Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [6338]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3324]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3217]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2382]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2367]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2336]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [1953]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1681]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1661]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1611]

«Боруссия Дортмунд» Санчодан воз кечиб, эътиборини «Арсенал» вундеркиндига қаратди [0]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [0]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [0]

Жозе Моуриньо «Реал»даги фаолияти учун мураббийлар штабини аниқлаб олди [0]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [0]

Гави Переснинг айбловларига жавоб қайтарди: «Реал» доим бизнинг муваффақиятларимизни қадрсизлантиришга ҳаракат қилади» [0]

18 ёшли Леннарт Карл ЖЧ-2026 учун Германия терма жамоасига чақирилди [0]

Иан Райт «Арсенал»нинг тарихий чемпионлиги ҳақида: «Сўнгги 3 йил жуда оғир бўлди, лекин биз бунга лойиқ эдик» [0]

Гранит Жака «Арсенал» чемпионлигидан сўнг Артетага мурожаат қилди [0]

«Бавария» президенти Олисенинг трансфери ҳақида: «Унинг кетиши ҳақида ўйлашга ҳеч қандай сабаб йўқ» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омадсизликка даҳшатли реакция

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЧЛ-2021/2022 финали ташкилотчилигига доир сусткашликлар муҳокамаси авж олган пайт Францияда яна бир нохуш воқелик рўй берди.

Аниқроғи, бош еврокубокнинг ҳал қилувчи баҳси эртасига жангари кайфиятлари билан танилишган «Сент-Этьен» мухлислари «катта саҳна»га чиқишди.

«Сент-Этьен» 29 май куни ўз майдонида «Осер» билан ўйнади - Лига 1да қолиш учун «плей-офф»нинг жавоб баҳси. Илк учрашувда кучлар тенг келганди - 1:1. «Жоффруа Гишар» аренасида эса аввалига меҳмонлар гол уришди, «яшиллар» фақат 76-дақиқада Маҳди Камара голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди, яна 1:1. Якунда Лига 1 йўлланмаси тақдирини пенальтилар серияда аниқлашга тўғри келди. Илк зарбани амалга оширган «Сент-Этьен» вакили Риёд Будебуз гол уролмади ва барчасини шу хато ҳал қилди. Хуллас, серияда 4:5 ҳисобида енгилган Франциянинг 10 карра чемпиони - «Сент-Этьен» (айтганча, бу борада Франция рекорди «ПСЖ» ёки «Лион» эмас, айнан «яшиллар»га тегишли) элитадан тушиб кетди. Тўғри, жамоа олдин ҳам бундай муваффақиятсизликка учраганди, аммо нақ 18 йилдан буён Лига 1да мунтазам иштирок этаётганди. 

Хуллас, «Сент-Этьен» фанатлари ушбу омадсизликни оғриқли қабал қилишди. Улар якунда майдонга бостириб киришди, марказий трибуна ва кийиниш хонасига олиб борувчи туннелга пиротехника воситаларини ёғдиришди. Чунончи, ҳар икки жамоа вакиллари саросимада кийиниш хонаси томон чопишганди. Табиийки, вазиятга полиция кучлари аралашди, кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга тўғри келди. Яхшики, тартиб ўрнатиш чоғи ҳеч ким жиддий жабр кўрмади. Ҳозирча «Сент-Этьен»га қандай жазо қўлланилиши аниқ эмас. Клуб эгалари эса «заҳар»ли фанатлар гуруҳидан қутулишга қарши эмасликлари ҳақида баёнот беришга улгуришди: «Яқин келажакда клуб келажагига боғлиқ муҳим янгиликларни эълон қиламиз», - дейишди «Сент-Этьен» акциядорлари Бернар Кайаццо ва Ролан Ромейер.

 «Сент-Этьен» мухлислари олдинроқ ҳам ўзларини «кўрсатишганди». «Осер» билан ўйинда ҳам трибуналардан бирига мухлис қўйилмади - у апрель ойи охирида «Монако»га қарши кечган баҳсда юз берган тартибсизликлар ортидан ёпиоганди. Ўшанда фанатлар гуруҳи иккинчи бўлимда «фаер-шоу» намойиш этишган ва ўйин ярим соат тўхтаб қолганди. «Яшиллар» фанатлари Лига 1 11-туридан ўрин олган «Анже» билан учрашув бошланишидан олдин ҳам худди шундай қилишган ва ҳакамнинг старт ҳуштаги белгиланганидан 30 дақиқа кеч янграганди.

Якунланган мавсум Лига 1да фақат «яшиллар» мухлислари эмас, балки бошқалар ҳам шов-шув кўтаришди. Жумладан, август ойида «Марсель» ва «Ницца» ўртасидаги ўйин футболчилар, мураббийлар ва мухлислар иштирокида катта тартибсизлик юзага келгани туфайли бузилди. Яна бир катта жанжал - «Марсель» ярим ҳимоячиси Димитри Пайетга дахлдор: «Лион» билан баҳсда унинг бошига шиша идиш «учиб тушди». Оқибатда бу учрашув ҳам якунига етказилмади. «Ланс» - «Лилль» (6-тур) ўйинида эса мезбон жамоа мухлислари майдонга югуриб тушишди, меҳмонларга ажратилган трибунага ҳужум уюштиришди. Бунда ҳам вазиятга полиция аралашди, ўйин ярим соат тўхтаб қолди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:20, 16.06.2022. Ўқилди: 2145 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик