Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4058 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"ЕЧЛда "Ливерпуль" чемпион бўлса керак". Бобур Абдихолиқов билан суҳбат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

 

Беларусдаги биринчи миллий чемпионат тўпурари билан батафсил интервью.

- Ҳозир журналистлар деярли ҳар бир учрашувдан кейин сизга мурожаат қилишади. Ўзбекистонда ҳам шундай эътибор бўлганми?

- Ҳа. Тўғри, мен узоқ интервью бериш, кўп гапириш тарафдори эмасман. Ўйиндан сўнг дарҳол қисқа мулоқот формати менга қулай.

– Қашқадарё вилояти – Косон шаҳрида туғилгансиз. У нимаси билан машҳур?

– Бу туман маркази – вилоят маркази Қарши шаҳридан ўттиз километр узоқликда жойлашган. Бир неча йил олдин Косонда етмиш мингдан кам аҳоли истиқомад қиларди. Вилоятимизда гўшт маҳсулотлари Ўзбекистондаги энг яхшиси. Гўштдан тайёрланадиган таом бор - тандир. Ҳаммага ёқади!

- Сиз тандир пишира оласизми?

- Йўқ. Аммо онам жуда яхши билади. Ўзбекистонда бу асосий таом ҳисобланади. Биз уни тайёрлашнинг барча сирларини биламиз - у ерда нима қўшиш керак, уни қандай пишириш керак ва ҳоказо. Минскда иккита ўзбек чойхонаси мавжуд бўлиб, уларда миллий таомлар тайёрланади.

Айтганча, овқат ҳақида. Рамазон бир неча кун олдин тугади. Сиз рўза тутдингизми?

- Йўқ, чунки соғлик имкон бермади. Ўтган йили менинг ошқозоним оғрий бошлади ва шифокор тез-тез овқатланиш кераклигини айтди - кунига беш марта. Кам-камдан лекин мунтазам равишда нимадир еб туришим керак. Акс ҳолда, бу ошқозон муаммолари ёмонлашиши мумкин. Агар бирор сабаб рўза тутишга имкон бермаса, бу жоиздир.

Келинг, уйингизга қайтайлик. Косонда футбол жамоаси борми?

- Деярли йўқ. 10 йилча олдин биринчи лигада жамоамиз бор эди. Бир неча марта номи ўзгартирилганди.

Футбол ўйнашни қаерда ва қандай бошлагансиз?

— Косонда академия йўқ эди. Бизга бошланғич синфда жисмоний тарбия ўқитувчиси устозлик қилган. Туман мактаблари ўртасида баҳслашардик. У ерда мени пайқаб қолишди ва Қарши шаҳридаги вилоят мактаб-интернатига чақиришди. Бу тўртинчи синфда эди.

- Ота-онангиз бунга тўсқинлик қилмаганми?

- Йўқ. Биринчидан, Косондан унчалик узоқ эмас. Иккинчидан, мураббийим улар билан гаплашиб, ҳаммасини тушунтириб берди. Учинчидан, улар менинг футбол ўйнаш истагим ва спортга меҳримни кўришди. Ва шунинг учун улар мени қўллаб-қувватладилар.

Оилангизда бошқа спортчилар борми?

- Йўқ. Фақат мен. Отамнинг ўз бизнеси бор. Онам ўқитувчи. Мендан катта акам ва синглим бор.

— Қаршида кейин нима бўлди?

– Бир йил мактаб-интернатда ўқидим. Кейин эса унинг ўрнига шаҳарда футбол мактаби очилди ва мени ўша ерга ўтказишди. Бу “Насаф” академияси эди, орадан тўрт йил ўтиб, шу клуб дубликатида бўлдим. Тўғри, дастлабки олти ойда умуман ўйнамадим - мураббий менга имконият бермади. Бу содир бўлади ва бу ҳар қандай ўйинчи билан содир бўлиши мумкин. Лекин бу менга яхшилик қилди. Мен хафа эмасдим, аксинча, янада қаттиқроқ машқ қила бошладим. Мақсадингиз бўлса ва бирор нарсага эришмоқчи бўлсангиз, янада кўпроқ ишлашингиз керак. Ўшанда худди шундай вазиятга тушиб қолган дўстларим шунчаки футболни тарк этишди. 2015 йилнинг ёзида эса асосий таркибга ўтдим ва тез орада асосий жамоада дебют қилдим.

