"Бавария" "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймерни қўлга киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, мюнхенликлар 25 ёшли австриялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, "Лейпциг" эса футболчини Бундеслига клубига сотмоқчи эмас.
Қайд этилишича, футболчининг Садио Мане ("Ливерпуль") билан бир хил агентлари борлиги, у ҳам мюнхенликлардан жамоага ўтишга яқин тургани "Бавария"нинг келишувида ёрдам бериши мумкин.
2021/22 йилги мавсумда Лаймер “Лейпциг” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали ярим ҳимоячининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).