Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жоан Лапорта: «Левандовскининг шартномасини ҳурмат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жоан Лапортанинг ҳали ҳам ҳал этилмаган муаммолари кўп, аммо бу вақтда унинг «Барса» президенти сифатидаги иккинчи муддатида биринчи тўлиқ мавсум тугади.

Асосий бош оғриғи эркаклар жамоаси бўлиб, кампанияни умидсиз якунлади ва Ла Лига президенти Хавьер Тебас билан молиявий фейр-плей чекловлари бўйича келишмовчиликлар туфайли ҳозирда бир қатор ўйинчилар ва шартномаларни имзолаб бўлмайди. Лапорта L`Esportiu нашри ташкил этган интервьюда нафақат ёмон иқтисодий вазиятни енгиш ҳақида гапирди, балки бошқа кўплаб саволларга ҳам жавоб берди. Биз ушбу суҳбатнинг энг муҳим жиҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- «Вильярреал»га қарши ўйинда трибунада ҳуштакбозлик кузатилди. Мавсумни қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Мураббийни алмаштиришимиз билан жамоанинг ўйини яхшиланди. Хави жуда яхши ҳаракат қилди. Биз мавсумнинг сўнгги қийин сегментидан ўтишимиз керак (одатда, мавсум 30 июнда тугайди). Аввалгиси аллақачон ўтиб кетди, таркибни янги трансферлар билан кучайтирдик, аммо финиш ёмон бўлди. Бу жамоа ҳали қайта шаклланиш босқичида ва ўзгаришларга муҳтож. Жароҳатлар туфайли йўқотилган ўйинчилар ўрнини тўлдириш учун зарур таркибга эга эмасдик. «Барса» қайта туғилгандек туюлганида, яхшиликка умид қилдик, ҳаммаси бинойидек кечишини кутдик, жароҳатлар ва тўғридан-тўғри рақибларга қарши баҳсларда қабул қилинган қарорлардан ташқари, Примерани ижобий ҳолатда якунлашга халал берувчи кўплаб тўсиқларга йўлиқдик. Бу эса, жамоани мустаҳкамлаш, муҳим қарорлар қабул қилиш керак, деган фикрни вужудга келтирмоқда.

- Мавсум якунига қандай муносабатдасиз?

- Жаҳлим чиқди, ҳафсалам пир бўлди. Гарчи бизда жароҳатлар борлигини билсам-да, ўз уйимизда «Кадис», «Райо Вальекано» ва «Вильярреал»га мағлуб бўлмаслигимиз керак. Жамоанинг ишга муносабатидан ниҳоятда норозиман. Ўйинчиларда характер йўқлиги учун Хавидан кам азоб чекмадим. Бунинг қай тахлит содир бўлганини тушунмаяпман. Жамоага етакчилик сифатлари етишмади, мен эса бундан қаттиқ ранжидим.

- Келинг, номларга мурожаат қилайлик: Дембеле. Муаммо нимада?

- Уларда (Усмоннинг атрофидагилар) бизнинг таклифимиз ва уни қабул қилиш учун сўнгги муддат бор, чунки ортиқча вақт йўқ. Келаси мавсумга анчадан буён тайёргарлик кўряпмиз, агент таклифимизга ўз вақтида жавоб бермагани учун ушбу муаммо бизни тўхтатиб турибди. Улар қарши таклиф тайёрлашяпти, шекилли. Энди бизнинг устувор вазифамиз молиявий фейр-плейга риоя қилиш учун иқтисодий вазиятни тузатишдир. Кўплаб ўйинчилар бор, улар учун маълум (молиявий) операцияларни амалга оширишингиз керак, аммо Ла Лига буни амалга оширишимизга рухсат бермайди. Юқорида мен айтиб ўтган қоидалар билан чекланишга мажбурмиз.

- Агар Ла Лига ён бермаса, нима қиласиз?