- “Насаф”дан ўтган йилнинг феврал ойида Украинага – Львоовнинг “Рух”ига кўчиб ўтгандингиз. Аммо у у ерда сизни деярли кўрмадик. Унинг айтишича, мураббий билан муносабатлар яхши чиқмаган. Аслида нима юз берган эди?

- Бунгача мураббийлар билан зиддиятга бормаган эдим. Лекин мен бутун умр марказ ҳужумчиси бўлганман. "Рух" мураббийи ўнг қанотда мени ўйинга қўярди. Мен унга у ерда ўзимни ноқулай ҳис қилишимни тушунтирдим, чунки мен бу позицияда ҳеч қачон ўйнамаганман. У менга бундай муносабатда бўлиши эмас аксинча, мени қўллаб-қувватлаш керак эди. У эса... Бир куни мураббийдан сўрагандим: "Мени марказий ҳужумчи сифатида қўйинг. Мен у позицияда болалигимдан ўйнаб келаман. Бу позисияда қаерга югуриш ва майдонда нима қилиш кераклигини биламан". У - менга: "Ўйинда 2та гол ур". Яхши Муаммо ёқ. Мен эса битта гол ва битта голли узатма бердим. Мураббий: "Яхши, мен сенга имконият бераман." Аммо кейинги ўйинда заҳира рўйхатига ҳам киритилмадим! Мен ундан сўрадим: "Нега бир нарсани айтдингиз ва бошқа ишни қилдингиз?" Кейин у мен билан гаплашишни тўхтатди.

- Ва сиз “Рух”ни тарк этиш вақти келганини тушундингиз.

“Мен шунчаки вақтни беҳуда сарфлашни хоҳламадим. Кўряпманки, мураббий менга имконият ҳам бермоқчи эмас.

- Нима учун ҳозир чемпионатимиздаги кўрсаткичингиз ўтган йилгидан юқори?

- Чунки ярим йилдан бери Украинада ўйнамагандим. Ёзда Минскга келганимда эса жисмонан умуман тайёр эмас эдим. Қолаверса, у пайтда қишдагидек жамоа билан тўлақонли йиғин ўтказмагандим. Бундан бир неча йил аввал Ўзбекистонда ҳам шундай бўлганди.

- Қишда "Энергетик"дан кетишни хоҳламадингизми?

Мен футболни яхши кўраман, шунинг учун уни тарк этишни хоҳламайман. Ҳа, бу жуда қийин эди. Айниқса қишда. Чунки мавсумдан ташқари юк бутунлай бошқача - энг юқори. Биз кунига икки марта машғулот ўтказдик. Лекин сиз сабрли бўлишингиз ва ишлашингиз керак. Ота-онам менга шундай дейишади: "Сен шундай бўлишинг керак. Агар футбол сизнинг касбингиз бўлса, унда бошқа илож йўқ". Отам таклиф қилди: "Агар имконият бўлса, машғулотдан кейин яна тайёргарлик кўр. Сен ҳужумчисан, дарвозага тез-тез зарба беришинг керак".

- “Торпедо-БелАЗ” билан ўйинда бурчак тўпидан сўнг бош билан дарвозани ишғол қилдингиз. Бу сиз учун одатий бўлмаган гол бўлиб туюладими?

- Нега? Бундай голларни Ўзбекистонда тез-тез уриб турардим. Фақат “Насаф”да Осиё чемпионлар лигасида – икки марта бош билан гол киритганман. Ҳа, мен бунга кўпроқ имкониятга эга бўлган баланд бўйли футболчилардан эмасман. Аммо бу ерда сиз тўп қаерга учишини ҳис қилишингиз керак. Бировнинг жарима майдончасида позиция танлай олишинг керак.

“Жодзина”га қарши ўйинда бўлгани каби, жуда олис масофадан ҳам гол урганмисиз?

- Йўқ, бу биринчи марта.

— Ҳар эҳтимолга қарши, нега ўшанда дарвозага яқинлашмадингиз?

- Дарвозабонни ортда қолдирганимда рақибим ўнг томонимда югуриб келаётганини кўрдим. Яна бир-икки қадам ташласам, мени тўсиб қўйган бўларди. Шунинг учун мен дарҳол зарба беришга қарор қилдим.

“Энергетик”даги қолган ўзбеклар ҳақида гапириб берсангиз. Сиз уларни жамоадаги ҳаммадан яхши биласиз.

