Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6004 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      19:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      03:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.10.2025

      05:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      10:10 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      10:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      11:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:10 "Команда мечты".
      16:40 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      17:05 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Многоборье. Финал.
      19:00 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:30 "Небесная грация".
      22:50 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      23:20 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Голевая неделя. РФ".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 320 в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Алекса Перейры. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Матч! Парад.
      18:55 LIVE Баскетбол. Winline Basket Cup. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" (Москва) - "Салават Юлаев" (Уфа). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.10.2025

      05:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      07:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      09:00 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      10:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      14:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      14:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      15:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      21:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 11 в Кадисе, Испания. Обзор.
      23:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.
      01:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      02:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йозеф Блаттер: «Ўзбекистон ФИФА Конгресси ва 2015 йилги ёшлар ўртасида ЖЧни қабул қилиш имкониятига эга!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Тадбирлар / Учрашувлар
Рукн: Репортажлар
A A A

ФИФА президентининг Ўзбекистонга ташрифи давомида бугун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Йозеф Блаттер ва ОФК президенти вазифасини бажарувчи Жанг Цзилонг матбуот анжуманига қадар пойтахтимиздаги Форумлар саройи ва қуриб битказилаётган “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионини кўздан кечиришди.

Матбуот анжуманини ЎФФ президенти Мираброр Усмонов кириш сўзи билан очди.
— Хабарингиз бор, ФИФА президенти Блаттер ва ОФК президенти в.б. Жанг Цзилонг кеча юртимизга ташриф буюришди. Ушбу ташрифнинг маъноси катта. Уларнинг мақсади Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши, футбол инфраструктурасида юз бераётган ўзгаришлар билан яқиндан танишиш. Айниқса, юртимизда футболни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бир неча қарорлар ва ҳукумат томондан футболнинг қўллаб-қувватланаётганидан хурсанд бўлишди. Қарорга кўра, юртимизда 9та стадион қуриляпти. Шулардан 7таси ушбу йилда тугатилса, қолган 2таси келаси фойдаланишга топширилади. Ушбу стадионларнинг барчаси халқаро талабларга жавоб берадиган ва уларда ҳар қандай халқаро мусобақа ўтказиш мумкинлигини эътироф этиш жоиз. Амалга оширилган ишлар учун меҳмонлар бугун Президентимиз билан учрашувда ўзларининг улкан минннатдорчиликларини билдиришмоқчи.

Шундан сўнг ФИФА президенти Йозеф Блаттерга сўз навбати берилди.
— Добрый день, Салом алайкум! Матбуот анжуманида мен билан бирга яна икки раҳбар иштирок этишмоқда. Матбуот анжумани очиқлик ва холислик тамойилларига кўра ўтказилади. Хабарингиз бўлса, ўтган йили ФИФА ижроқўми нохуш қарорга келганди. Унга кўра, 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистондан олиб қўйилди. Ташрифимиздан асосий мақсад, ФИФА Ижроқўмининг мазкур қарорига изоҳ бериш ва келажакда Ўзбекистонда ФИФА тадбирларини ўтказиш масалалари бўйича суҳбатлашишдан иборат. Айтишим лозим, Ўзбекистонда футбол тараққиётидан ҳайратдаман. Олдинга ўтиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон футбол федерацияси жуда ҳам ишончли ва кучли қўлларда экан. Бу йил ўзбек футболининг 100 йилиги нишонланади. Мираброр Усмоновнинг айтишича, Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари ФИФАнинг  турли ёшдаги ЖЧларига йўл олишни исташади ва бунинг устида ишлашмоқда. Айниқса, миллий терма жамоага катта омад тилайман ва уларни Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧда кўришни истайман. Бундан ташқари бошқа терма жамоаларнинг ҳам нуфузли мусобақаларга йўл олишида уларга омад тилайман. Бугунги кунда янги анъаналар ва янги усулларда менинг юрагим Ўзбекистонда эканини айтиб ўтмоқчиман.

Энг аввало футбол ҳақида гапирганда, инфратузилмани тилга олиш лозим. Бугун бориб кўрган — “Бунёдкор” стадонида футболнинг 100 йиллиги нишонланар экан. Бундан ташқари, “Пахтакор” марказий стадионини томоша қилдик. Шунингдек, ЎФФ сунъий қопламали майдонида шуғулланаётган ёш футболчилар ва бу ердаги спорт иншоотларини кўздан кечирдим. Футбол инфратузилмаси келажакдаги мусобақалар учун тайёр. Лекин, шу билан бирга, халқаро мусобақаларни ўтказиш учун инфратузилмани янада ривожлантириш керак. Футбол инфратузилмасидан ташқари мен бугун яна 2та бинони бориб кўрдим. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ФИФА конгрессини қабул қилишга тайёр. Нафақат Конгресс, балки ФИФАнинг бошқа ёшдаги терма жамоалар ўртасидаги ЖЧни қабул қилишга ҳам тайёр. Лекин миллий терма жамоалар ўртасида ЖЧ 2022 йилгача ўз мезбонларига эга бўлиб улгурган. Демак, Ўзбекистонда миллий терма жамоалар доирасидаги имконият 2030 йилда бўлиши мумкин. Бу ерда йиғилганлар учун ва жаноб Усмоновда эса кутишга вақт йўқ. Ҳозирча эса борига қараб интиламиз.