- Музокарани давом эттирамиз ва уларни (футболчиларни) ҳалол ўйинга риоя қилишимиз кераклигига ишонтиришга ҳаракат қиламиз, акс ҳолда, кейинги мавсум учун ҳеч ким билан шартнома имзолай олмаймиз. Баъзи операциялар аллақачон амалга оширилган, аммо Ла Лига ўта жиддий ва бизни фейр-плейнинг минимал талабларига риоя қилишга олиб келадиган бирор чора кўришга ундайди. Лекин бу бизга кўп ҳам ёрдам бермайди. Трансляция ҳуқуқларининг 10 фоизини сотиш ҳақида гапир­япмиз ва агар бу муқаррар бўлса, ўзимиз учун ноқулай шартлар асосида эмас, ўз шартларимиз бўйича шартнома тузмоқчимиз.

- Алвеш Неймарнинг дўс­ти ҳисобланади, бир неча кун аввал Хави ҳам бу футболчини ёқтиришини айтганди. Сизнинг Неймар ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Неймарни ким севмайди? У ажойиб футболчи.

- «ПСЖ» унга чиқиш эшикларини очиши мумкин...

- Унинг ҳозирги жамоасида ҳали тўрт-беш йиллик шарт­номаси бор. «ПСЖ» каби клублар билан келишув имзолаган футболчилар деярли қулликка рози бўлишади. Ҳаммаси пул учун.

- Месси ҳамми?

- Месси билан ҳаммаси шундай бўлди. Барчамиз унинг фаолиятини шу ерда якунлашини истардик, бироқ маълум сабабларга кўра бу имконсиз бўлиб чиқди. Ҳамма гап Ла Лиганинг молиявий фейр-плейи ва «ПСЖ»да. Ўйинчилар, бундай шартномаларни имзолагандан сўнг, улар ўз ихтиёри билан кета олмайдилар. Айни турдаги операциялар юзлаб миллион еврога баҳоланади. Эҳтимол, Неймарнинг ҳолатини мисол сифатида кўрсатарсиз, лекин Францияда қандай қоидалар борлигини билмайман. Балки уларда бизда мавжуд бўлмаган бошқа вариантлар ҳам бордир, аммо имзоланган шартномани бекор қилиш катта маблағни талаб қилади. «ПСЖ» ортида давлат тургани ҳам рост, уларда пул кўп, шартномани бекор қилганлик учун жаримани қоплашга қодирлар.

- Левандовскининг трансферига пул сарфлай оласизми?

- Робертнинг «Бавария» билан яна бир йиллик шартномаси бор, вазият ҳозирча шунақа. Бу ҳақда бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

- Аммо у кетиш учун илк қадамларни қўйди, масалан, аллақачон сўнгги ўйинини ўтказганини айтди...

- Биз ҳеч кимнинг ишига аралашмаймиз, Левандовски ва «Бавария» ўртасида тузилган шартномани ҳурмат қиламиз. У жуда яхши футболчи, бизга жуда ёқади, лекин келишуви амалда эканлигини унутмаслик лозим.

- «Ювентус» ва «Реал»га нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялардан хавотирдамисиз?

- Тўғриси, улар (УЕФА) ҳеч қандай санкция қўллай олишмайди, деб ўйламайман. Биз - клублар Европа Иттифоқи тамойилларини - эркин рақобат ва европеизмни ҳимоя қиламиз. Европада футбол барқарор бўлишини ва бу бозорни бузадиган рус ёки араб олигархлари кўринишидаги ташқи агентларга эга бўлмаслигини истаймиз. Менимча, УЕФА ушбу тамойилларни ҳимоя қилган клубларни жазолашга қодир эмас. Кейинги Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтганмиз. Агар улар эркин рақобатни йўқ қилмоқчи бўлсалар, бу нотўғри. Мабодо, шундай қилишса, бумеранг эффектига эга бўлишади, чунки улар охир-оқибат Европа Иттифоқи тамойилларини бузадилар.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:49, 19.06.2022. Ўқилди: 2552 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.