Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон аёллар теннисида муҳим янгилик! Россиялик теннисчи энди юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

WTA рейтингда 109-ўринни эгаллаб турган профессионал теннисчи Камилла Раҳимова эндиликда халқаро турнирларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади.

Камилла Раҳимова ким?

24 ёшли Камилла Раҳимова 2001-йил 28-август куни Екатеринбургда туғилган. Камилланинг оиласи Ўзбекистон билан боғлиқ: унинг онаси Руфина Раҳимова (турмушга чиқишдан олдинги фамилияси Ялаловa) ёшлигида ўз ёш тоифасида энг кучли теннисчилар қаторига кирган ва Ўзбекистон ССР шарафини ҳимоя қилган. Камилланинг катта акаси Тимур эса Тошкентда туғилган. Шу оилавий илдизлар Раҳимованинг Ўзбекистон номидан иштирок этиш қарорини янада рамзий аҳамиятли қилади.

Сўнгги йилларда Камилла Раҳимова жаҳон туридаги энг барқарор ва профессионал ривожланаётган спортчилардан бирига айланди.

Унинг фаолиятидаги асосий натижалар:

Яккаликдаги энг юқори рейтинги: №60 (2024-йил 30-декабр)
Жуфтликдаги энг юқори рейтинги: №51 (2025-йил 25-август)
WTA жуфтликда 3 та титул
WTA 125 яккаликда ғолиблик, шунингдек жуфтликдаги ғалабалар

“Катта Дубулға” турнирларидаги энг яхши натижалари (яққaлик):
• US Open: 3-босқич (2021)
• Roland Garros: 3-босқич (2023)
• Wimbledon: 3-босқич (2025) — жумладан, дунё 5-рақами Жасмин Паолини устидан ғалаба

“Катта Дубулға” жуфтликдаги натижалари:
• Australian Open: чорак финал (2025)
• Roland Garros: 3-босқич (2025)
• Wimbledon: 2-босқич (2024, 2025)

2025-йилги мавсумда Раҳимова юқори динамикани сақлаб келмоқда: унинг сўнгги йирик натижаларидан бири — WTA 1000 Cincinnati турнирида жуфтлик баҳсларида чорак финал (август 2025).

28-ноябрь 2025-йилги янгиланган WTA рейтингига кўра, Раҳимова яккаликда 109-ўринда жойлашган.

Ўзбекистон теннисида янги босқич

Камилла Раҳимованинг Ўзбекистон байроғи остида иштирок этиши — миллий терма жамоа учун стратегик кучайиш, бу эса мамлакатнинг халқаро саҳнадаги рақобатбардошлигини янги даражага олиб чиқади.

Энди Ўзбекистон “Катта Дубулға” турнирлари, WTA, ITF мусобақалари, жамоавий чемпионатлар, Осиё ўйинлари ва Billie Jean King Cupда юқори натижалар учун кураша оладиган жаҳон даражасидаги теннисчига эга бўлади.

“Камилла Раҳимованинг Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши тарихий воқеа. У ўзини кучли ва рақобатбардош теннисчи сифатида кўрсатган, дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан тенгма-тенг ўйнай олади. Биз Камиллани терма жамоа таркибида кўрганимиздан мамнунмиз ва олдинда — ёрқин ғалабалар, катта йўл ва янги рекордлар борлигига ишонамиз”, — деди Ўзбекистон Теннис Федерацияси бош котиби Сардор Камилов.

Ўзбекистон – глобал теннис марказига қараб

Камилла Раҳимованинг терма жамоага қўшилиши — рақобатбардош аёллар терма жамоасини шакллантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир. Федерация спортчиларни тайёрлаш тизимини мустahкамлашни ҳамда терма жамоага жаҳон даражасидаги ўйинчиларни жалб қилишни давом эттиради.

Ўзбекистон Теннис Федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/komiljon_jumayev
Киритилди: 12:24, 01.12.2025. Ўқилди: 1405 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.