Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3962 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Мен у ерда бошқа ўйнашни хоҳламайман". Левандовски “Бавария”ни жанжал билан тарк этади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Роберт клуб уни қўйиб юборишни истамаганидан ғазабланганга ўхшайди. Аммо унинг қаерга кетаётгани аллақачон аниқ.

Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида ҳақиқатан ҳам клубини ўзгартирадиганга ўхшайди. "Бавария" ҳужумчиси энди Польша терма жамоаси ихтиёрида бўлиб, у билан Миллатлар лигаси ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Охирги матбуот анжуманида Роберт ҳақиқатда мюнхенликлар жамоасидан кетишини эълон қилди.

"Бавария" жиддий клуб. Ишонаманки, улар мени ушлаб қолишмайди. Мен у ерда бошқа ўйнашни хоҳламайман.

Қизиғи шундаки, дастлаб Левандовски шарҳининг нотўғри таржимаси тармоққа кирган. Ушбу версияда Роберт "Бавария"ни жиддий бўлмаган клуб деб атаган, аммо янгиланиш туфайли кенг кўламли жанжал тезда йўқ бўлиб кетди. Шунга қарамай, ўйнашни истамаслик ҳақидаги сўзларни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. "Бавария" ўзини суперклуб сифатида кўрсатмоқда ва юлдузлар билан бу тарзда хайрлашишга одатланмаган.

Январь ойида Роберт ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси совринини олди. "Бавария" бошқаруви раиси Оливер Кан ҳужумчини феномен деб атади ва Левандовскининг келажаги ҳақида ҳаммаси аниқ бўлиб туюлди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо Мюнхен клуби юлдузлари одатда шараф билан қариганда кетади (Роббен ва Риберини эсланг).

Ва кейин миш-мишлар тарқала бошлади. Немис ОАВлари Левандовски ёзда кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берган, «Бавария» директори Ҳасан Салиҳамиджич футболчини сақлаб қолиш истагини билдирган, Роберт эса янги шартнома ҳақида биринчи марта эшитаётганини айтди.

“Бавария” президенти Герберт Хайнер миш-мишларга қарши курашиб, клуб Левандовски билан “жуда хотиржам” музокара олиб бораётганига ишонтирди, аммо янгиликларнинг дўллари тўхтамади. Мюнхенда улар бундан норози бўлишди - Кан кетишга ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтди, бош мураббий Юлиан Нагелсманн эса "Бавария" Робертни сақлаб қолишни хоҳлаётганини таъкидлади. Ҳатто немис ОАВларида клуб Левандовскининг маошини оширишга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Левандовскининг ўзи эса оловга фақат ёғ қуйди. Роберт "Бавария"да қолиш истаги ҳақидаги саволларга жавоб бермади. Қолаверса, Левандовски Нагелсманнинг ишидан норозилиги, унинг тактик қарорларини очиқчасига танқид қилиши ва Мюнхенда ўйнаб, “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмаслигига ишониши ҳақида маълумотлар бор эди. Салиҳамиджич эса Роберт кейинги мавсумда албатта "Бавария"да қолишини яна бир бор айтганида, бу сўзлар футболчининг жаҳлини чиқаргани маълум бўлди.

Левандовски ва "Бавария" ўртасида музокаралар давом этаётганди, аммо ижобий хабар йўқ эди. Аксинча, Роберт клуб таклифидан ҳафсаласи пир бўлган ва ўзини қадрли ҳис қилмаётгани учун кетишни хоҳлагани маълум бўлди. 14 май куни эса мавсумнинг сўнгги ўйинидан сўнг Левандовски ўз сўзларига аниқлик киритди. У "эҳтимол, "Бавария" учун сўнгги ўйинни ўтказганини" айтди ва клубни шартномани узайтиришни истамаслиги ҳақида маълум қилганини тан олди.

"Бавария"да Левандовскининг сўзлари провокация сифатида қабул қилинди. Кан Роберт шартномани охиригача якунлашини айтди ва Салиҳамиджич футболчининг агенти Пини Захавига “ҳужум қилди”.

Шундан кейин тинчликка эришиш деярли имконсиз эди. Агент "Бавария" Левандовскини нафақат футболчи, балки шахс сифатида ҳам йўқотиб қўйганини айтди.

Левандовски қаерга кетади? Янги клуб билан ҳаммаси аён бўлгандек

Робертнинг янги шартнома бўйича музокаралари муваффақиятсизликка учрагани маълум бўлгач, унинг ортидан Европа топ клубларнинг навбати пайдо бўлди. Малум бўлишича, Левандовскига "Атлетико", "ПСЖ", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо энди ҳамма нарса "Барселона" Робертнинг кейинги клуби бўлишига ишора қилмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, Левандовски "Барселона" билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига солиқлар билан тахминан 40 миллион евро олади. Роберт учун Каталония устувор ва у бошқа ҳеч ким билан музокаралар олиб бормайди деган фикрлар мавжуд.

Айни дамда ягона муаммо - "Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги музокаралар. Дастлаб клублар трансфер суммаси борасида жуда бошқача фикрларга эга эди. “Бавария” 70-80 миллион евро олмоқчи эди, “Барса” эса 30 миллион евродан кўп бўлмаган пул беришга тайёрлигини маълум қилди .Кейинчалик, мюнхенликларнинг сўровлари сезиларли даражада камайди (улар 40 миллион евро ҳақида ёзишган). Охирги маълумотларга кўра, "Барселона" Левандовски учун 35 миллион евро таклиф қилган, бироқ клублар ўртасида ҳалигача келишув йўқ экан.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 21:10, 31.05.2022. Ўқилди: 4152 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.