Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

AFC U23. Чорак финалда ким билан ўйнаймиз ёхуд Австралия ва Иордания эшитиб қолмасин

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Қатар устидан ғалаба қозонди. Натижада жамоамиз ўз очколарини 6тага етказган ҳолда, "А" гуруҳида 1-ўрин масаласини ҳал қилди. Сўнгги турда Эронга қарши баҳс, натижа нуқтаи назаридан, биз учун аҳамиятга эга эмас.

Регламентга кўра, чорак финалда Ўзбекистонга "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади. Бу гуруҳда қайси жамоа бизга рақиб бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Австралия 2 1 1 0 3-1 4
2 Иордания 2 1 1 0 2-1 4
3 Ироқ 2 0 2 0 2-2 2
4 Кувайт 2 0 0 2 0-3 0


1. Жадвалда кўриб турганингиздек, Кувайт плей-оффга чиқиш имкониятини қўлдан чиқариб бўлди. Гуруҳдан чиқиш учун 2та ўринга 3та жамоа даъвогарлик қилишмоқда: Австралия, Иордания ва Ироқ. Бу гуруҳдаги сўнгги тур ўйинлари қуйидагича:

Австралия - Иордания
Ироқ - Кувайт.

2. Учинчи турда Ироққа фақат ва фақат ғалаба керак. Акс ҳолда жамоа гуруҳда қолиб кетади. Ироқликлар Кувайтни мағлуб этишса, ўз очколарини 5 очкога етказиб олишади.

3. Австралия - Иордания баҳсида ғалаба қозонган жамоа гуруҳ ғолибига айланади. Ютқазган жамоа эса, параллел ўйинда Ироқ ғалаба қозонган тақдирда, мусобақа билан хайрлашади.

4. Австралия ва Иордания бирданига кейинги босқичга чиқиш варианти борми? Бор! Бунинг учун улар сўнгги турда ўзаро кўпроқ гол уриб, дуранг қайд этишлар керак. Масалан: 2:2, 3:3, 4:4 ва ҳоказо. Ана шунда Ироқ гуруҳда қоладию, бу икки жамоа кейинги босқичга йўл олади. Чунки, регламентга кўра, икки ёки ундан ортиқ жамоанинг очколари тенг келиб қолганида, ўзаро ўйинлар натижаси (очколар, тўплар фарқи, урилган голлар сони) инобатга олинади. Бу ҳолатда Иордания 2-ўринни эгаллаб, чорак финалда Ўзбекистонга рақиб бўлади.

5. Австралия - Иордания ўйинида 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилса, юқоридаги қоидага кўра, Ироқ 1-ўринни эгалласа, Австралия гуруҳда 2-ўринни банд этади.

6. Австралия - Иордания учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган ҳолатда эса 3та жамоанинг ўзаро ўйиндаги натижаларида мутлақо тенглик юзага келади. Ўринлар тақсимотида бу жамоаларнинг Кувайтга қарши ўйиндаги натижаларига қаралади. Шунинг учун Ироқ 3-турда Кувайтни камида 2 та тўп фарқи билан ютишга ҳаракат қилади.

"B" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари 7 июнь куни 18:00да бошланади. Учрашувлар якунланганидан сўнг рақибимиз аниқ бўлади. Ўзбекистон олимпия термасига эса плей-офф қайси жамоа рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ. Кападзе шогирдлари рақиб танлаб ўтиришмайди. Ўзбекистон чорак финал баҳсини 11 июнь, шанба куни "Пахтакор" стадионида ўтказади. Баҳс 21:00га белгиланган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:56, 05.06.2022. Ўқилди: 5506 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.