Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шаҳбоз Эркинов: «Шахсан менга «Андижон»нинг ғалабаси жуда муҳим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Андижон" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов клубнинг май ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклайман. Ўтган ойдаги натижалар борасида нима дея оласиз?
— Энг асосийси, омадли келди. Омадга яраша ўзимиз ҳам ҳаракат қилдик. Қолаверса, Худо ҳам баракасини берди. Мухлисларга алоҳида раҳмат. Ишқибозларимиз – бизнинг ярим кучимиз. Менга овоз берган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ким энг яхшиси бўлгани эмас, муҳими, жамоанинг ютуғидир. Ютаверсак, босқичма-босқич олдимизга қўйилган вазифага эришамиз. Шахсан менга “Андижон”нинг ғалабаси жуда муҳим. Бу ерга вазифани бажариш учун келганмиз. Бунақанги мухлисларга Суперлигада албатта жамоа бўлиши шарт-да!

— Май ойида голлар урдингиз ва голли пасларни ҳам амалга оширдингиз. Шулардан келиб чиқиб, энг яхши футболчи бўлишингизни ўйлаганмидингиз?
— Кутмаганман десам ҳам бўлмайди. Менинг ишим шунақа-ку. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, жамоасига фойда келтириш. Биз “Андижон”га ёрдам бериш учун келганмиз. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўляпти. Аммо ҳар доим сиз ўйлаган нарса ўхшайвермайди. Май ойида ўхшади. Худо насиб қилса, йил давомида барча ўйлаганларимиз ўхшасин дейман.

— Доимий равишда элитада тўп сурган футболчи сифатида илк бор про лигада ўйнаяпсиз ва даража қандай?
— Олдинлари фақат телевизорда кўрардим ва эшитардим. Аммо ўзимда ҳис қилиб кўрмагандим. Тўғриси, про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим. Бироқ ўзим бу ерга келиб ўйнаб кўрганимдан кейин фикрим ўзгарди. Тўғри, Суперлига мавқеида эмас. Бироқ мен ўйлаганчалик паст эмас экан. Ўйинлар жуда қийин ўтяпти. Айниқса, рақобатчилар билан ўйнаганда осон эмас. Максимал даражада икки баробар куч ишлатишга тўғри келди. 4 та ўйинда 10 очко олдик.

— Футболчилик фаолиятингиз мобайнида мана шундай шахсий совринларга эга бўлганмисиз ёки бу биринчиси бўлдими?
— Яна қаерда ўтказилади? Бошқа клубларда ойнинг энг яхши футболчиси учун сўровнома ўтказилмаса ҳам керак. Суперлигада ой лауреатлари ўтказилади. “Андижон”да мухлислар ўртасида овоз бериш жараёни йўлга қўйилган. Бошқа жамоаларда кўрмаганман. Илгари Красницкий клубига аъзо бўлганман, 100 та гол уриб. 2016 йили “Насаф”да эдим, ўшанда адашмасам 100-голимни сафарда “Қўқон-1912”га урганман. Дарвоқе, “Навбаҳор”да ўйнаганимда 2014 ёки 2015 йили мухлислар менга мавсумнинг энг яхши футболчиси деган алоҳида совға беришганди.

— Энг яхши ўйинчи бўлгач, бундай эътибор сизга қандай масъулият юклайди?
— Бу мени хурсанд қилади. Ҳаракатларимиз зое кетмаётгани, мухлисларнинг эътирофи, буларнинг барчаси бизга куч беради.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:11, 04.06.2022. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.