Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1175 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

7 йиллик муҳаббат самараси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Анхель ди Мария ўз фаолиятидаги яна бир бобни ёпди.

Бунга қадар «Росарио», «Бенфика», «Реал» ва «МЮ» клубларида жавлон урган футболчи «ПСЖ» билан 7 йиллик ҳамкорлигига нуқта қўйди. Аргентиналик аллақачон ижтимоий тармоқларда Париж клуби ва унинг мухлислари билан хайрлашишга улгурди. Ҳа, Франция пойтахти бу футболчини ҳали кўп қўмсаса керак. Зеро, соғиниш учун сабаблар етарли...

294та ўйин, 92та гол, 118та самарали узатма ва 19та сов­рин - бу Анхель ди Мариянинг «ПСЖ»даги 7 йиллик фаолияти самараси. Бош ролга унча даъво қилмайдиган аргентиналик охирги 7 йилни шу қадар барқарор ва хотиржам ўтказдики, унга кўплаб футболчилар шунчаки, ҳавас билан боқишлари мумкин. 19та совринига келсак, уларнинг барчаси ички турнирларда қўлга киритилди. Ди Мария - Франция чемпионати, мамлакат кубоги ва суперкубогининг 5 каррадан ғолиби, унинг ҳисобида яна 4та Лига кубоги бор. Ҳа, озгина кемтик ҳам бор - бу еврокубоклар йўқлиги. Бир кам дунё-да, барибир... 

2011 йили Хорхелине Кардосо билан турмуш қурган Анхель ҳозирда Миа (2013 йил) ва Пиа (2017 йил) исмли қизалоқларнинг бахтли отаси. Умуман олганда, у жаҳон футболидаги энг сов­риндор футболчилар қаторида. Дейлик, фақат клуб футболини олсак, «ПСЖ»даги 19та совриндан ташқари, «Бенфика» ва «Реал»да ҳам катта коллекция яратганди. Яъни Португалияда 3та (миллий чемпионат олтин медали ва 2та Лига кубоги), Испанияда эса 6та (миллий чемпионат олтин медали, 2та миллий кубок, мамлакат суперкубоги, ЧЛ ва Европа суперкубоги) соврин ютганди. Хуллас, Европада аргентиналик футболчининг фақат «МЮ»даги даври самарасиз кечди, холос.

Ўз ўрнида яна бир маълумот: «ПСЖ» маош харажати бўйича Европанинг 1-рақамли жамоаси бўлиб олди. Бироқ шу ҳам клубга қитъа миқёсида ютуқни кафолатлаётгани йўқ. Диққатни тортадиган факт шуки, «ПСЖ»нинг маош жам­ғармаси Лига 1даги аксарият клубларнинг умумий бюджетидан ҳам катта. 

Анхель ди Мариянинг шахсий ютуҚлари 

Аргентинанинг энг яхши футболчиси: 2014 йил

Испания чемпионатининг энг яхши ассистенти: 2013/2014

Франция чемпионатининг энг яхши ассистенти: 2015/2016

ЧЛ финалининг энг яхши футболчиси: 2014

ЧЛнинг энг яхши ассистенти: 2013/2014

ЧЛ рамзий терма жамоаси аъзоси: 2013/2014

ЖЧ рамзий терма жамоаси аъзоси: 2014

Жаҳон рамзий терма жамоаси аъзоси (УЕФА талқини): 2014

Жаҳон рамзий терма жамоаси аъзоси: (ФИФА талқини): 2014

Анхель ди Марияга фаолиятининг «ПСЖ» аталмиш боб тўкис бўлиши учун ев-роаре­надаги ға-лаба етишмагани - айни ҳақиқат. Шу жойда goal24 сайти тақдим этган битта қизиқарли фото-фактни келтириш жоиз. Қаранг, суратда берилган 6 нафар футболчи - Давид Луиз (Бразилия), Златан Ибрагимович (Швеция), Кевин Гамейро (Франция), Кингсли Коман (Франция), Тьяго Сильва (Бразилия) ва Кевин Трапп (Германия)ни бир жиҳат ўзаро боғлаб турибди. Қандай? Улар «ПСЖ» билан хайрлашганларидан кейин қайсидир еврокубокни бошлари узра баланд кўтаришди. «ПСЖ» эса бу вақтда евроаренада ғалаба қозонолмай армонда...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:49, 07.06.2022. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.