Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Секин-аста мақсадимизга эришиб боряпмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Динамо” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисми “қалдирғочлар” устози билан ўтди.

- Қийин ва оғир ўйин бўлди. Шунга қарамасдан ҳақли ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда “Динамо” аъзолари қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишди. Танаффусдан кейин рақибга имкон бермадик. Бугун шогирдларим катта куч сарфлашди ва якунда ҳақли ғалабага эришишди, - деб гап бошлади Миржалол Қўшоқович.

- Жамоангизнинг ўйинлари аввалги “Бунёдкор”никидек чиқмаяпти. Шунингдек, шогирдларингизда чарчоқ аломатлари борлиги ўйин охирларида сезилиб қоляпти. Шундай эмасми?
- Ушбу мавсум ҳеч бир ўйин осон бўлаётгани йўқ. Ҳар бир баҳсга жиддий ҳозирлик кўриляпти. Осиё Чемпионлар лигасида мураккаб гуруҳдан жой олгандик. Қолаверса, олис сафарларга бўлган парвозлар ўз таъсирини кўрсатяпти. Сафар билан боғлик толиқишларни футболчилар яхши билишади. Йўлларда суткалаб юриш ҳаммани ҳам чарчатади. Айтишади-ку, “йўл азоби, гўр азоби” деб. Шунга қарамасдан футболчиларим ўзларида куч топа олишиб, кетма-кет бўлиб ўтаётган тиғиз тақвим ўйинларида фаол ҳаракат қилишаётганлиги учун уларга раҳмат айтмоқчиман. Секин-аста олдимиздаги вазифамизга эришиб боряпмиз. Ҳозирги кунда бу каби ғалабаларга эришиш осон эмас.

Илгариги таркибимиз йўқ. Яққол етакчиларнинг йўқлиги боис жамоавий ўйинга урғу берганмиз. Сўнгги икки йил ичида “Бунёдкор”дан жуда кўп ўйинчилар кетишди. Шунга қарамасдан клуб ўз имиджини йўқотгани йўқ.

- Легионер – бир бош устун бўлиши керак. Лекин “Бунёдкор”даги хорижликлар ушбу таърифга мос тушишмаяпти.
- Хозирги легионерларимиз мавсум бошланиши арафасида сафимизга қўшилишганди. Битта жамоани шакллантириш учун энг камида уч ой вақт керак. Легионер – лотореядек гап. Биз жамоамизга фойдаси тегсин деб хорижликларни таклиф этганмиз. Кимдурнинг мослашув жараёни тез амалга ошади, кимникидур секинроқ. Ҳатто Зидан “Реал”га келганида у сакккиз ой ўйнай олмаган. Кейин эса ундан зўри бўлмаган.

- Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014га бориш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ватан жамоаси учун жонимизни берамиз, ишонамиз. Учрашувлар мобайнида юрагимиздан мухлислик қиламиз. Ҳозирги кунда терма жамоада кучли футболчилар талайгина. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам оптимал формадами? Шунингдек, улар терма лагерига қай ҳолатда етиб келишган? Ана шу омилларни инобатга олиб, футболчиларни бирлаштириш керак. Бу борада мураббийга оғир бўлади. Қолаверса, дисквалификация туфайли бешта футболчи Эронга қарши майдонга туша олмайди. Уларнинг ўрни муносиблар билан тўлдирилиши лозим.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 05:57, 22.05.2012. Ўқилди: 5172 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик