Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳалоскор африкаликлар: Мане ва Салоҳнинг “Ливерпуль”даги келажаги номаълум

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ биргаликда яна бир ажойиб мавсумни ўтказмоқда. "Ливерпуль" аллақачон иккита совринни қўлга киритди ва яна иккита кубок учун кураш олиб бормоқда. Бироқ, иккала африкалик ҳам ёзда мерсисайдликлар сафини тарк этиши мумкин. Шу сабаб, бугун биз ушбу икки қора қитъа вакилларининг келажаги ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

Садио Мане ҳам, Муҳаммад Салоҳ ҳам жуда зўр мавсум ўтказмоқда. Мисрлик ўзининг одатий даражасини сақлаб турган бўлса, сенегаллик олдинги мавсумлардан бироз яхшироқ кўрсаткичлар қайд этмоқда. Бунинг эвазига “Ливерпуль” аллақачон иккита соврин – Англия Лига кубоги ва Англия кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, мерсисайдликлар АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилмоқда. Тўртта совринни қўлга киритиш ҳақиқатдан ҳам катта натижа. Аммо гап бу ҳақида эмас. Ажабланарлиси шундаки, иккала африкалик ҳам ёзда “қизиллар” сафини тарк этиши мумкин.

Маненинг ҳам, Салоҳнинг ҳам шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади. Олдинроқ “Ливерпуль” улар билан янги битим имзоламоқчилиги, аммо бунинг амалга ошиши номаълум сабабларга кўра кечикаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳолат иккала футболчининг ҳам кетиши мумкинлиги борасида миш-мишларни келтириб чиқармоқда. Ёзги трансфер ойнаси пайтида инглиз клуби бу икки футболчини сотиб, яхшигина пул ишлаб олишлари  мумкин.

Кўринишидан, кетиш истагининг асосий сабаби индивидуал соврин бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Футболчиларнинг иккаласи ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киритишни исташади, аммо ҳозирча уларда бу совринни ўзиники қилиш имконияти жуда паст. Хабарларга кўра, ҳар икки футболчи ҳам Испания чемпионатига ўтишни исташмоқда, чунки сўнгги йилларда айнан "Реал" ва "Барселона" етакчилари “Олтин тўп”нинг асосий даъвогарлари бўлиб келмоқда.  

Иккала африкалик ҳам ўз ўйинлари орқали “Ливерпуль”га соврин ютишда ёрдам бериши мумкин, бироқ уларнинг иккисида ҳам индивидуал мукофотларни қўлга киритиш имконияти деярли йўқ. Ҳатто бу мавсумда ҳам  африкаликларнинг “ОТ”ни қўлга киритиши жуда паст баҳоланмлқжа. Жорий мавсум "Реал Мадрид" етакчиси Карим Бензема совринга асосий даъвогар ҳисобланади. Француз футболчисининг кўрсатаётган ўйинларига ортиқча изоҳ шарт эмас. "Ливерпуль"га келсак, Салоҳ-Мане ҳақиқатдан ҳам топ футболчилар, аммо икки жуфтлик биргаликда ажойиб ўйин кўрсатишини айтиб ўтиш керак. Биз на Маненинг, на Салоҳнинг ўйинлари алоҳида кўрсата олмаймиз. Улар биргаликда кучли ўйин намойиш этади.

Мане яқинда 30 ёшга тўлди, Салоҳ эса июн ойида 30 ёшини қарши олади. Иккаласининг ўйинида ҳам тезлик катта аҳамият касб этади, аммо бу ёш сабаб бир неча йиллардан кейин пасайиши аниқ. Очиғи, африкаликларнинг ҳам юқори савияда ўйнаш учун кўп вақт қолмади. Асосий муаммога тўхталамиз! Нега улар ҳамон клуб билан янги шартнома имзоламади? Маълумотларга кўра, Муҳаммад ва Садио “Ливерпуль” билан узоқ муддатли битим имзоламоқчи. Бироқ, бу “қизиллар”га унчалик маъқул келмаяпти. Сабаби мерсисайдликлар икки етакчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолаб, таваккал қилишни истамаяпти.

Шу билан бирга, "Ливерпуль" яқинда иккита футболчи сотиб олди. Луис Диас ва Диого Жота қишда 25 ёшини қарши олди ва бу борада колумбиялик футболчида ҳам, португалиялик футболчида ҳам муаммо йўқ. Шу сабабдан, “Ливерпуль” ёзда африкалик етакчиларидан бирини сотиб юбориши эҳтимоли бор.

Яқинда мерсисайдликлар иккала африкалик билан ҳам хайрлашиб, уларнинг ўрнига Килиан Мбаппени харид қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу жуда зўр трансфер бўларди, лекин бунинг ҳеч қанақасига иложи йўқ.

Бошқа томондан, Салоҳ ва Манени сотиш ҳақидаги миш-мишлар қанчалик рост эканлиги катта савол. Иккаласи ҳам "Реал Мадрид" ва “Барселона”нинг “радари”га тушганлиги хабар қилинганди. Аммо ҳозир бу клубларда ўйинчиларга эҳтиёж қолмагандек туюлмоқда. Агар бирор сабабга кўра Мбаппе Мадрид клубига ўтмаса ҳам, африкаликларнинг француз футболчисига альтернатив бўлиши эҳтимоли кам. "Барселона" эса ҳозир пул сарфлашга унчалик тайёр эмасдек кўринмоқда. Агар, Килианнинг “Реал” сафига ўтиши амалга ошса, парижликлар унинг ўрнига  бошқа футболчи қидириши. Бироқ, иккала африкалик ҳам француз клуби ўтса,  “Олтин тўп”дан умидини узса ҳам бўлади.

Умуман олганда, “Ливерпуль” на Салоҳни, на Манени йўқотишдан қўрқишади. Сабаби, клуб бу вазиятни аввалдан тушуниб, унинг тараддудини кўриб қўйган эди.

Киритилди: 23:27, 19.05.2022. Ўқилди: 2329 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик