Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёдаги энг қимматбаҳо учрашув

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Чемпионшипи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бироз ўтиб, Уэмблида «Ҳаддерсфилд» ва «Ноттингем Форест» ўртасида Чемпионшип плей-офф ўйини бўлиб ўтади ва ғолиб келаси мавсумда АПЛда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади.

Айнан шу ўйин, яъни Чемпионшип плей-оффи молиявий нуқтаи назардан дунёдаги энг қимматбаҳо учрашув сифатида баҳоланади. Жаҳон чемпионати ёки ЕЧЛ финаллари ғолибга мағлубдан 5-10 миллион тақдим этиши мумкин, аммо бу ўйинга камида 100 миллион фунт тикилган, деб ҳисоблаб берганди Daloitte компанияси бухгалтерлари.

Қандай? Биринчидан, ушбу ўйин ғолиб келаси мавсум АПЛда ўйнайди - бу дегани бир йиллик транслация ҳуқуқлари даромадидан Лига ҳар бир клубга камида 85 миллион фунт беради. Агар АПЛдаги илк мавсумда жамоа ўз жойини сақлаб қолса, кейинги мавсумгаям шунча маблағни ҳисоблаб олаверинг.

Мабодо клуб бир йилдаёқ АПЛни тарк этса ҳам қуруқ қолмайди. Бундай клублар учун «Олтин парашют» системаси ўйлаб топилган. Маълумки, бирданига АПЛни тарк этган клуб катта молиявий йўқотишга учрайди, турли молиявий шартномалар, транслация ва бошқа даромадлари кескин пасаяди. Бу эса, ҳатто клубни инқирозга учратиши мумкин. Шуни эътиборга олган ҳолда, Лига АПЛни тарк этган ҳар бир клубга тахминан 25-30 миллион фунт беради. Маблағлар уч йил давомида бўлиб-бўлиб қайтарилади. Агар клуб шу даврда АПЛга қайтса, қолган қисми берилмайди.

Хуллас, биргина мана шу учрашувдаги ғалаба клубга йўқ деганда 100 миллион фунт олиб келади.

Қизиғи, яна бир анъана шаклланган экан. Плей-офф мағлуби катта даромаддан қуруқ қолганидан кўп хафа бўлмасин деб, финалчилар олдиндан келишиб олишаркан - ғолиб АПЛ йўлланмасини қўлга киритади, мағлубга эса, бугунги ўйин чипталаридан тушадиган даромаднинг ҳаммаси насиб қилар экан.

Киритилди: 19:15, 29.05.2022. Ўқилди: 4963 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик