«ПСЖ» Это‘О билан музокараларни бошлади
Франциянинг "ПСЖ" клуби спорт директори Леонардо Махачқалъанинг "Анжи" клуби ҳужумчиси Самуэль Это‘О билан мухокараларни бошлади. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, иккала томон шартноманинг молиявий шартларини гаплашиб олишлари ҳам керак бўлади. Шартноманинг аниқ таклифларини камерунлик футболчи айтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, иккала томоннинг дастлабки музокараси телефон орқали амалга оширилганди. Яқинда эса Это‘О "Анжи"да яна камида уч йил қолмоқчи эканини таъкидлаб ўтганди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Это‘О Россия премьер-лигасида 22 учрашувда майдонга тушиб 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:43, 20.05.2012. Ўқилди: 4897 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар