Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Динамо 1 0
10 ОКМК 1 0
11 Хоразм 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК 0-1 Бунёдкор
1-тур Насаф 1-0 Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салкам ҳужумчи: жорий мавсумнинг энг сермаҳсул ярим ҳимоячилари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2021/22 йилги мавсум якунига етмоқда. Турли натижаларни, шу жумладан энг кўп гол урган футболчиларни сарҳисоб қилиш вақти келди. Аммо энди ҳужумчиларга эмас, балки ярим ҳимоячилар ҳақида гаплашамиз. Демак, энг сермаҳсул хавбеклар ҳақида батафсил тўхталишга қарор қилдик.

Букайо Сака ("Арсенал", 11 гол)

Сака ўтган мавсумни ажойиб ўтказди. Шу сабабли, у Арсенал"нинг энг яхши футболчиларидан бири унвонига сазовор бўлди. Жорий мавсумда ҳам 20 ёшли ярим ҳимоячи янада яхши ўйин кўрсатмоқда. Лондон клуби тарбияланувчиси шу кунгача АПЛда 37та ўйин ўтказиб, 11та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди. Сака - "канонирлар"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари. Эҳтимол, Букайо "тўпчилар"нинг бўлажак етакчисига ҳам айланар?!

Мейсон Маунт ("Челси", 11 гол)

Маунт ўтган мавсумдан бери "Челси"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб келмоқда. “Аристократлар” тарбияланувчиси жамоаси учун кўплаб ишларни амалга оширмоқда. 23 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда АПЛда 31 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. У Премьер-лигада энг яхши учта ассистентдан бири ҳисобланади ва “гол+пас” тизими бўйича кучли 10таликка киради. Гарчи ярим ҳимоячи бўлса-да, Маунт "Челси"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Барча муаммоларга қарамай, лондонликлар мавсумни яхши ўтказмоқда. Бунда эса Мейсоннинг хизматлари катта.

Карлос Солер (“Валенсия”, 11 гол)

Солер кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лигада 31 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Бу марказий ярим ҳимоячи учун яхши кўрсаткич. Ўтган мавсумда ҳам худди шунча миқдорда гол урган эди. Миш-мишларга кўра, Карлос жамоасини тарк этиши мумкин. Бироқ “кўршапалаклар” кетма-кет 3 йил Европа мусобақаларида қатнаша олмаганига қарамай, шогирдини таркибда сақлаб қолиш ниятида.

Антонин Барак (“Верона”, 11 гол)

Ўтган мавсумда Барак "Верона"да ижара асосида ўйнади ва ажойиб ўйин намойиш қилди. Шу сабаб ёзда чехиялик “Удинезе”ни тарк этиб, “Верона”га тўлиқ трансфер қилинди. 27 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда А Сериянинг 29 та ўйинида майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голга ассистентлик қилди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичдир. Жованни Симеоне билан биргаликда Барак “Верона”га Италия чемпионати турнир жадвали марказидан жой олишга ёрдам беради.

Димитри Пайет (“Марсель”, 12 гол)

"Марсель" Хорхе Сампаоли қўл остида яхши ўйин кўрсатмоқда. Жорий мавсумда “олимпиячилар” Конференциялар лигасининг ярим финалига қадар етиб борди ва Франция чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди. Бунда Пайетнинг хизматлари катта. 35 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда Лига 1да 31 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол ва 11 голга ассистентлик қилди. Франциялик футболчи фақат 2010/11 йилги мавсумда ҳозиргидан кўпроқ гол урган эди (13 та гол). “Марсель” ярим ҳимоячиси Франция чемпионатида энг яхши бешта энг яхши ассистентларидан бири бўлиб, “гол+пас” тизими бўйича лигада 6-ўринни эгаллаб турибди. Пайет ёши катта бўлишига қарамай, кейинги мавсумда ҳам “Марсел”нинг етакчиларидан бўлишига шубҳа йўқ.

Марио Пашалич ("Аталанта", 13 гол)

Пашалич кўплаб клубларда ўйнаган, лекин у ҳақиқий иқтидорини "Аталанта"да намойиш этмоқда ва ҳозирда фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда. 27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда 36 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Пашалич  бергамоликларнинг энг яхши тўпурари бўлиб, Дуван Сапата (10 гол) ва Луис Муриэлни (9 гол) ортда қолдирди. Футболчининг ёрқин ўйинлари "Аталанта"нинг ёмон мавсуми соясида қолаётгани ачинарли. Бундай салоҳиятга эга жамоа еврокубокларсиз қолса уят бўлади.

Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”, 15 гол)

Де Брюйне кўп йиллар кетма-кет "Манчестер Сити" ва бутун Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб келмоқда. Жорий мавсумда бельгиялик футболчи “шаҳарликлар”нинг энг яхши тўпурари унвонини ҳам қўлга киритди. 30 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда 29 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол ва 7 голга ассистентлик қилган. Бу футболчининг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичдир. Де Брюйне Премьер-лиганинг энг яхши тўпурарлари бешлигидан жой олган ва гол+пас тизими бўйича лигада 4-ўринни эгаллаб турибди. Албатта, Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га ўтганидан кейин бельгиялик футболчи яна голли узатмаларга эътибор қаратади.

Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”, 20 гол)

Нкунку мавсумни жуда яхши ўтказди. Франциялик футболчи Доменико Тедеско билан биргаликда “Лейпциг”га Бундеслига турнир жадвалининг марказидан, Чемпионлар лигаси зонасигача чиқишга ёрдам берди. Кристофер — топ-5 лигадаги энг сермаҳсул ярим ҳимоячи. Германия чемпионатининг жорий мавсумида 24 ёшли ярим ҳимоячи 34 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 13 та голга ассистентлик қилди. Узатмалари сони бўйича у Томас Мюллердан, “гол+пас” тизимида эса Роберт Левандовскидан ортда қолди. Нкунку Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 17:58, 22.05.2022. Ўқилди: 2553 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.