Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 20 23
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4010 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уйини қўмсаган юлдузлар — ўсмирлик иштиёқи уларни ортга қайтарди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Гарет Бэйл «Кардифф»га қайтиши мумкин. Қуйида узоқ йиллик фаолиятларидан сўнг илк дебют қилган клубига қайтган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Бошқа кўплаб суперюлдузлар ҳам камтарлик билан ўз фаолиятларини якунлашган. Қуйида бу ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Гарет Бэйл "Реал"дан кетганидан кейин фаолиятини бошқа клубда давом эттириш учун кўплаб вариантлар бор эди. Мадридда уэлслик футболчининг обрўси яқин йиллар ичида анча пастга тушиб кетганди. Зеро, Гаретнинг ўзи ҳам қаймоқранг футболкада майдонга тушган ўйинларини бармоқ билангина санаса ажаб эмас. Шу сабабли у тақдирга тан берди ва жамоани тарк этиш вариантида тўхталди. Бироқ шуниси эътиборга моликки, у Уэльс терма жамоасини 64 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Шу туфайли Бэйл Қатарга кучли формада бориш учун кўпроқ ўйин амалиётига эга клуб таркибига бориб қўшилмоқчи.

Шу боис “Реал Мадрид”ни эркин агент сифатида тарк этар экан, у кейинги клубни оиласи манфаатларидан келиб чиқиб танлашини таъкидлади. Бунда вариантлар қаторида тўсатдан "Кардифф Сити" пайдо бўлди. Айни дам камтарона Чемпионшип клуби 32 ёшли юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, у ўзининг 554,000 фунт стерлинглик маошининг катта қисмидан воз кечишига рози.

Диего Милито ("Расинг")

"Расинг" ўзининг "камтарона" футбол академиясига эга. Бу клубнинг юлдузларни етиштириш қобилияти анча кучли. Диего Милито 1999 йилдан 2003 йилгача бўлган муддатда ушбу академия битирувчиси эди. Кейин "Женоа" ва "Сарагоса" шарафини ҳимоя қилди. Лекин Милито 2009 йилда дарҳақиқат "Интер"да юлдузга айланди. У ерда футболчи 75 та гол урди ва 29 та голли узатмани амалга оширди, 2009/10 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди, чемпионлик ва Италия кубогини, шунингдек, Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Милито 2014 йилда "Расинг"га қайтди ва 36 ёшида сўнгги ўйинини ўтказди.

Ван Перси (“Фейеноорд”)

"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдузи 2001/02 йилги мавсумда 17 ёшида маҳаллий жамоа "Фейеноорд" сафида дебют қилган. 2004 йилда голландиялик футболчи "Арсенал"га ўтди ва у ерда 278 ўйинда 132 та гол урди. Ван Перси айнан Лондонда жаҳон футболи юлдузи ва Англия чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди. Унинг «Манчестер Юнайтед»га баҳсли равишда ўтиши бироз бўлсада обрўсига таъсир қилган бўлиши мумкин, аммо бу унинг умумий фаолиятига жиддий таъсир қилмади. Ва Англия Робин учун оғирлашиб қолганида у "Фенербахче"га ўтди. У ерда уч йилини ўтказди ва 2018 йилда "Фейеноорд"га қайтди.

Дирк Кюйт ("Квик Бойс")

Беш ёшида Кюйт футболчилик фаолиятини камтарингина "Квик Бойс" жамоасида бошлаган, у бу ердан кейинчалик "Утрехт"га ўтган, голландияликнинг профессионал фаолияти шундан бошланган. Кюйт у ерда беш мавсум ўтказди ва 2003 йилда у "Фейеноорд"га ўтди. Дебют мавсумида у 20 та гол урди ва икки йилдан сўнг Роттердам жамоаси сардорига айланди.

2006 йилда Кюйт "Ливерпул"га ўтганидан кейин унинг дебютант клуби 300 000 фунт стерлинг миқдорида даромад олди. "Энфилд"да Дирк олти йил давомида 285 ўйинда 71 та гол урди. Кейин эса унинг тақдири деярли ван Персиникига ўхшаш тус олди. Кюйт 2017 йилда нафақага чиққанини эълон қилди, бироқ орадан бир йил ўтгач, у "Квик Бойс"га учинчи дивизионга чиқишига ёрдам бериш мақсадида ортга қайтди ва сўзининг устидан чиқди.

Фернандо Торрес ("Атлетико Мадрид")

Фернандо 1995 йилда 11 ёшида "Атлетико Мадрид"га келиб қўшилган ва олти йилдан сўнг жамоадаги дебютини ўтказди. У биринчи мавсумида соврин юта олмади, лекин 2007 йилда нақ 90 та гол урди. Торрес "Ливерпул"да тезда асосий қаҳрамон ва фаворитлардан бирига айланди.

"Атлетико" 2015 йилда Торресни қайта сотиб олди, шу вақтгача ҳужумчи "Челси" ва "Милан" сафида ўйнаган. Торрес кейинчалик Японияга йўл олди ва у ерда фаолиятини якунлади, шундан сўнг “матрасчилар”нинг ёшлар жамоасини бошқарган. 

Руни ("Эвертон")

"Эвертон" мухлиси сифатида ўсган Руни 16 ёшида жамоада дебют қилган. 2002 йил октябрь ойида у "Арсенал"га қарши ўйинда рамзий ғалаба голини киритган ва "канонирлар"нинг 30 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. 2004 йилда Руни "Манчестер Юнайтед"га ўтди ва у ерда 2017 йилгача ўйнади ва ҳақиқий афсонага айланди. "Манчестер Юнайтед" билан у мумкин бўлган ҳамма нарсани ютиб олди.

Футболчи 2017 йилда "Эвертон"га қайтди. Шу тариқа, у Премьер-лигада 200 дан иборат голлик маррани босиб ўтди ва Алан Ширердан кейин бу борадаги иккинчи футболчига айланди. "Ирисчилар"га иккинчи ташрифидан сўнг Руни ўз фаолиятини "Дерби Каунти"да якунлади ва у ерда 2020 йилдан бош мураббий сифатида ишлай бошлади.

Жанлуижи Буффон ("Парма")

Афсонавий дарвозабон ўз фаолиятини 30 йилдан кўпроқ вақт олдин "Парма"да бошлаган эди. Ёшлар жамоасидаги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг Буффон 1995 йилда "Парма"да дебют қилган. 2001 йилда "Ювентус"га ўтиб, бу ерда 18 та муҳим совринни қўлга киритган ва клуб рамзига айланган. Жижи Туриндаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг "ПСЖ"да ҳам бир муддат ўйнади, кейин "Ювентус"га қайтишга мажбур бўлди, бироқ қайтгач, Буффон асосий дарвозабонга айланмади. Натижада у кейин "Парма"га бориб, иккинчи ёшлигини бошидан ўтказди. Ўтган мавсумда у Б серияда "Парма" таркибида 26 ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 06:09, 26.06.2022. Ўқилди: 3454 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.