Юртимизда давом этаётган U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан жой олган баҳсда бугун Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Юито Сузуки жарима зарбаси орқали ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда японлар яна иккита гол уришган эришди: Мао Ҳосоя 65-дақиқада иккинчи голни урган бўлса, 80-дақиқада Сузуки дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа Япония ярим финалда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган бўлди. Учрашув 15 июнь куни 21:00 да старт олади.
Жанубий Корея U-23 — Япония U-23 0:3
Голлар: 0:1 – 22 Юито Сузуки, 0:2 – 65 Мао Ҳосоя, 0:3 – 80 Юито Сузуки.
Жанубий Корея: 21.Мин Сон Жун, 2.Чои Жун, 3.Ли Кю Ҳюк, 5.Ким Жи Сун, 6.Ко Же Ҳён (9.О Се Ҳун, 72), 8.Ҳон Ҳюн Сёк, 10.Пак Чон Ин (16.Квон Ҳёк Кю, 46), 11.Ян Ҳюн Жун (19.Го Ян Жун, 81), 13.Ли Кан Ин, 20.Ким Ҳюн Ву (17.Ли Жин Ён, 86), 22.Ким Тай Ҳван (7.Чо Ён Вук, 46)
Япония: 12.Зион Сузуки, 2.Рику Ҳанда, 3.Сейя Баба, 7.Риҳито Ямамото (6.Даики Матсуока, 86), 8.Жоэл Чима Фужита, 9.Сёта Фужио (16.Такаши Учино, 74), 10.Коки Саито (13.Кеин Сато, 46), 11.Мао Ҳосоя (19.Курю Матсуки, 86), 17.Ҳижири Като, 18.Юито Сузуки (21.Таика Накашима, 88), 22.Анри Часе.
Огоҳлантиришлар: Анри Часе (13), Го Жаеҳеон (21), Чои Жун (56).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).