Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Милан”да трансферлар масаласида жиддий муаммолар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Милан” футболчилар трансфери борасида жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Раҳбарият масалага тезроқ ечим топиши шарт.

Янги мавсумда “Милан”га мухлислик қилишга қарор қилдингизми? 11 йиллик сукунатдан сўнг жамоа ниҳоят чемпионликни қўлга киритди ва “Интер”ни ҳам, “Ювентус”ни ҳам ортда қолдирди. Афтидан, бундай муваффақиятдан сўнг, клуб маҳаллий совринлар ҳамда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун, катта турнирларда қатнашмоқчи бўлган янги юлдузларни ўзига жалб қила бошлайди. Бу ерда қандай муаммолар пайдо бўлиши мумкин?

Биринчи муаммо: асосий юлдузни қандай сақлаб қолиш керак?

Тушунганингиздек, “Милан”нинг муаммолари трансферлар масаласидир. Ўтган мавсумда клубнинг асосий қуролларидан бири ҳужумчи Рафаэль Леау эди. У оддий югурувчидан супер ҳужумчига айланди ва А серияда 11 гол уриб, 8 голли узатма қайд этди. Португалияликнинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган, шунинг учун назарий жиҳатдан уни узайтириш керак. Шу сабабдан ушбу масалада қийинчиликлар бошланди.

“Милан” айни дамда футболчининг агенти Хорхе Мендеш билан музокара олиб бормоқда, у Леаудан ташқари Криштиану Роналдунинг манфаатларини ҳам ҳимоя қилади. Томонлар келишувдан узоқда. Клуб футболчига йилига 4,5 миллион евро маош таклиф қилган, Мендеш дарҳол бу вариантдан воз кечган ва 7 миллион евро талаб қилган. “Милан” бу маблағни 6 миллион еврога оширишга тайёр, аммо бу иш беришига кафолат йўқ.

Ҳозирда Леау топ-клубларда тўп тепиш вариантларига қизиқиш билдирмоқда. “Реал Мадрид” Рафа учун 120 миллион евро тўлашга тайёр, “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” ҳам вазиятни кузатмоқда. Леаунинг ўзи, гарчи у кетишни истамаса ҳам, бундай қизиқиш унга ёқишини тан олади.

“Реал Мадрид”нинг қизиқишлари ҳақидаги маълумотлардан мамнунман, аммо бу борада ҳали бир қарорга келганим йўқ”, – дейди Рафа.

Милан учун яна ёмон хабарлар бор. Агар клуб Леауни сотишга қарор қилса ҳам, барча пуллар жамоа ғазнасига келиб тушмайди. Чунки “Милан” 23 ёшли футболчини “Лилль”дан сотиб олгач, агар “россонерилар” уни қайсидир клубга пулламоқчи бўлса, белгиланган сумманинг маълум қисми собиқ клубга берилиши ҳақидаги банд шартномага киритилган эди. Трансфер суммасининг 15 фоизи Францияга “учиб” кетади.

Иккинчи муаммо: “Милан” асосий нишондаги футболчини бой берди

“Милан” узоқ вақтдан буён “Лилль” ҳимоячиси Свен Ботманни кузатиб келаётган эди. Голландиялик футболчи Францияда катта муваффақиятларга эришди ва ҳатто “Ливерпуль” эътиборини тортди. Бироқ айнан Италия клуби асосий овчи бўлди. “Милан” Ботман билан шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди ва барчаси ҳимоячининг “Сан-Сиро”га ўтишини расмийлаштириб қўйишга боғлиқ эди.

Кейин нима бўлди? Милан шартномани якунлаш учун шунчалик кўп вақт сарф қилдики, бадавлат “Ньюкасл” вазиятга аралашиб, Ботманни “ўғирлади”. Сўнгги хабарларга кўра, Свеннинг Англияга ўтиши тез орада расман эълон қилинади.

Учинчи муаммо: Кессига ўринбосар топа олмаслик эҳтимоли

Сўнгги йилларда “Милан”да майдон марказини Франк Кесси “ёндириб” берди. Ярим ҳимоячи билан янги шартнома тузиш бўйича келишиб бўлмади ва у “Барселона”да кўриниш берадиганга ўхшайди. Ҳечқиси йўқ, чунки “Милан” тезда унга ўринбосар топди. Гап Ренату Саншеш ҳақида кетяпти. Ушбу футболчи Евро-2016 дан кейин “Бавария”га йўл олган эди. Бироқ у ерда савиясини ошира олмагач, “Лилль”да ўзини кўрсатди (яна ўша француз клуби).

Энди нима бўлаётганини тахмин қилинг. “Милан” Саншеш билан шартнома шартларини келишиб олди ва “Лилль” билан фаол музокараларга киришди, аммо “ПСЖ” катта саҳнага чиқди. Айни дамда Париж супер клуби Ренатуни Францияда олиб қолиш устида ишламоқда. Клуб имкониятларини билган ҳолда, агар “ПСЖ” босим ўтказса, Саншеш “Милан” вариантидан воз кечишига шубҳа йўқ.

Натижада бахтсиз миланликлар Кессининг ўрнига ўринбосар излашга мажбур бўлди. Кўринишидан, танлов “Сассуоло” вакили Ҳамед Траореда тўхтади. Биринчидан, бу ўйинчи ҳақида ҳеч қачон эшитмаган бўлишингиз мумкин. Иккинчидан, жамоа “мотор”и ўрнига ушбу футболчи, сизнингча, муқобил вариант бўла оладими?

Хулоса оддий: “Милан” зудлик билан бошқарув даражасини яхшилаши керак. Ҳозирча клуб ўзининг муваффақиятли келажагига таҳдид соладиган шубҳали ҳаракатларни амалга оширмоқда. Жамоа ҳақиқий топлар билан рақобатлаша олмайди. Лекин бутун дунё янги мавсумда кучли “Милан”ни кўришни хоҳлайди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 17:20, 26.06.2022. Ўқилди: 2967 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.