— 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасида ЖЧнинг Ўзбекистондан олиб қўйилишига изоҳ бериб ўтсангиз.
— Ҳали таъкидлаб ўтдим, биз бўлиб ўтган ишлар ҳақида эмас, бундан кейинги режаларни муҳокама қилиш учун келдик. Шундай бўлсада, ахборот сифатида айтиб ўтишим мумкин. Бундай қарор учун барча масъулиятни ФИФА ўз зиммасига олади. Бунда ЎФФнинг айби йўқ. Ўзи аввалданоқ ФИФА бу борада ишни нотўғри йўлга қўйганди. Аслида аёллар ўртасида мусобақа Вьетнамда бўлиши керак эди. Ўзбекистонга буни беришдан аввал диққатлироқ бўлишимиз лозим эди. Мен бугун расман ФИФА президенти сифатида барча ўзбекистонликлардан расман узр сўрайман. Мен фақатгина узр сўраб кетмоқчи эмасман. Келажакдаги ҳамкорлик ҳақида ҳам аниқ қарорларга келамиз. Беайб Парвардигор.

— Ўзбекистоннинг ФИФА U17 ва U20 жаҳон чемпионатларини қабул қилишдаги имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?
— Савол учун раҳмат. Ҳали айтиб ўтганимдек, келажакда Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларни ўтказиш имконияти бор. ФИФАнинг мусобақалар тақвимига қарайдиган бўлсак, 2015 йилги ёшлар ўртасида ЖЧ Осиё қитъасида ўтказилиши кўзда тутилган. Жаҳон чемпионатини қабул қилишни истаган давлат ўзига хос чора-тадбирларни амалга ошириши лозим. Шунга қарамай, аниқ айтишим мумкин, ФИФАнинг 2015 йили ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги ЖЧни қабул қилиш учун Ўзбекистонда яхши имконият бор. Бу ФИФАнинг нуфузи бўйича иккинчи мусобақаси ҳисобланади. У ОАВнинг энг катта қизиқишига сабаб бўладиган муҳим турнирлардан бири. Унда 24та жамоа иштирок этади, демак, 52та ўйин ўтказилади. Бунинг учун эса 6та стадион керак бўлади.

— Ушбу йилда ўзбек футболи ўзининг 100 йиллик тўйини нишонлайди. ФИФА ушбу тўйга тўёна билан келадими?
— 100 йиллик тантаналар пайтида албатта Ўзбекистонга келамиз. Албатта, қуруқ келмаймиз. Қандай совға билан ташриф буюришимиз эса тадбирнинг қайси санада ўтказилишига  боғлиқ. Лекин қуруқ келмаймиз. Шуни аниқ айтишим мумкин.

— Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси сўнгги 2та Жаҳон чемпионатининг ғолиби ҳисобланади. Аммо бу терма жамоалар ўртасида ЖЧни ўтказишда айрим муаммолар бор. Бу борада ишлар яхшиланадими?
— ФИФА тақвими шунчалик тиғиз ва мусобақаларга бойки, тақвимга ундан ҳам кўра нуфузлироқ мусобақани қўйиш учун бўш сананинг ўзи йўқ. Бир йилда 365 кун вақт бор. Бу йил 366 кундан иборат бўлади. Аммо ортиқча 1 кун етарли эмас. Биз бу нарсани алоҳида кўриб чиқамиз.

Бугун ЎФФ ўтказган презентацияда ўзимиз учун бир янгиликни олдик. Болалар футболининг тараққиётига кичик футбол майдонларини қуриш орқали ҳам эриши мумкинлигини ЎФФ исботлади. Бу йўналишда Ўзбекистондан ўрнак олсак арзийди. Сўзим якунида айтмоқчиман. Футбол аввало — тартиб, ҳалол ўйин, таслим бўлмаслик (ҳам руҳан, ҳам жисмонан), ёлғиз эмас, жамоавий. Ҳеч ким ёлғиз қолмаслиги керак. Ғалаба қозонишни ўрганиш осон, мағлубиятга учрашни ҳам ўрганиш керак. Футбол ҳаёт мактаби. Футбол умид берувчи жиҳат. Чунки мағлубиятга учрасангиз, кейинги ўйингача ғалаба қозониш умидида яшайсиз. Мавсум давомида 26та ўйин ўтказилча (анжуманлар залидаги Олий лига ўйинлари жадвалига ишора қилиб) ва мавсум давомида 26 марта умид қиласиз. Футбол — бу ҳиссиётлар. Футбол халқларни барлаштиради. Футбол ўйин. Ундан ва ҳаётдан лаззат олинг.

Матбуот анжумани якунида Блаттер ФИФА Ижроқўми номидан ФИФА делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида битик ёзилган вимпелни ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга совға қилди.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:21, 16.05.2012. Ўқилди: 11385 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.