Аргентиналик футболчи кўзларида ёш билан туринликлар билан хайрлашди.
Душанба куни "Лацио" билан уй учрашувида "Ювентус"нинг икки юлдузи Жоржьо Кьеллини ва Паоло Дибала мухлислар билан хайрлашди. Улар шунчаки бошқача тарзда кетишди. Италиялик фахрий футболчи фаолиаятини якунлайди ёки МЛСда ўзини синаб кўради. Аргентиналик футболчи эса ўзининг улкан истеъдодини тўлиқ рўёбга чиқармаган ҳолда Турин билан хайрлашди.
Негадир биз Дибаланинг аллақачон 28 ёшда эканлигини пайқамай ҳам қолдик ва кўпчилик учун у ҳақиқий супер юлдузга айланмоқчи бўлган истиқболли футболчи бўлиб қолмоқда. Балки унинг имкониятини ҳаддан ташқари ошириб юборишгандир, лекин обрўли одамлар ўз баҳоларида адашишган бўлиши мумкин эмас. Масалан, Алессандро Дель Перо Дибалани ўзининг меросхўри деб атаган. Карло Анчелотти бир неча йил аввал аргентиналик футболчининг иқтидори ноёб эканлигини, уни ҳеч ким билан солиштириб бўлмаслигини, келажакда у ва Неймар янги Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга айланиши мумкинлигини айтганди. 2017 йил апрель ойида "Ювентус" Чемпионлар лигасида "Барселона"ни мағлуб этганида, Tuttosport қизиқарли сарлавҳа билан чиққанди: "Месси ким? Марслик даҳо бу - Дибала".
Аргентиналик футболчи мухлисларга хайрлашув мактубида етти ажойиб йил, 12 соврин ва 115 голни ҳеч ким тортиб ололмаслигини ёзганида, у ҳақ эди. Аммо у кўпроқ нарсага қодир эканлиги аниқ. Ва "Ювентус" келишилган шартнома бўйича музокараларни тўхтатганида, гап нафақат молиявий масалаларда эди, балки клуб ҳақиқатан ҳам муайян қийинчиликларга дуч келмоқдалиги кўриниб қолди. Бироқ, "Фиорентина"дан Федерико Кьезанинг сотиб олиниши, қишда Денис Закария ва Душан Влаҳовичнинг ва ундан олдинроқ Мануэль Локателининг шартнома имзолаши ҳаммаси унчалик ачинарли эмаслигини кўрсатади.
“Бянконери” спорт директори Павел Недведнинг сўзлари шундан далолат беради. Ўз сўзининг охирида Дибаланинг ажойиб футболчи эканлигини таъкидлаб ўтган чехиялик мутахассис шундай деди: "Биз футболчини ҳар томонлама баҳоладик, у бизга майдонда ва ундан ташқарида нималар бераётганини ўргандик, лойиҳамизга қўшган ҳиссасини ҳисобга олдик. У катта умидларга эга, буни тушуниш мумкин, чунки у ақл бовар қилмайдиган футболчи. Аммо биз унинг талабларини қондиришга тайёр эмаслигимизни ҳис қилдик, шунинг учун биз йўлларимизни ажратишимиз табиий”.
"Палермо"дан ўтгандан кейинги дастлабки уч мавсум Дибаланинг Туриндаги фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. У биринчи мавсумни А Серияда 19 та гол билан бошлаган. Кейин 2017/18 йилги чемпионатда у шахсий рекордини 22 голга етказди. Ва кейин Криштиану Роналдунинг трансфери содир бўлди, у билан Дибала майдондан ташқарида жуда яхши муносабатда эди, лекин аслида майдондаги ҳолат анча ёмонлашди.
Роналду алмаштириб бўлмайдиган футболчи, лекин ҳимоявий ҳаракатларда қатнашмайдиган икки футболчи ҳатто "Ювентус" учун ҳам ортиқчалик қиларди. Мураббий ҳатто Дибалани сотишни ҳам талаб қилди, аммо охир-оқибат унинг ўзи клубдан кетди. Аллегри қайтганида эса футболчига майдонда жой топиш бўйича иккинчи уриниш ҳам муваффақият келтирмади. Ва тахмин қилиш мумкинки, Дибала билан ажралишни тугалланган романтика билан фалсафий таққослаган Макснинг фикри ҳам янги шартномани рад этиш қарорида ҳисобга олинган.
Суперюлдузлар билан эса аргентиналик омадсиз экани аниқ. Терма жамоада Месси бор. Қайсидир пайт Дибаланинг ўзи ҳам улар билан бирга ўйнаш қийинлигини тан олди. Лео эса вазиятни жуда хотиржам қабул қилди. Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли ҳам ўзининг “ёввойи” тактик фантазияси билан мундиал йўлланмаси учун курашда тажриба ўтказишга вақт йўқлигини тан олиб, Дибала билан жамоа қуришга жазм этмаганди.
Мессининг терма жамоадаги илк соврини ҳақидаги орзусини рўёбга чиқарган Лионель Скалони оптимистроқ эди ва бу икки юлдуз бир-бирига мос келишига ишонди. Мураббий унга вақт кераклигини айтди, бироқ бир неча йил ичида ҳеч нарса ўзгармади. Шуни таъкидлаш керакки, Дибала ҳар доим ўз имкониятларини эҳтиёткорлик билан баҳолаган. У нафақат Месси билан ўйнаш қийинлиги ҳақида гапирди, балки АПЛ унга услубий жиҳатдан мос келмаслигини ва Англияга кўчиб ўтишга иштиёқи йўқлигини ҳам тан олди.
Шунинг учун, "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ньюкасл" вакиллари билан олиб борилган музокаралар муваффақиятсизликка учради. Худди шу нарса Бундеслига ва Дортмунднинг "Боруссия"сига ҳам тегишли. Дибаланинг қулай зонаси Италия, шунинг учун кейинги мавсумда деярли юз фоизлик эҳтимол билан биз уни "Интер" либосида ҳужумчини кўрамиз. Ва у Милан жамоасининг асосий фигурасига айланиб, лойиҳа марказида бўлади ёки ўз ривожланишида юқори чўққига етиб бормаган истеъдодли ўйинчи бўлиб қолади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).