ЕЧЛ. Финал. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди
УЕФА Европа чемпионлар лигаси финалида бўлиб ўтган "Ливерпуль" - "Реал" баҳсида энг яхши ўйин намойиш этган 4 футболчини танлаб олиб, уларни ҳафтанинг энг яхши соврини учун даъвогарлар сафига киритди.
Каземиро ("Реал" ярим ҳимоячиси) — "Ливерпуль"га қарши ўйинда 10.67 км. масофа босиб ўтди, узатмаларининг аниқлиги 83 фоизга тенг бўлди. Баҳс давомида энг юқори тезлиги 28,9 км/соатга тенг бўлди.
Винисиус Жуниор ("Реал" ҳужумчиси) — "Ливерпуль"га қарши учрашувда битта аниқ зарба берди ва уни голга айлантирди. Баҳс давомида энг юқори тезлиги 32,9 км/соатга тенг бўлди.
Тибо Куртуа ("Реал" дарвозабони) — "Ливерпуль"га қарши баҳсда 9та сэйв намойиш этди. Бундан ташқари, 8 марта тўпни эгаллаб олган бўлса, бир марта тўпни тепиб юбориб, хавфни бартараф этди.
Ибраҳима Конате ("Ливерпуль" ҳимоячиси) — "Реал"га қарши ўйинда рақибдан тўпни 3 марта олиб қўйди, 7 марта эса тўпни ўз жамоаси назоратига қайтарди. Узатмаларининг аниқлиги 90 фоизга тенг бўлди.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:52, 29.05.2022. Ўқилди: 4082 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).