:2 (2:1)
Голлар: Ди Санто (12), Бойс (14, 79) - Джарвис (9), Ст. Флетчер (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:42, 13.05.2012. Ўқилди: 7651 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.