Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.
Бугун «Локомотив» «Навбаҳор» меҳмони бўлади. Намангандаги Марказий стадионда кечадиган баҳс соат 19:00да бошланади.
Турнир жадвалида «Навбаҳор» 17 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 10-6. «Локомотив» эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. «Темирйўлчилар»да тўплар нисбати 11-13.
Шу пайтгача 9 беллашувда майдонга тушган «Навбаҳор» шундан бештасида ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Жамоа ўз майдонида 5та ўйин ўтказиб, «Насаф» ва «Нефтчи» билан дуранг ўйнади, «Қўқон-1912» ва «Бунёдкор»ни мағлуб этган бўлса, «Сўғдиёна»га имкониятни бой бериб қўйди.
Бугунги баҳс «Локомотив»нинг сафардаги 6-учрашуви бўлади. Шу пайтгача сафарда беш бор майдонга тушган «темирйўлчилар» «Қизилқум», «Бунёдкор», «Динамо»га имкониятни бой берган ҳолда «Нефтчи» билан «Олимпик»дан устун келишди. «Локо»нинг сафардаги охирги иккита ўйини ғалаба билан якун топган.
27 май, жума. 19:00
НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
Комиссар: Жамшид Имамов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).