Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1861 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Флорентино Перес: «У энди мен «Реал»га олиб келмоқчи бўлган Мбаппе эмас. Умид қиламанки, Левандовски «Барса»га ўтади» (1-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аввал хабар берганимиздек, «Реал Мадрид» президенти "El Chiringuito"га интервью берди. Перес барчага таниқли бўлган журналист Педрерол билан суҳбатда бўлди ва интервью дарҳол Килиан ҳақидаги саволлар билан бошланди.

"Мбаппе ҳозирда «ПСЖ» футболчиси. Бир неча йил ичида нима бўлиши мумкинлигини кўрамиз. Биз ҳар доим таркибимизни яхшилашни хоҳлаймиз. Келажакда нима бўлишини билмайман. Аммо ҳозир у «ПСЖ» футболчиси. Мбаппенинг аҳволи бир сабабга кўра ўзгарди. Унга мисли кўрилмаган сиёсий босим ўтказилди.‌‌

Мбаппе сотқинми? У ҳеч кимга хиёнат қилмади. Лекин бу биз кутгандек бўлмади. Мбаппе ўз орзусини алмаштирди. Мен Мбаппени ҳозир ҳам яхши кўраман, лекин, ҳа, яқин йилларда мен уни «Реал Мадрид»га олиб келмоқчи бўлган ўйинчи сифатида кўрмаяпман. Ҳеч бир футболчи «Реал»дан устун бўла олмайди.‌‌ Мадридистларнинг ҳафсаласи пир бўлди ва мен буни тушунаман. Лекин бу энди мен "Реал"га олиб келмоқчи бўлган Мбаппе эмас. Менимча, у босим туфайли фикрини ўзгартирди. Агар шундай бўлса, «ПСЖ»да қолсин. «Реал» Мбаппенинг орзуси эканлигига ишонардим. Менимча, унинг онаси ҳам кўчиб келмоқчи бўлган (Испанияга), чунки у ўғлининг орзусини биларди. 3 йилдан кейин нима бўлади? Биз узоқни кўра олмаймиз. Шуни айтмоқчиманки, бу энди мен клубга олиб келмоқчи бўлган Мбаппе эмас. Ҳа, биз Макрон Мбаппега доимий равишда қўнғироқ қилганини биламиз. У футболчига босим ўтказди. Мбаппе ўз қарори ҳақида менга шахсий хабар орқали маълум қилди, аммо мен бунга аҳамият бермадим. Ҳеч ким бизнинг клубдан устун бўла олмайди.‌‌

Ҳоланд? Бизда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси - Бензема бор. Биз Ҳоландни захира ўриндиғига ўтказиш учун шартнома имзолай олмасдик. Бу бошиданоқ аниқ эди.‌‌ Мбаппе икки давлат томонидан босим остида эди. Аммо такрор айтаман - биз кўриб турган Мбаппе Мадридга керак эмас.‌‌ Мен Мбаппенинг янги шартнома тафсилотларини билмайман. Унга кўпроқ сиёсий босим таъсир қилди. У ваҳимага тушди. Килиан пулни танладими? У нафақат қулай йўлни, балки «ПСЖ»да янги ролни ҳам танлади. Мбаппе учун эшикларимиз ёпиқми? «Реал Мадрид» нималигини ва клубдан юқори бўла олмаслигини тушунадиган футболчилар учун Мадриднинг эшиги доим очиқ.‌‌

Тебаснинг «ПСЖ» ҳақидаги аризаси? Менимча, Тебас бизга ёрдам бермаяпти. Бизда жуда кўп баҳсли вазиятлар бор. «Реал», «Барселона» ва «Атлетик» биргаликда CVC шартномаси бўйича Ла Лигани судга берамиз. Лапортага CVC билан шартнома имзолаш учун катта босим ўтказилди.

«Барселона» дунёдаги энг йирик клублардан бири, улар қийин вазиятни бошдан кечиришмоқда, лекин буни енгиб ўтишади. «Реал Мадрид» ва «Барселона» — дунёдаги энг буюк икки клуб, буни «эл-класико» пайтида кўрасиз.‌‌ Умид қиламанки, Левандовски «Барселона»га ўтади. Бу Ла Лига учун ажойиб бўлади. Ла Лига раҳбарияти ўзини «Барселона»нинг спорт директоридек ҳис қилади ва улар қачон клуб ким биландир шартнома имзолаши мумкин, қачон қайсидир футболчини қўлга кирита олмаслигини айтишади. «Барселона» хоҳлаганини қилсин. Уларга босим ўтказманг. Мен Тебас, Чеферин ёки Рубиалес билан қаҳва ичишим мумкин. Мен ҳеч кимдан ранжимайман, фақат Мадриднинг манфаатларини ҳимоя қиламан. Мен Тебасга CVC шартномаси ноқонуний эканлигини айтдим. Келгуси 50 йил давомида улар бизнинг телевидения ҳуқуқларимизни тортиб ололмайдилар.‌‌ «ПСЖ», «Челси» ёки «Манчестер Сити»ни душман деб ҳисобламаймиз.‌‌ Чеферин бизни Чемпионлар Лигасидан четлатишидан ҳеч қачон қўрқмаганмиз. У Мадрид билан ҳазиллашмаслиги керак. UEFA — монополия. Биз нима сабабдан UEFA Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиш учун Парижни танлаганини билмоқчимиз. Бизга UEFA'дан тушунтириш керак", — деди Перес.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 10:02, 16.06.2022. Ўқилди: 6516 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.