— Абдуқодир Ҳусанов билан ўтган ёзда Минскга келганимда шу ерда танишганман. Ўшанда ҳам машғулотларда мен унинг Беларус чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкинлигини кўрдим. Ёки Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкин! Яқинда у ўн саккиз ёшга тўлди ва унинг келажаги ажойиб бўлиши мумкин. Уни олимпия терма жамоасига чақиришса ажабмас.

 — Шоҳрухбек Абдураҳмонов ҳақида ним дея оласиз?

— Мен уни Беларусга келишидан олдин ҳам билардим. Аммо ҳозиргидек яқиндан эмас. Чунки аввал Ўзбекистонда бир-биримизга қарши ўйнагандик. Меҳнатсевар, самарали футболчи. У жуда кўп қора ишларни бажаради - югуради, тўпни олади ва ҳоказо. Ҳа, Аббосбек Жумақулов ҳам бор. У ҳозирча базада ўйнамайди - ҳозирча фақат захирада. Лекин тез орада жамоага албатта ёрдам беради деб ўйлайман. У яратувчи. Тўп билан яхши ишлайди, ажойиб пас бера олади.

- “Энергетик”да чемпионат тўпурари ҳам бўлган Жасурбек Яхшибоевни яхши биласизми?

- Биз у билан 2016 йилда бирга ўйнаган ўсмирлар жамоасида учрашганмиз.

- Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши ўйинда Яхшибоев тўп киритди. Аммо “Шериф” еврокубокларни тарк этгач, Молдова чемпионатида умуман ўйнамайди. Нега?

- Аниқ билмайман. Менимча, у ҳозир яхши кайфиятда эмас. Чунки унинг савияси Молдова чемпионати даражасидан юқори. Энди агар у бутун йил давомида “Легия”да ўтказган бўлса, унга Польшада осонроқ бўларди.

- БАТЕдаги Шаҳбоз Умаровнинг аҳволи ҳозир қандай?

- Унда бир йил аввал Украинада бўлганимдек вазият бор. Сиз сабрли бўлишингиз ва вақтингизни кутишингиз керак.

— Бошқа давлатда нимани кўпроқ соғинасиз?

- Оиламдан, яқинларимдан узоқда эканлигим учун менга ноқулай. Мен уларни жуда соғиндим. Қишда мен фақат икки ҳафта уйда бўлдим.

- Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

- Мен ўйин ўйнайман. Мен фильмлар томоша қиламан. Мен ўзимнинг ролимдаги юлдузлар - Бензема, Левандовски, Холанднинг қандай футбол ўйнашини томоша қилишни афзал кўраман.

Чемпионлар лигасини сизнингча ким ютади?

Менимча, “Ливерпуль”. У ҳозир дунёдаги энг яхши клуб. Улар қандай югуришади, қандай ҳимояланишади, қандай босим ўтказишади! Шу боис менга болалигимдан мухлислик қилган “Челси”дан ҳам “Ливерпул”нинг ўйини кўпроқ ёқади.

- "Энергетик"нингэрталабки машғулотларига уйғониш қийинми?

- Бу ерда асосий нарса кўникиш. Эрта туриш янада яхши. Чунки сиз эрта ухлайсиз - соат ўнда. Бу шуни англатадики, сиз яхши ухлайсиз.

- Чемпионат бошланишидан олдин қанча гол уришни режалаштиргандингиз?

"Камида 15-20та. Ҳужумчи сифатида мен учун бу яхши бўларди.

Хўш, энди режаларингиз ўзгарганми?

"Сиз ҳар доим ўз олдингизга энг юқори мақсадларни қўйишингиз керак. Биринчи давра якунига тўққизта ўйин қолди. Шу вақт ичида ўн иккита, иложи бўлса, ўн бешта гол урмоқчиман.

- Ёзда, масалан, "Шахтёр”дан қўнғироқ қилишса, нима қиласиз?

“Келинг, агентим билан яхшилаб ўйлаб кўрайлик. Чунки фаолиятимда иккинчи хатога йўл қўйиб, яна бир йил аввалги Украинадагидек вазиятга тушиб қолишни истамайман. Шунга қарамай, апрель ойида йигирма беш ёшга тўлдим ва менга доимий равишда ўйнайдиган жамоа керак.

- Анатолий Юревич сизга нималар дейди?

"Бўшашма. Ишлашда давом эт. Сенинг вазифанг - гол, гол, гол".

М.Пардабоев таржимаси.

Манба: www.football.by
Киритилди: 21:25, 13.05.2022. Ўқилди: 4033 марта. Фикрлар: 42 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.