Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мбаппе қўлдан чиқди: "Реал" энди ким билан шартнома имзолайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Килиан Мбаппе "Реал"га ўтиш фикридан воз кечди, аммо мадридликлар ҳужум чизиғига битта форвард сотиб олишлари керак. Шу сабаб бугун биз “қаймоқранглилар” Мбаппе ўрнига қайси ҳужумчиларни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишга қарор қилдик.

Мадриднинг “Реал” клуби Килиан Мбаппени қўлга кирита олмади. Франциялик футболчи болаликдаги орзуларидан воз кечиб, катта шартномани афзал кўриб, “ПСЖ”да қолишга қарор қилди. Олдинроқ "Реал Мадрид" Мбаппе билан шартнома имзолашига ишониб, Эрлинг Холанд харидидан воз кечган эди. Шундан кейин норвегиялик футболчи “Манчестер Сити”га ўтди. Шу боис ҳозирда “қаймоқранглилар” олдида кўплаб вариантлар мавжуд эмас. Бироқ, "Реал Мадрид" қандай қилиб бўлмасин, ҳужум чизиғини кучайтириши талаб этилади. Бу мавсумда Карло Анчелотти жамоасида Карим Бензема, Винисиус ва бир қатор футболчилар жамоанинг ўйинини яхши томонга ўзгартира олди, бироқ, Марко Асенсио, Эден Азар, Гарет Бэйл каби ҳужумчилар клубга мос ўйин намойиш этишмади.

Энди, аниқ мақсадга қайтсак. Мадрид гранди учун ҳужумчи керак. Аммо қайси футболчи? Бизнингча, "Реал" учун идеал футболчилар ҳозирда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилмоқда. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг мерсисайдликлар билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Бироқ томонлар ҳалигача янги битим борасида бир тўхтамга келишмаган. Қолаверса, инглиз клуби таркибида Диого Жота ва Луис Диас каби ҳужумчиларнинг борлиги Англия вице-чемпионлари камида битта африкалик билан хайрлашиши мумкинлигига ишора қилади. Аввалдан маълумки, Салоҳ ва Мане "Олтин тўп"ни қўлга киритишни исташади ва хабарларга кўра, икки футболчи ҳам ёзда “қизиллар” сафини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Манбанинг таъкидлашича, икки африкалик ҳам Испания Ла Лигасида ўйнашга қарши эмас. Анча олдин мисрликнинг ҳам, сенегалликнинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Умуман олганда, бу футболчиларнинг бири ёзда "Реал Мадрид"га ўтиши мумкиндек кўринмоқда. “Ливерпуль” футболчилардан бирини сотиш орқали яхшигина пул ишлаб олиши мумкин. Қолаверса, клубнинг ҳужум чизиғидаги юқори рақобат билан боғлиқ кескинлик бироз камайиши мумкин.

Хориж ОАВлари "Реал Мадрид" "Барселона" футболчиси билан таркибдаги бўшлиқни тўлдириши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Усмон Дембеленинг каталонияликлар билан шартномаси шу ёзда тугайди ва томонлар уни ҳали узайтиришмаган. Франциялик футболчи Мбаппенинг ўрнига “ПСЖ”га ўтиши мумкин эди. Аммо Килиан Париж клубида қолди ва катта эҳтимол билан Усмон энди уларга керак эмас. "Реал Мадрид" шу вазиятдан фойдаланиб қолиши, ҳамда Мбаппе ўрнига Дембеле билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиши мумкин. Аммо яна бир муаммо бор. Футболчи Хави қўл остида ярим мавсум ўйнади ва ўз истеъдодини тўлиқ намойиш эта олди. Шунинг учун каталонияликлар Дембеле билан осонликча хайрлашмаса керак.  

Мадридликлар "Бенфика" футболчиси Дарвин Нуньесни қўлга киритиш учун курашга қўшилиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" уругвайлик тўпурарни сотиб олиш учун асосий фаворит ҳисобланади, аммо "Реал Мадрид" футболчига яхшироқ шартнома таклиф қилиш орқали футболчининг фикрини ўзгартира олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Мадридликлар янги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди. Шунингдек, Испанияда Нуньес тил ўрганишга мажбур бўлмайди ва Мадриддаги об-ҳаво Англияникидан яхшироқ.

“Реал”да "Лейпциг" футболчиси Кристофер Нкунку билан шартнома имзолаш имконияти мавжуд. 24 ёшли франциялик футболчи "қироллик клуби"нинг қисқа рўйхатидан жой олгани ҳақида хабарлар тарқалган. Нкунку бу мавсумда ҳужумкор ўйинчи сифатида ўзининг нималарга қодирлигини намойиш қилди ва унинг кўп қирралилиги Мадрид клуби раҳбариятига мос келиши мумкин.

Мадридликлар ушбу мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. Очиғи, таркибни кучайтириш "Реал" учун зарур эмасдек кўринмоқда. Балки Мадрид клуби раҳбарияти келаси мавсум ҳам шу таркибга ишонч билдириб, ҳужумчи сотиб олишни кейинги йилга қолдириши ҳам мумкин. Кузатамиз!

Киритилди: 07:00, 24.05.2022. Ўқилди: 8648 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик