Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Енгилмас "Бавария", иродали "Лейпциг" ва мавсум кашфиётига айланган Нкунку: Бундеслигада мавсум якунлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундеслигада мавсум якунлади. Одатдагидек, ҳеч қандай кутилмаган ҳодиса бўлмади - "Бавария" яна муддатидан олдин чемпион бўлди. Мюнхен клуби кетма-кет 10-марта бош совринни ўзиники қилиб олди. Германия чемпионатида "немис машинаси"нинг гегемонлигига мана неча йилдирки чек қўйилгани йўқ. Лекин бу билан Бундеслига топ чемпионат эмас дейишдан йироқмиз. Келинг, Германия чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми натижаларини сарҳисоб қиламиз.

Чемпион: “Бавария”.

Чемпионлар лигасига йўл олган клублар: “Бавария”, “Боруссия” Дортмунд, “Байер”, “РБ Лейпциг”.

Европа лигасига йўл олган клублар: “Унион” Берлин, “Фрайбург”.

Конференциялар лигаси йўл олган клуб: “Кёлн”.

Қуйи лигага тушиб кетган клублар: “Гройтер”, “Арминия”. "Герта" плей-оффда “Гамбург”га қарши ўйнайди.

Бундеслигага чиққан клублар: “Шальке”, “Вердер”.

 

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

Тўпурарлик пойгасида ҳам ўзгариш бўлмади. Роберт Левандовски кетма-кет 5-марта Бундеслиганинг энг яхши голеадорлик унвонини қўлга киритди. "Бавария" форварди бир мавсумда 35 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Польшаликнинг энг яқин таъқибчилари Патрик Шик (“Байер”, 24 гол) ва Эрлинг Холанд (“Боруссия Дортмунд”, 22 гол) эди.

Шунингдек, Левандовски Герд Мюллернинг рекордини такрорлаб, еттинчи марта Бундеслиганинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди. Роберт Германиядаги чўққиларни забт этишда давом этадими, ҳали ҳам катта савол. Холанд "Манчестер Сити"га ўтди, шунинг учун польякнинг рақиблари биттага камайди. Бироқ Левандовскининг "Бавария"ни тарк этишни истаётгани ҳақида миш-мишлар бор, клуб уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер кетма-кет учинчи мавсум Бундеслиганинг энг яхши ассистенти совринига эга чиқди - 18. Бошқа клуб аъзоларидан охирги марта 2018/19 йилги мавсумда Жейдон Санчо ушбу номга сазовор бўлганди. Шундан кейин ҳеч қайси футболчи Мюллерни ортда қолдира олмаяпти. “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристиан Нкунку 13 голли узатма билан иккинчи ўринни эгаллади.

 

Кучли учликни Марко Ройс (“Боруссия Дортмунд”) ва Мусса Диаби (“Байер”) якунлади. Ҳар икки футболчида ҳам 12тадан голли узатма бор. Левандовскидан фарқли ўлароқ, Мюллер "Бавария" билан шартномасини узайтирди. Айтганча, Томас 11-марта мамлакат чемпиони бўлиб, мусобақа рекордини ўрнатди.

Энг яхши “гол+пас” тизими бўйича

Яна Левандовски. “Бавария” форварди 38 очко (35+3) жамғариб, гол+пас тизими бўйича мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди. Ушбу рейтингда иккинчи ўринни Кристофер Нкунку (33 очко, 20+13) эгаллаган бўлса, кучли учликни Эрлинг Холанд (29 очко, 22+7) якунлади.

Албатта, агар норвегиялик футболчининг жароҳати билан боғлиқ муаммолар бўлмаганида, вазият бироз бошқача бўлиши мумкин эди. Аммо барибир, тўпурарлар пойгасида Робертни ортда қолдириши даргумон. Бундан ташқари, бир мавсумда 35 та гол Польша терма жамоаси ҳужумчисининг фаолиятидаги иккинчи энг яхши кўрсаткичдир (2020/21 йилги мавсум 41 гол урган).

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони

Бу унвонни Ян Зоммерга бериш адолатдан бўларди. Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби дарвозабони жорий мавсумда 131 та сейв амалга оширди.  Бу Бундеслигадаги энг яхши натижа ҳисобланади. “Арминия” кипери Стефан Ортега швейцарияликлардан бироз ортда қолди – 128 та сейв. “Байер” дарвозабони Лукаш Градецки 119 та сейв билан учинчи ўринни эгаллади.

Зоммер бутун мавсум давомида қўлидан келганича жамоасига ёрдам берди. Аммо "Боруссия М" мавсумни муваффақиятсиз якунлади ва Бундеслигада 10-ўринни эгаллади.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси

Кристофер Нкунку мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Француз бунга лойиқ ҳаракат қилганини ҳам айтиб ўтиш керак. Мавсум футболчи учун жуда омадли бўлди. Кристофер Бундеслигада 34 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган.  ОАВ хабарига кўра, футболчига кўплаб топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.

Кристофернинг “Лейпциг” билан шартномаси яна 2 йилга амал қилади. "Буқалар" ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи, аммо бу ҳозирча амалга ошгани йўқ. Клуб уни ўз сафида сақлаб қола олиши катта савол. Нкунку аниқ зарбалар, голлар ва голли узатмалар бўйича Бундеслиганинг энг яхши 10 футболчисидан бири. Бундай футболчига талаб катта бўлиши тайин.

Мавсумнинг энг яхши клуби

Бу унвонга “Лейпциг” ҳар томонлама лойиқ. “Буқалар” мавсумнинг биринчи ярмини омадсиз ўтказишди. Декабр ойида клуб Бундеслига турнир жадвалида 11-ўринда эди. Уларда Европа мусобақасига қатнашиш имкони жуда кам эди. Аммо “Лейпциг” умидсизликка тушмади. Юқори ўринларни эгаллаш учун  раҳбарият Жесси Маршни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Доменико Тедескони тайинлашди. Шундан кейин “буқалар”нинг ўйинида ижобий томонга ўзгариш бўлди.

“Лейпциг” янги мураббий билан бирга Европа лигасининг ярим финали ва Германия кубоги финалига қадар етиб борди. Бундан ташқари, сакслар Бундеслигада 4-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олди. "Буқалар" асосий ўйинчиларни сақлаб қолишлари керак, чунки мухлислар келаси мавсумда ҳам улардан ажойиб ўйинлар кутмоқда.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:25, 21.05.2022. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Садио Мане Премьер-лига тарихидаги энг тезкор хет-трик муаллифи. У "Саутгемптон" сафида учта голни бор-йўғи 2 дақиқа 56 сонияда урган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик