Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 01.04.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Лас-Пальмас
      • 01.04.2025 23:45
      • Вулверхэмптон
      • 1:0
      • Вест Хэм
      • 01.04.2025 23:45
      • Арсенал
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 02.04.2025 00:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:0
      • Ман. Юнайтед
      • 02.04.2025 23:45
      • Брайтон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.04.2025 23:45
      • Саутгемптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 02.04.2025 23:45
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Лестер
      • 02.04.2025 23:45
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 02.04.2025 23:45
      • Борнмут
      • -:-
      • Ипсвич
      • 03.04.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Эвертон
      • 04.04.2025 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Суперлига
      • 02.04.2025 19:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 29 70
2 Арсенал 30 61
3 Ноттингем Форест 30 57
4 Челси 29 49
5 Манчестер Сити 29 48
6 Ньюкасл 28 47
7 Брайтон 29 47
8 Фулхэм 30 45
9 Астон Вилла 29 45
10 Борнмут 29 44
11 Брентфорд 29 41
12 Кристал Пэлас 28 39
13 Ман. Юнайтед 30 37
14 Тоттенхэм 29 34
15 Эвертон 29 34
16 Вест Хэм 30 34
17 Вулверхэмптон 30 29
18 Ипсвич 29 17
19 Лестер 29 17
20 Саутгемптон 29 9

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
30-тур Арсенал 2-1 Фулхэм
30-тур Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20083 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А Серия. Мавсум лауреатлари билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Қизғин ва муросасиз кечган Италия А Серияси ўз якунига етди. “Милан” 11 йиллик танаффусдан сўнг яна тахтга қайтди. Қуйида эса индивидуал совринлар ва йилнинг энг яхшилари ҳақида сўз юритамиз.   

Тўпурар: Чиро Иммобиле («Лацио») - 27 гол

“Гол+пас” тизимидаги энг яхши: Чиро Иммобиле (“Лацио”) – 29 очко (27+2)

32 ёшли ҳужумчи бу мавсумда Калсиода тенгсиз бўлди. Иммобиле ҳар бир голга ўртача 100 дақиқа вақт сарфлади ва агар у “Специя” ва “Эмполи” дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантирганида, ундан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди. Бироқ 11 метрдан еттита аниқ зарба ҳам муносиб натижа ҳисобланади. Энг яқин таъқибчи Душан Влаҳович “Фиорентина” ва “Ювентус” сафида 24 та гол урди.

"Сассуоло"дан Доменико Берарди Иммобиле билан бир хил очко тўплади (33 учрашувда 15+14). “Гол+пас” номинациясида кучли учликни Душан Влаҳович (27 очко) ёпди.

Энг яхши ассистент: Доменико Берарди (“Сассуоло”) – 14 голли узатма

Берарди бир мавсумда энг кўп голли узатма бериш бўйича шахсий рекорд ўрнатди. Унинг олдинги натижаси 11тани ташкил қиларди. “Сассуоло” ҳужумчиси жамоасининг барча голларининг деярли ярмида иштирок этган. Италиянинг бир қанча топ-клублари уни бирданига қўлга киритишни исташса ажаб эмас. А сериядаги 9 йил давомида унинг ҳозирги жамоаси фақат бир марта кучли 6таликка кирган.

Берардидан кейин “ёрдамчилар” жадвалида “Интер”нинг икки ярим ҳимоячиси – Хоқон Чалханоглу ва Николо Барелла бор. Иккаласи ҳам 12 тадан голли узатмани амалга оширишди.

Ғалаба голи муаллифи: Душан Влаҳович (“Фиорентина”/”Ювентус”) – 10 гол

22 ёшли ҳужумчи учун 24 та голдан 10 таси ғалаба келтиргани ажойиб натижадир. Влахович янги клубга ўтганидан сўнг тезлигини пасайтирмади ва 15 ўйинда 7 та гол урди. "Ювентус" ўзининг Холандини топиб олганга ўхшайди.

Энг муҳим тўпурар: Жоау Педро (“Кальяри”) – жамоа голларининг 38,2 фоизи.

Жоау Педронинг 13 та голи "Кальяри"нинг А сериядаги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бермади. Клуб 38 учрашувдан кейин 30 очко билан 18-ўринни эгаллади.

Суперсуб: Андреа Белотти (“Торино”) – 5 та гол

Жорий мавсумнинг энг яхши ҳалоскори - "Торино"нинг 28 ёшли сардори. Андреа олти марта захирадан майдонга тушди ва бешта гол урди. Умуман олганда, Белотти захирадан майдонга тушганидан кейин 160 дақиқа вақт ўтказди.

Захирадан майдонга тушганидан бери ҳеч ким тўрт марта гол ура олмади. Белоттининг номинациядаги қолган рақибларида "захирадан" учтадан кўп бўлмаган гол бор.

Энг яхши дарвозабон: Майк Меньян (“Милан”) – 32 та ўйин 17 таси “қуруқ” (53,1%).

Франциялик футболчи ҳар иккинчи ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди, гарчи бу Меньяннинг А Сериядаги биринчи мавсуми бўлса-да. Ўтган йили Майк мунтазам равишда Лиллда ўйнади - 38 та ўйиндан 21 тасида гол ўтказиб юборди.

Жадвалда Меньяндан кейин мос равишда “Интер” ва “Рома” дарвозабонлари Самир Ханданович ва Руи Патрисиу жой олишди. Уларда 15 та "қуруқ" ўйин бор.

“Темир одамлар”: Руи Патрисиу (“Рома”), Гульельмо Викарио (“Эмполи”) – 38 та ўйиннинг ҳаммасини ўтказди.

А Сериядаги 38 ўйиннинг барчасини биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача фақат иккита футболчи ўтказган. Агар мавсум Патрисио учун жуда яхши бўлган бўлса (унинг жамоаси Европа лигасига чиқди), Викарио 70 та гол ўтказиб юборди ва бор-йўғи етти ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Энг ёш футболчи: Симоне Пафунди (“Удинезе”) – майдонга 16 ёшида 2 ой 8 кунлик тушган.

2006 йилда туғилган ҳужумчи "Салернитана" билан сўнгги турда А Серияда дебют қилди. Пафунди 22 дақиқани майдонда ўтказди.

Энг кекса футболчи: Жанлука Педжьоло (“Сассуоло”) – майдонга 40 ёш 8 ой 27 кунлигида тушган.

Дарвозабон жорий мавсум А серияда атиги битта ўйин ўтказди - у "Болония"дан 3 та гол ўтказиб юборди.

Январь ойида фахрий Италия кубогида иккита ўйин ўтказди, улардан биттасида дарвозасидан гол олиб чиқмади.

М.Пардабоев таржимаси.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 00:32, 25.05.2022. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
3 Ньюкасл Александер Исак 19
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 15
6 Брентфорд Йоан Висса 14
7 Челси Коул Палмер 14
8 Вулверхэмптон Матеус Кунья 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 13
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.