Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фран Бельтран кўпроғига даъвогар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

23 ёшли Фран Бельтран якунланган мавсум машаққатли меҳнат, камтарлик ва истеъдод туфайли Эдуардо Коудет қўл остидаги «Сельта»нинг асосий футболчилари қаторига қўшилди.

Виго клуби ярим ҳимоячиси айниқса, Примеро финишга яқинлашган палла, яъни чемпионатнинг охирги турларида фаолликни оширди, ўйинларда алоҳида ажралиб турди. SPORT наш­ри журналисти Испания лигаси кашфиётларидан бири билан суҳбатда унинг айнан шу юксалиши ҳақида гаплашди.

- «Сельта» чемпионатда чакки кўринмади. Айтингчи, Эдуардо Коудет жамоада аввало, нималарни ўзгартирди?

- Ўзи «Чачо» (мураббийнинг лақаби) меҳнати муносиб қадрланмайдиган мутахассислар тоифасидан. Айтишим мумкинки, шу ёндашув туфайли клубимиз бир неча йил давомида анча қийналди. Дейлик, «Сельта»га ҳаттоки, қуйи лигага тушиб кетиш хавф солди, ўшанда сўнгги ўйингача қил устида тургандик. Мана, Коудет жамоага нақадар мос келишини амалда исботлади. У аввало, йигитларга ҳеч қачон бўшашмасликни ўргатди. Энди кўп нарсага эришишимиз мумкинлигини яхши биламиз. 

- Келаси мавсум жамоа олдига еврокубокларга чиқиш мажбурий вазифа сифатида қўйиладими? Ҳар ҳолда, «Сельта»нинг 100 йиллиги нишонланади.

- Муҳими, жамоада иштиёқ масаласида муаммо йўқ. Ҳозир узоқ муддатга мўлжалланган режа бўйича барқарорликни топиш ҳаракатидамиз. Ўйлайманки, клуб тўғри йўлда. Еврокубоклар масаласига келсак, ошкора тан олиш керак, қаторасига икки мавсум жадвалнинг иккинчи қисмида курашган жамоанинг қўққисдан халқаро даражага кўтарилиши осон эмас. Бунақаси камдан-кам кузатилади.

- Мана, қойилмақом ўйинларингиз ортидан Коудет жамоасининг асосий «фигура»ларидан бирига айландингиз...

— Ҳар доим тинмай шуғулланадиган, қийинчиликларга қарамай, ортга чекинмайдиган йигитман. Жамоада жой топиш учун астойдил курашдим. Мабодо ўрнимни йўқотиб қўйсам, уни қайтариш йўлида янада кўпроқ тер тўкишим аниқ. Умид қиламанки, ўрнимни энди бермайман, чунки ўз устимда ишлашдан қочмайман. Зеро, нафақат футбол, балки ҳаётда ҳам мақсад сари фақат меҳнат қилиш керак.

- Яқинда «Сельта» билан шартномангиз муддатини 2026 йилгача узайтирдингиз. Келажагингизни қандай кўряпсизми?

- Футболда келажакни билиш имконсиз. Бугун бир клубдасиз, эртага бошқасида... Ҳа, шартномамни янгиладим, демак, яқин йилларда «Сельта» билан бирга бўламан. Ажраладиган кун келса, яхшиликча хайрлашаман, албатта. Бугунги ҳақиқат шуки, ҳозирча биргамиз ва ягона йўналиш бўйича олдинга интиламиз.

- Испания термасида аллақачон дебют қилдингиз. Миллий жамоадаги истиқболингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Тушунарлики, мамлакатнинг бош жамоасида ўйнаш - орзу. Лекин 1та ўйин орзу ушалганини англатмайди. Демоқчиманки, анча кўпроғини хоҳлайман. Мени бошқа чақиришмайдими? Эҳтимол, лекин виждоним қийналмаслиги учун ҳамиша бор куч билан ишлайвераман.

- Испания U-21 термасида Педри ва Эрик Гарсия билан бирга ўйнагансиз. Ҳозирги «Барса» ўйини ёқяптими?

- Ҳар иккиси жуда иқтидорли. Педри ва Эрик ҳозир шундай савияда ўйнашаётган экан, демак, бу уларда ўзига хос жиҳатлар борлигидан далолат. Ҳақиқат битта - ҳар икки футболчи анча кучли. Шу жойда айтишим керак, «Сельта» ҳам ёшларни тарбиялаш ғоясига содиқдир.

- Тўп билан муомала қилишда ажралиб турибсиз. Бу борада кимни эътироф этасиз?

- Серхио Бускетсни. У ҳеч қачон тезкорлик ёки жисмоний куч масаласида биринчи бўлган эмас, лекин тўпни яхши назорат қилиши туфайли ҳамиша энг яхши ярим ҳимоячилар қаторида. Чунки ҳудуд ва вақтни қойилмақом тарзда бош­қаради.

- Ижтимоий тармоқларда унаштирилганингизни эълон қилдингиз. Тўй яқинми?

- Ҳа, албатта. Вақти келди. Маросимни ёз ойларига мўлжаллаяпмиз. Барчаси гўзал бўлиши ва ҳамма завқ олишидан умидворман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:28, 31.05.2022. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик