Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

«Реал» Жозе Моуриньюни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Килиан Мбаппе нима сабабдан «Реал»га ўтмагани, пул ва «Ливерпуль» билан музокаралар ҳақида (интервью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Marca нашрига интервью берди. Ҳужумчи «ПСЖ»да нега қолгани, фақатгина «Реал» эмас, балки «Ливерпуль» билан ҳам музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида гапириб ўтди.

Пул учун Парижда қолди деб ҳисоблашлари ҳақида
— Бироз хафаман, чунки фаолиятимнинг бошидаёқ барчага сабрли эканлигимни кўрсатганман. Доим футбол, унвонлар, муҳим учрашувлар ҳақида гапирганман. Ва пул ҳақида умуман оғиз очмаганман.

Одамлар хоҳлаган нарсасини айтиши мумкин, лекин мени ҳамма билади. «Реал»нинг барча раҳбарлари билан гаплашдим, «ПСЖ» билан суҳбатлашдим. Флорентино Перес билан ҳам, Носир ал-Ҳелайфи билан ҳам пулни муҳокама қилмаганман. Адвокатим ва онам пул ҳақида бироз гапирди, аммо мен эмас. Мен спорт ҳақида гапираман, чунки майдонда ўйнаяпман.

Ҳисоб рақамимга пул тушганда қарашим мумкин, лекин бунга аҳамият бермайман. Совринлар қўлга киритиш, энг яхшиси эканлигимни исботлаш ва бахтли бўлиш учун «ПСЖ»даман. Ҳозир бахтлиман деб ўйлайман.

«Реал»га ўтмаганидан сўнг бўлаётган танқидлар ҳақида
— Буни қабул қиламан ва тушунаман. Биринчидан, Мадриддаги барчадан менга шундай меҳр ва муҳаббат кўрсатгани учун миннатдорман. Исмим «Реал» ва унинг мухлислари томонидан тилга олинганидан фахрландим.

Уларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман ва бу нормал ҳолат. Менда бунга нисбатан ҳеч қандай муносабат йўқ. Француз бўлганим учунгина ватанимда қолганимни тушунишларини хоҳлайман. Улар буни тушунишига ишончим комил.

Қачондир «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида
— Бир неча кун олдин янги шартнома имзолаган ҳолатда «Реал» ҳақида гапириш ҳурматсизлик бўлади, менимча.

Орзу — бу яхши. Лекин мен ҳозир ҳақида ўйлаяпман, бутун диққатим янги шартномага қаратилган. Кейинчалик нима бўлишини ҳеч ким билмайди. «ПСЖ» билан 3 йиллик шартномам бор ва диққатим кейинги мавсумга қаратилган.

«Реал» орзуси ўтмиш эмаслиги ҳақида
— У ҳеч қачон ўтмиш бўлмайди. Лекин мен «ПСЖ» билан шартнома имзоладим. Келажакда нима содир бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳозирим ҳақида бош қотиряпман. Айни дамда Париж жамоаси билан 3 йиллик шартномам бор.

Қайси жамоага ўтиши борасида ҳаммада ҳар хил фикр бўлгани ҳақида
— Сен машҳур бўлсанг, ҳар доим сенга нима қилишинг кераклигини ўргатадиганлар топилади (кулади).

Бу билан қандай курашиши ҳақида
— Завқланаман, чунки ўйинларга 100% диққатимни қаратаман.

Флорентино Перес «Реал» футболкасини жўнатгани ҳақида
— У менга футболка юбормаган.

«ПСЖ»да қолиш қарорини «Реал»га билдиргани ҳақида
— Дастлаб «Реал» президенти Флорентино Пересга қароримни етказдим. Чунки уни ва клубни жуда ҳурмат қиламан. Шахсан ўзим бу ҳақида айтишни тўғри деб билдим. Бизнинг муносабатларимиз яхши. Шундан сўнг «ПСЖ»га қолаётганимни ва Парижда кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлаётганимни айтдим.

«Реал»дан ташқари «Ливерпуль»дан ҳам қизиқиш бўлгани ҳақида
— Ҳа, бу ҳақиқат. «Ливерпуль» билан ҳам музокара ўтказдим, чунки қизил — онамнинг севимли ранги. У «Ливерпуль»ни яхши кўради. Нега? Билмадим, буни унинг ўзидан сўранг (кулади).

«Монако»да ўйнаб юрган вақтларимда жамоа билан учрашганман. «Ливерпуль» — ажойиб жамоа. Яқинда улар билан ҳам суҳбатлашдик, аммо узоққа чўзилмади. Шунинг учун танлов «Реал» ва «ПСЖ» ўртасида кечди.

Бир йил олдин «Реал»га ўтмоқчи бўлгани ҳақида
— Ўтган йили «Реал»га ўтмоқчи бўлганимни ҳамма билади. Ўшанда кетиш энг яхши қарор деб ҳисоблаганман. Аммо ҳозир барчаси ўзгарган. Эркин агентга айландим, французман ва мамлакатимга кераклигимни ҳис қилдим. Мамлакат учун керак экансан, сен фақат футбол ҳақида эмас, ҳаёт ҳақида ҳам ўйлашинг зарур.

Фаолиятимни якунлагач, оилам ва дўстларим билан бирга Францияда яшайман. «Реал» ва унинг мухлислари учун қила оладиган ягона нарсам менга бўлган меҳри учун миннатдорлигимни билдиришимдир. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса, чунки мен у ерда ҳеч қачон ўйнамаганман. 14 ёшимда атиги бир ҳафта Мадридда бўлганман, лекин «Реал» жуда ажойиб клуб ва уларга Чемпионлар Лигаси финалида омад тилайман.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:45, 24.05.2022. Ўқилди: 4690 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик