Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

«Атлетико» спорт директори: «Европада бундай вазиятлар учун пенальти белгиланмайди» [0]

Энцо Фернандес «Реал»га ўтадими? Футболчининг агенти Мадрид ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди [0]

«Барселона» Канселуни олиб қолиш учун ўз футболчисини қурбон қилишга тайёр [0]

«Бенфика» Моуриньюни ушлаб қола олмайди: Инсайдер «Реал»даги бўлажак ўзгаришлар ҳақида маълум қилди [0]

Ҳакимий «Бавария» билан баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлгач, мухлисларга мурожаат қилди [0]

«Барселона»нинг ёш истеъдоди жамоага қайтмоқда [0]

Райя қутқармаса, «Арсенал» мағлуб бўларди: «Атлетико»га қарши ўйиннинг 4 та энг ёмон футболчиси [0]

Ян Облак «Арсенал» билан ўйиндаги пенальтилар ҳақида: «ВАР қароридан мамнунмиз» [0]

Ян Облак: «Лондондаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни унутамиз, олдинда бошқа ўйин кутмоқда» [0]

Суперлига. 11-тур ўйинлари анонси (фото) [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2023 йилги мавсум эрта бошланади. Ёзги чиллада футбол ўйналмайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЎзПФЛ Ижроқўми 2022 йилги мавсумни эртароқ якунлаш борасида қарор қабул қилгани ҳақида маълумот бергандик. Йиғилишда, шунингдек, 2023 йилги мавсум юзасидан ҳам қарорлар қабул қилинди.

Сир эмаски, глобал исиш оқибатида ёзги вақтларда футбол учрашувларини ташкил қилишда муаммолар мавжуд. Иссиқ об-ҳаво футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш мақсадида ЎзПФЛ қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. 2021 йилдан бошлаб Суперлига клублари иштирокидаги ўйинлар ёз ойида 20:00 дан эрта бошланмайдиган бўлди. 2023 йилдан бошлаб Про лигада ҳам бу амалиёт қўлланилади ва етарли даражада ёритиш тизими мавжуд бўлмаган стадионларга нисбатан чеклов ўрнатилади.

Биз шу билан чекланиб қолмаймиз. Боиси ОФК ҳам мусобақалар ўтказишда қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда. Масалан, Чемпионлар лигаси турнири куз-баҳор мавсумига ўтиш арафасида. Бироқ Ўзбекистондаги об-ҳаво шароити ва айниқса қиш фаслида стадионларимиздаги ҳолат бизга бирданига кескин қарор қабул қилиш имконини бермайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Ижроқўми асосий масала сифатида ёзнинг чилласида футбол учрашувларини ўтказмаслик масаласини муҳокама қилди. Режага кўра, 2023 йилдан бошлаб мусобақалар 25 июн ҳамда 5 август оралиғида ўтказилмайди. Йўқотилган кунлар эса феврал ҳамда декабр ойларидаги кунлар орқали компенсация қилинади. Аниқроқ айтганда, 2023 йилги мавсум февралнинг иккинчи қисмидан бошлаб старт олади ва у декабрнинг илк декадасини қамраб олгани ҳолда якунланади. Мазкур ҳолатда 40 кун ёзда ҳамда 60 кун қишда футбол учрашувлари ўтказилмайди. Одатда Ўзбекистон футбол клублари 30 кун ёзда ҳамда 90 кун қишда мусобақаларда иштирок этмасди. Бу эса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласига ҳам салбий таъсир кўрсатади. ЎзПФЛ мусобақаларсиз кунлар сонини камайтириш, мусобақалар давомида ўйинлар-кетлиги ва кунлар оралиғини оптималлаштиришни мақсад қилган. Зеро Англия, Испания, Италия каби мамлакатларда мусобақаларсиз кунлар сони нисбатан камроқ. Биз эса бошланишига Лига кубоги мусобақаси орқали, кейинчалик Суперлигада жамоалар сонини 16 тага етказиш орқали учрашувлар сонини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирдик.

2023 йилги мавсумни 15 февралдан кейиноқ бошлаш масаласини ЎзПФЛ ўз Ижроқўмига 1 та таклиф ва 2 та сабаб билан тушунтирди. Таклиф сифатида 2022 йилги мавсумни эртароқ — 21 ноябрга қадар якунлаш масаласи берилди. Сабаб сифатида эса “Насаф” футбол клубининг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки кўрсатилди.

“Насаф” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди. Эндиликда қаршиликлар плей-офф учрашувларини 4 февралдан бошлашга мажбур. Бу эса бошланишига клубга ноқулайлик туғдиради. Қолаверса, “Насаф” ва қолган жамоаларнинг мавсумга тайёргарлик режаси ҳам бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги муҳим аҳамият касб этади. Яъни, “Насаф” қолган жамоалардан камида икки ҳафта эртароқ юришга мажбур. Агар чемпионат март ойида старт олса, мазкур фарқ салкам 1 ойгача ошиб кетиши ҳамда жамоалар орасида номутаносиблик пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, ЎзПФЛ 2023 йилги тақвимни шакллантиришда миллий терманинг Осиё кубогидаги иштирокини ҳам инобатга олишга мажбур. Осиё кубоги 16 июндан эътиборан старт олади. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”дан келиб чиқиб, Сречко Катанец қитъа чемпионатигача 14 кун вақт қолганида футболчиларни йиғинга жалб қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқсак, миллий термага нисбатан кўпроқ футболчи етказиб бераётган клубларда 31 майдан кейин расмий учрашувларда иштирок этиш борасида муаммо юзага келади. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, ЎзПФЛ мусобақанинг биринчи босқичини 15 феврал — 31 май оралиғига режалаштирди. Миллий термалар йиғин бошлаган вақтда эса Лига кубоги мусобақасига старт бериш кўзда тутилди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси нафақат ўзимизнинг, балки қўшни республикалар термаларининг ҳам Осиё кубогида иштирок этишини тилайди. Зеро бу бизга Лига кубоги мусобақаси масаласида якдил қарор қабул қилишда қулайлик тақдим этиши мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:47, 15.06.2022. Ўқилди: 3629 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик